Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Қачон ўзбекча гапирамиз?

...“Дугонангиздан нафратланаман” деган жумламни “Дугонангизни кўрарга кўзим йўқ” деб таҳрир қилаётиб, талабчан муҳаррир Ваҳоб Рўзиматов таъна-таажжуб аралаш сўраган эди: “Ёки сизлар, ҳозирги ёшлар шундай гапирасизларми?”.

Ҳозирги ёшлар шундай гапиради, домла! Чунки улар биз ёзган китобларни ўқиган, биз ишлаган киноларни кўряпти... У ёғи ўзингизга маълум. Ахир, телефон гўшагини олиб, ўзбекона тавозе билан “лаббай” демоқнинг ўрнига “эшитаман” (“слушаю”) деймиз-ку тўраларча! Ҳолбуки, биров бизга: “Эшитмайсан, қулоғинг оғир, карсан”, деяётгани йўқ. “Малакасини оширди”, “маҳоратини оширди” деган гап турганда хунукдан хунук, бемаъни – “ўз устида ишлади” (“над собой работал”) деб қўллаймиз. “Ош бўлсин” эмас, “ёқимли иштаҳа” демоқ билан маданий кўринмоқ бўламиз. Беш яшар ўғилчамиз: “Ойим менга қўлқоп олиб бердилар” эмас, “Менга қўлқоп олиб беришди” (“Мне купили перчатки”), дейди; мактабни тугатаётган қизимиз: “Сизга телефон қилишди” (“Сизга фалончи ака ёки кимдир телефон қилди”, “Сизга телефон бўлди” демоқ ўрнига), дейди. Телефон қилган ким? Одамнинг оғзига ёмон гап келади...

Ўзбек тили табиатига кўра, гапнинг эгаси тушган қолган мажҳул ҳолатда “сўрашди”, “айтишди”, “чақиришди” деб эмас, “сўралди”, “сўрадилар”, “айтилди”, “чақирилди” тарзида ишлатилади.

Яқин-яқингача метронинг охирги бекатига етганда “Вагонларни бўшатиб қўйинглар!” деган дағдағани эшитиб, “Нима, вагонингда ўтин ё кўмир бормидики, бўшатиб қўйсам, ҳаммолингни топибсан!” дегингиз келарди.

“Катта раҳмат” деган гапни ҳар қадамда ишлатамиз. Ваҳоланки, раҳматнинг катта-кичиклигини ўлчаш бизнинг қўлимизда эмас, раҳмат – Худоники, унинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳа, борингки саховатимиз ошиб-тошса, “минг раҳмат”, “кўпдан-кўп раҳмат”, “барака топинг” демоғимиз мумкин, холос. “Катта раҳмат”нинг қаёқдан келгани эса маълум...

Эркин Аъзам,
“Оила ва жамият” газетаси

1992 йил,
август

@oriftolib
👍3
Қай бири аслан ўзбекча?
Anonymous Quiz
14%
Шар | Shar
58%
Пуфак | Pufak
28%
Иккови ҳам
💯1
😱3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
41%
Имиж | Imij
59%
Имидж | Imidj
😢5💯1
Forwarded from Tahrir.uz📝
Ким чақалоқ, ким гўдак?

Чақалоқ ва гўдак атамаси қандай болага нисбатан ишлатилишини биласизми?
Тиббиёт нуқтаи назарига кўра, 4 ҳафталиккача бўлган болалар чақалоқ, 1 ёшгача бўлганлари гўдак дейилади.

@tahrir_uz
Чақалоқ ва гўдак

Бу икки сўзни изоҳли луғат фарқламаган. Чақалоқ сўзига янги туғилган бола; гўдак деб таъриф берилган. Гўдак сўзи форсчадан кирган, ўзбек тилида уч хил маънони англатади:

1️⃣ Эмадиган, кўкракдан ажратилмаган, одатда бир ёшгача бўлган бола; чақалоқ.

Гўдаклар эса бешикда, дарахтлар орасидаги беланчакларда ухлаб ётишади.
Ойбек, Танланган асарлар.

2️⃣ Вояга етмаган, она сути оғзидан кетмаган бола, ёш бола.

Мусулмонқул... ўзини мингбоши эълон қилиб, ақлсиз бир гўдакни хон кўтариб, эл елкасига минди.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

3️⃣ Кўчма маънода: етарли турмуш тажрибасига эга бўлмаган, хом, ғўр одам.

Дилдор Аъзамжонни кўрди-ю, Низомжон кўзига бир ёш бола, гўдак бўлиб кўринди-қўйди.
С. Аҳмад, Уфқ.

Эътибор берган бўлсангиз, изоҳли луғат гўдак сўзининг биринчи маъноси шарҳида одатда бир ёшгача бўлган бола деган таърифни ишлатган.

Миллий энциклопедия ҳам икки сўзни синоним сифатида кўрган. Чақалоқ сўзи таърифида гўдак сўзига ҳавола берган, лекин гўдак сўзи изоҳида чақалоқнинг фарқини кўрсатган:

Гўдак – эмадиган бола, бир ёшгача бўлган бола. Шартли равишда туғилганидан кейин тўрт ҳафтагача – чақалоқ.

Амалиётда ҳар қандай кичик ёшдаги болага нисбатан гўдак сўзи ишлатиб кетилаверади. Бу хато эмас. Сабаби сўзнинг иккинчи маъноси шунга мос. Чақалоқ сўзини эмадиган болага, ҳатто у икки ёшли бўлса ҳам, бемалол ишлатиш мумкин. Чунки унинг маъноси шундай. Ўзи жонли тилда худди шундай қўлланади. Тўрт ҳафталиккача бўлган болани чақалоқ ҳам, гўдак ҳам деса бўлади.

Маъно асосан тиббий ёки илмий матнларда фарқланди.

Чақалоқларга нисбатан шеваларда бувак, жижи каби сўзлар ишлатилади.

👉 Янги туғилган болани яна қандай сўзлар билан ифодалаш мумкин? Изоҳларда қолдиринг.

@oriftolib
😢3👍1
Antarktida va Antarktika: farqi nimada?

Janubiy yarimsharda joylashgan qitʼaning nomini koʻpchilik chalkashtirib yuboradi. Chunki Antarktida va Antarktika nomlaring talaffuzi bir-biriga uyqash, maʼnosi ham bir-biriga yaqin. Biroq ular alohida tushuncha.

Antarktida – Yerning eng janubiy qismida joylashgan materik, uning markazi taqriban janubiy geografik qutbga toʻgʻri keladi. Antarktidani Janubiy okean (avvallari bu okean Hind, Tinch va Atlantika okeanining bir qismi deb hisoblangan) suvlari yuvib turadi.

Antarktida qitʼasi materikning yon-atrofidagi orollarni ham oʻz ichiga oladi.

Antarktika esa Yer sharining janubiy yarimsharidagi qutb hududidir. U Antarktida qitʼasini va unga yondosh Janubiy okeanni ham oʻz ichiga oladi.

📌 Demak, yodda saqlang: Antarktida – bu janubiy yarimshardagi qitʼa, Antarktika esa Antarktida va Janubiy okeanni oʻz ichiga olgan geografik hududdir.

@oriftolib
👍13🔥1💯1
👍4😢3
Тузатилаётган лотинча имло: ҳадиклар нечоғлик ўринли?

Шу кунларда Президентнинг тегишли фармонида белгиланган вазифа – лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш масаласи бўйича сўнгги босқичга қадам қўйилди.

Тилчилар ва бошқа мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ўз ишини якунлаб, алифбонинг тузатилган вариантини тақдим этди.

Айнан тузатилган вариантини! Чунки жорий лотинча алифбо қатор хато ва ноқулайликларга эга. Лекин алифбони тузатишга тиш-тирноғи билан қарши бўлганлар “Алифбо ўзгармоқда”, “Яна янги алифбо қабул қилинмоқда”, дея сўз ўйини қилиб, одамларни чалғитишга, сувни лойқалатишга уринмоқда.

Аслида алифбо янги эмас, у шунчаки ислоҳ қилинди. Ундаги хатолар тузатилди. Алифбодаги 30 та ҳарфдан 3 таси (Sh, Ch, ng) жузъий ўзгартирилмоқда. 2 таси (O‘ ва G‘) ёзма кўринишига мослаштирилмоқда. Қолган 25 та ҳарф ўзгармайди.

Kun.uz нашрида журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг тузатилаётган алифбо ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Унда ислоҳнинг зарурияти, аҳамияти ва моҳияти яна бир бор кўрсатиб берилган. Тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
Мунозара мавзуси – алифбо ислоҳи

Бугун соат 11:00 да @kunuzofficial каналида тузатилаётган лотин алифбоси масаласида овозли суҳбат бўлиб ўтади. Унда соҳа мутасаддилари, тилшунос олимлар, адиблар, блогерлар қатнашади. Насиб қилса, суҳбатда мен ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазаларимни билдираман.

Қизиққанлар суҳбатни Kun.uz нашрининг расмий телеграм каналида тинглаши мумкин.

@oriftolib
👍1
Бир хил белги қўлланмаслигига чидаса бўлади

Тузатилаётган лотин алифбосида Õ õ ва Ğ ğ ҳарфлари устидаги белгиларнинг бир хил эмаслиги эътирозларга сабаб бўляпти. Менимча, ҳар хиллик ҳолатига чидаса бўлади. Нега?

Лотин ёзувига асосланган ва устида белгиси бор ҳарфлардан фойдаланган бир неча алифбони кўриб чиқдим. Бунақа хилмахиллик уларда ҳам бор экан:

Озар алифбоси – Ğ ğ, Ö ö, Ü ü.

Туркман алифбоси – Ä ä, Ž ž, Ň ň, Ö ö, Ü ü.

Турк алифбосида – Ğ ğ, Ö ö, Ü ü.

Чех алифбосида – Á á, Č č, Ď ď, É é, Ě ě, Ó ó, Ř ř, Š š, Ť ť, Ú ú, Ů ů, Ý ý, Ž ž.

Бошқаларда бор бўлса, биз ҳам айнан шундай қилишимиз керакми? Йўқ, албатта. Юқоридаги мисолларни ҳарфлар устида ҳар хил белги қўллаш фавқулодда ҳолат эмаслигини айтиш учунгина келтирдим.

Қарор қабул қилаётганда кўпроқ афзалликка эга вариантни танлаш керак.

Нега кирилча Ў ў ҳарфлари учун лотин алифбосида Õ õ ҳарфларини олган маъқул? Афзаллиги:

1️⃣ Ёзма шаклга мос.

2️⃣ Ёзувда чиройлироқ ва ўқишлироқ кўринади. Ğ ğ ҳарфи матнда Õ õ нисбатан кам келади. Õ õ эса жуда кўп қатнашади. Шу сабабли унинг шаклига аҳамият берган яхши.

3️⃣ Юникод жадвалида ҳам бу белги Ŏ ŏ дан юқорида жойлашган. Бу у ностандарт шрифтларда ҳам бўлиш эҳтимолини оширади.

4️⃣ Õ õ ҳарфи мамлакатимиз номи – Õzbekiston сўзининг бошида келади. Ŏ ҳарфидаги тескари қош (бревис) белгиси кўп шрифтларда, ҳатто стандарт Times New Roman да ҳам шох-мугузга ўхшаб қолади: Ŏzbekiston.

👉 Хўш, Ў ва Ғ учун бир хил белги танланса, нима бўлади? Ёмон бўлмайди. Бунга ҳам кўниш мумкин. Афзаллиги:

1️⃣ Ўзига ўхшаш белги билан шаклан уйқаш бўлади.

Қуйидаги расмда икки белги турли шрифтларда қандай кўриниши акс этган. Тўлиқ жадвал билан бу ерда танишишингиз мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, Õ белгиси юникодда юқорироқдан жой олгани сабабли аксарият шрифтларда чиқяпти. Ŏ белгиси эса баъзи шрифтларда йўқ.

Ö ö белгисидан ҳам фойдаланиш таклиф этиляпти. Бу белги аксарият шрифтларда бор бўлса-да, менимча, “рақобатчилари”га визуал жиҳатдан ютқазади. Қолган икки белги бунга нисбатан кўзга яққолроқ ташланади. Келажакда бу белгига юз минглаб марта дуч келиш ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бундан ташқари, ҳарф устидаги икки нуқтани ёзма кўринишда барибир тўлқинли чизиқ шаклида ифодалаймиз. Чунки ёзишга шуниси қулай.

❗️ Тўғриси, Õ õ белгисини қабул қилишга бошида ўзим ҳам қийналдим. Лекин тушунтириш ва сабаблар асосли кўринди. Охири бу белги Ŏ ŏ дан афзалроқ экан деган хулосага келдим.

Умуман олганда, бу жуда катта муаммо эмас. Тўлқинли (тилдали) ёки тескари қошли белги танланишидан қатъи назар, тузатилган алифбо тезроқ амалга киритилиши ва фойдаланишга қулай бўлиши тарафдориман.

@oriftolib
😢3
Бу кўклам ёмғири эмас

Баъзи одамлар бировнинг ҳаққидан қўрқмайди. Бу иши нотўғрилиги, бировнинг ҳаққини еб норози қилганлар охир-оқибат барака топмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар, огоҳлантиришлар фойда бермайди. Ҳайдасангиз ҳам, қайтиб келиб яна ахлат титаверадиган товуққа ўхшаб кўзини лўқ қилиб тураверади.

Бунақалар ижтимоий тармоқларда ҳам учраб туради. Бошқаларнинг кўз нури, меҳнати, ақлу салоҳияти сингган ижодий ишни ўғирлаб, ўз номидан эълон қилади ва ҳеч нарса бўлмагандай юраверади.

Ажойиб бир мақол бор: “Орсизнинг юзига тупурсанг, кўклам ёмғири дейди”. Бировнинг меҳнатини ўзлаштириб оладиганларга гапим шу: бу кўклам ёмғири эмас.

@oriftolib
👍2🔥1
Ҳадди ва ҳади

Баъзи бир бўғинли сўзлар бор, унли билан тугаган эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзак охиридаги товуш орттирилади. Орттирилмаслиги ҳам мумкин. Лекин бунда маъно нозикликлари юзага келади. Гап ҳад, ҳақ, ҳис каби сўзлар ҳақида.

Ҳад сўзи изоҳли луғатда ҳад(д) шаклида берилган. Бу товуш орттирилишига ишора. Лекин сўз ҳадд шаклида ҳам қўлланиши мумкин: ҳадд-ҳисобсиз. Аммо аксарият ҳолатларда ҳад шакли ишлатилади. Бу сўз унли билан тугаган эгалик қўшимчалари ёки боғловчисини олганда бир д товуши орттиради:

Ясовулбоши ҳаддидан ошиб кетди, тўйларни бузади, созчиларни уради.
Ж. Шарипов, Хоразм.

❗️ Бу сўз унли қўшимча билан битта ҳолатда товуш орттирмайди. Ҳад илм-фанга оид тушунчани ифодалаганда:

Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг.

Моделнинг қолдиқ ҳадини текшириш.

👉 Ҳаққи ва ҳақи
👉 Ҳисси ва ҳиси

@oriftolib
👍7