Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Бордонкўл, Бордончи, Бордонқишлоқ – “бордон” нима?

#Жой_номлари

Бордон сўзи қатнашган жой номлари сизнинг ҳам қулоғингизга чалинган бўлса керак. Бу сўз форсчадан олинган, аслиятда катта хуржун деган маънони англатади. Ўзбек тилида умуман бошқа маънони англатади:

1️⃣ Қобиғи олинмаган қамишдан бўйрага ўхшатиб тўқилган қалин, дағал тўшама.

Қамишдан уй-рўзғор учун бордон ва бўйра тўқишади: меваларни қуритишда фойдаланилади.
М. Тўйчиев, Қамиш.

2️⃣ Шундай тўқимадан тайёрланган махсус қоп, идиш.

Бир бордон буғдой.

Миллий энциклопедияга кўра, бордон иморатлар қуришда вacca, тоқи устидан солинади. Илгари ундан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилган. Масалан, супа устига солинадиган намат, гилам, палос тагига тупроқ ва захдан сақланиш учун бордон тўшалган. У ҳовли атрофини девор қилиб ўраш учун ишлатилган. Ҳозир ҳам якка уй-жойлар, бостирмалар қуришда бордондан фойдаланилади.

Эътибор берган бўлсангиз, ёзги кафе, ошхоналарнинг атрофи бордон билан қўра қилиб қўйилади.

Демак, Бордонкўл – атрофида бордон капалар бор кўл ёки бордон қилинадиган қамишлари кўп кўл, Бордончи ва Бордонқишлоқ – бордончилар қишлоғи маъносини беради.

@oriftolib
Ибрат оламизми ё ўрнак?

#Бисотдан

Кўпинча ибрат ва ўрнак сўзларини бир-бирининг ўрнида бемалол қўллаб кетаверамиз. Аслида, уларнинг нозик маъно фарқлари бор. Маълумот излаб “Изоҳли луғат”га қарадим. Лекин унда ҳам маъно фарқланмаган. “Ибрат” сўзи араб тилидан олингани, аслиятда ўгит, панд-насиҳат; намуна, ўрнак маъноларига эгалиги таъкидланган.

Ўзбек тилида ҳам ибрат олиш асосан хулоса ясаш, фикр қилиб, тўғри тўхтамга келиш маъносида қўлланади. Ўрнак эса тўласича эргашиш керак бўлган, намунали кишилар, ҳолатларга нисбатан ишлатилади. “Изоҳли луғат”да унга “Бошқалар эргашса, тақлид қилса арзийдиган иш ёки ҳаракат намунаси” дея таъриф берилган. Лекин ибратли кишилар ёки ишларга эргашиш, тақлид қилиш кўп ҳолларда хато.

“Қутлуғ қон”дан парча:

– Мен кўрдим театрни, – ҳовлиқиб, пихиллаб сўзга киришди пахтачи Жамолбой, – Абдишукур қизиқтирган эди, борсам борай, дедим... Сиз уни мактаб дейсиз, Абдишукур, қандай қилиб мактаб бўлади у? Домла қани, шогирд қани? Мен борганимда бир илмсиз боланинг безори бўлиб кетганини кўрсатишди, холос.

– Мактаб эмас, ибрат денг, – кимдир изоҳ берди.

Ойбек домла сўзни жуда ўрнида қўллаганини шу мисол кўрсатиб турибди. “Бир илмсиз боланинг безори бўлиб кетгани” ўрнак эмас, ибратдир. Чунки бировнинг хатоси ёки айбидан намуна олинмайди, кўриб, эшитиб, хулоса қилинади, бир тўхтам ёки қарорга келинади.

Яхши ишлардан ҳам ибрат олиниши мумкин. Шу ишни қилиш ёки унинг зиддини қилмаслик ибратдир. Лекин намуна бўладиган ҳолатларда ё тўла ижобий маъно кўзланганда ибрат сўзини эмас, ўрнак сўзини ишлатган афзал.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
👍7🔥1😱1💯1
Тиланчи ва тиламчи

Тиланчи
сўзи садақа тилаб тирикчилик қилувчи кишини, гадойни англатади:

Очлар, юпунлар кўп. Тиланчилар орқангиздан эргашгани эргашган.
Ҳ. Fyлом, Ҳамкасблар гурунгида.

Сўзнинг тиламчи варианти ҳам бор, у сўзлашув тилига хос:

1949 йилнинг 8 августида “Тиламчилар” сарлавҳаси билан ёзилган очерким эълон қилинди.
Н. Сафаров, Оловли излар.

Гарчи иккала шаклини ҳам қўллаш мумкин бўлса-да, тиланчи вариантини ишлатган афзал. Сўзлашув тилига хос сўзлардан фойдаланиш бадиий асарлардагина ўзини оқлайди.

📌 Демак:

Тиланчи, тиламчи

@oriftolib
👍1
👍1
Ақл солиғидан озод бўлди

Очкўз бир вазир подшога хушомад қилибди:

– Шоҳим, ақл солиғи олишни ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Дунёда кимса йўқки, тентакман, деб даъво қилса! Ҳамма бир-биридан ошириб солиқ тўлашга тушади!

Шоҳ ёзилиб кулибди:

– Дарвоқе, оқилона тадбир. “Топағон”лигинг эвазига сени ақл солиғидан озод қиламан!

“Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар” китобидан

@oriftolib
Forwarded from Orif Tolib
Балиқдан балчиққа, балчиқдан Балхашга

Этимология жуда қизиқарли соҳа. Сўзларнинг бошидан кечирганлари, саргузаштлари ҳақидаги фан дейиш мумкин. Бирор сўзнинг тарихини ўрганиб, қизиқ ҳикоя ўқигандай бўласиз. Бал ўзакли сўзлар ҳам ана шундайлар сирасига киради.

Шавкат Раҳматуллаев қаламига мансуб “Ўзбек тилининг этимологик луғати” китобида айтилишича, бал қадимги туркий тилда намлик, сув маъносини англатган. Балиқ сўзи бал сўзига -ы (қисқа и) қўшимчасини қўшиб феъл ясаш, сўнг унга -қ қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинган ва сувда яшайдиган жонивор маъносини англатган.

Балиқ сўзи турли фонетик ўзгаришларга учраб, бир қанча славян ва болқон тилларига ўтган. Жумладан, болгар, серб, румин, рус, украин каби тилларда балиқ ва унинг тури маъносини беради. Волга ва Дон дарёлари ҳавзаларида Балиқли номли бир нечта дарё ва ирмоқлар бор.

Балчиқ сўзи ҳам худди шу ўзакдан. “Тупроқнинг суюқ лой ҳолати” маъносини ифодаловчи бу от бал сўзига кучайтириш маъносини ифодаловчи -чы ва -қ қўшимчаларини қўшиш орқали ясалган.

Эски Москвада Балчук номли туман бор экан. Балки, бу ҳудуд бир пайтлар доим лой-балчиқ бўлиб ётгандир. Олимлар бу топоним этимологиясини туркий балчиқ сўзи билан боғлашади.

Балхаш – Қозоғистондаги кўл номи. Балхаш сўзининг илдизи ҳам бал ўзагига боради. Машҳур тилшунос Макс Фасмерга кўра бу кўлнинг номи йўсин билан қопланган ботқоқ жой, ботқоқдаги йўсин, балчиқ, лой маъноларини беради. Йўсин бу – зах ерларда, ҳатто тош ва дарахтлар устида ҳам пайдо бўлиб қоладиган, юзани қоплаб оладиган майда яшил ўсимлик.

Қардош туркий тилларда бал ўзакли бошқа сўзлар ҳам бор.

Қадимий туркий тилда шаҳар, кент маъносидаги балиқ сўзи кенг қўлланган. Лекин у шаклдош, холос, аслида умуман бошқа сўз. Хонбалиқ, Бўрбалиқ, Бешбалиқ каби топонимларда айнан ана шу балиқ ишлатилган.

@oriftolib
Қўлларни шу ҳолатда тутиш нима деб аталади?

Вариантингизни изоҳларда қолдиринг.
“Мўр-малахдай бостириб келди”.

Малах бу – ...
Anonymous Quiz
30%
Чумоли | Chumoli
22%
Қушлар галаси | Qushlar galasi
48%
Чигиртка | Chigirtka
👍3🔥3
Штандарт нима?

Куни кеча ахборот сайтлари ва каналларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандартини жорий этишга оид қонун муҳокама қилингани ҳақида ёзилди.

Штандарт сўзи миллий энциклопедияга ҳам, изоҳли луғатга ҳам киритилмаган экан. Лекин имло луғатда бор. У нидерландча standard сўзидан олинган, аслиятда туғ, тамға деган маънони англатади.

Бу сўз давлат раҳбарининг фарқловчи белгиси – махсус байроғи ё тамғасини англатади. Президентнинг штандарти – унинг махсус байроғидир.

Жуда кўп мамлакатларда давлат раҳбарининг штандарти жорий этилган. Жумладан, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон каби яқин қўшниларимизда ҳам президент ўз махсус байроғига эга.

@oriftolib
👍2
Канал гуруҳида бир эълон билан бўлишишди. Азиз Нур исмли ижодкор йигит оғир хасталик билан курашаётган экан. Тўртта операцияни бошдан кечирибди. Биладиганлар беморнинг аҳволи ҳақида батафсил ёзишган. Ҳали ўттизга ҳам кирмаган бу йигитнинг дардини ҳис қилгандай бўлдим.

Имконингиз бўлса, моддий ёрдам беринг. Ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳ комил шифо ва нажот берсин.

Қилган эҳсонингиз камида ўн баравар бўлиб қайтади. Мен бунга ҳаётда жуда кўп гувоҳ бўлган, бунинг ҳақиқатини танасида ҳис қилган одамман. Ҳақнинг ваъдаси – ҳақ. Эҳсон қилинг, бойийсиз. Йўқ деганда руҳан бир поғона юксаласиз. Биттагина шарти бор, холос – буни риёсиз, тамасиз, холис бажарсангиз бўлди.

UZCARD 8600061076558492
Tojimatov Azizbek

HUMO
9860350102401345
Tojimatov Azizbek

@oriftolib
👍2
💯3
“Бешбаттар”даги беш нима?

Баъзи сўзлар ҳамиша ҳам биз ўйлаган ёки тахмин қилган маънога эга бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат айниқса омонимларда яққол кўзга ташланади. Агар бирор сўзнинг шаклдоши борлигини билмасангиз, уни янглиш тушунишингиз ҳеч гап эмас. Бешбаттар сўзи таркибидаги беш ҳам худди шунақа сўзлардан.

Биз беш сўзини асосан сон маъносида тушунамиз. Шу сабабли бешбаттар сўзи маъносини беш баравар ёмон, беш даража ёмон деб тахмин қилишимиз мумкин. Аслида эса бу сўз умуман бошқа маънони англатади.

Бешбаттар форсчадан кирган, унинг таркибидаги беш сўзи кўп, ортиқ, зиёда маъноларини билдиради. Баттар эса жуда ёмон дегани.

Бешбаттар ўзбек тилида ниҳоят даражада, ўтакетган даражада, ҳаддан ортиқ; жуда оғир, қийин маъноларида, салбий маънони ифодалаш учун ишлатилади:

Қассобнинг эсига дафъатан тунов кунги дилхиралик тушиб, кўнгли бешбаттар ғаш тортди.
“Ёшлик”.

Эй бечоралар... Бу шаҳарда биздан ҳам бешбаттар камбағаллар борга ўхшайди.
П. Турсун, Ўқитувчи.

@oriftolib
Бирига "sex" ёқмайди — инглизча ўқиса, ҳунук сўзмиш. Бошқасига "фуқаро" ёқинқирамабди — арабчасига "камбағал"миш, яна бири "болалар оромгоҳи" демайлик, форсчада "оромгоҳ" "қабристон"ни англатади деса, бир руслашган ўзбек "ноёб" сўзига эътироз билдиради.

Бировга қараб тўн бичишни қачон бас қиласизлар? Ўзбек тилининг ўз тарихи, ривожланиш йўли, қўйинг-чи, ҳамияти, ғурури бор! Бир тилдан сўз кириб келдими, тилга сингдими, тамом — у ўзбек тилининг, ўзбек халқининг мулки.

— Бошқа тилда бошқачарооо...
— Ўчир-э! Бошқачароқ бўлса, бу ўша тилнинг муаммоси!

***

Ҳиссиётни йиғиштириб айтганда:
Ҳар қандай тилда ўзлаштирма сўзлар мавжуд.
Бир тилдаги сўзнинг бошқа тилга кириб келишида тўрт жиҳат бор:

1. Маъноси ўзгармаган ҳолда ўтади.
2. Маъно кенгайишига учрайди.
3. Маъно тораяди.
4. Маъно бутунлай ўзгаради.

Ўзим билган соҳа — ўзбек тилидаги арабизмлардан мисол келтираман.

1. Маъноси ўзгармаган сўзларга "муслим", "олим" кабилар мисол бўлади.

2. Маъноси кенгайган сўзларга "бисот (гилам)" — "бисот (тўплаб қўйилган мол-дунё)" мисол бўлади.

3. Маъно торайишига "лаҳм (умуман гўшт)" — "лаҳм (суяксиз гўшт)", "шароб (ичимлик)" — "шароб (май, вино)" ва "сироп (ширин сув)" мисол бўлади.

4. Маъно бутунлай ўзгаришига "фуқаро (камбағаллар) — "фуқаро (гражданин)", "басир (ҳамма нарсани кўрувчи)" — "басир (кўр, сўқир)" кабилар мисол бўлади.

Демак, сўз бошқа тилга кўчиб ўтгач, асл тилдан алоқасини узади ва мустақил маъно касб эта бошлайди. Ижтимоий ҳодиса сифатида, асл тилидаги маъносидан айри ривожланишга эга бўлади.
Энди бўлди қиларсизлар?

© Алоуддин Садриддинов
@xatoliklar
👍5🤨2