“Хаос” нима дегани?
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Афғонистондаги тартибсизликлар, айниқса аэропортдаги тўполонларни хаос сўзи билан ифодалашяпти. Ушбу сўзнинг маъноси ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб:
Хаос сўзи изоҳли луғатга киритилмабди. Лекин миллий энциклопедияда шарҳланган:
Хаос юнонча chaos – тартибсизлик сўзидан. Юнон мифологиясида азалий чексиз фазони билдиради. Кўчма маънода эса бошдан-оёқ тартибсизлик, чигалликни англатади.
Ҳозир асосан кўчма маъносида қўлланади.
@oriftolib

👍2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
48%
Куюниб гапирди | Kuyunib gapirdi
35%
Куйиниб гапирди | Kuyinib gapirdi
16%
Иккови ҳам тўғри.
Дўҳа – Қатар пойтахти
Қатар пойтахти номини кўп жойда Доха деб ёзишади. Русчадан таржима қилганлар шу шаклни олиб қўя қолса керак. Сўзнинг аслияти қанақалиги, ўзбекча манбаларда қандай ёзилганига кўпда эътибор берилмайди.
Қатар пойтахти номи аслиятда الدوحة – ад-Дўвҳа кўринишига эга. Бир тахминга кўра, шаҳар номи арабча ад-дўвҳа – катта дарахт сўзидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра эса шаҳар номи дўҳат – кўрфаз, айлана сўзидан. Чунки шаҳар атрофи ёй шаклидаги кўрфаздан иборат.
Кўп топонимларни русча вариантда берган миллий энциклопедия Қатар пойтахтини аслиятга мос шаклда ёзган – Дўҳа. Ҳатто Доҳа шаклида ҳам эмас. Бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди.
Ўзбекчада дўҳа сўзини бемалол айтиш мумкин, бу тилга қийинчилик туғдирмайди. Шаҳар номини айни шу шаклда ифодалаш тўғри.
📌 Демак:
Дўҳа ✅
Доҳа, Доха ❌

Ишком нима?
Ишком сўзини изоҳли луғат шундай шарҳлаган: токларни кўтариб қўйиш, тараш, ёйиш учун поя ва бағазлардан баланд қилиб қурилган ёйсимон сўри; валиш.
Изоҳда ишлатилган бағаз сўзи сўри ёки ишкомнинг поясига кўндаланг боғланадиган ёғочлар, сим ёки темирни англатади.
Баланд ишкомда узумлар ғарқ пишиб ётибди.
Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари.
Ишком сўзи ўрнида шевада валиш, вайиш сўзлари ҳам ишлатилади. Водий вилоятларида асосан валиш, Ўзбекистон жанубида, масалан, Сурхондарёда вайиш қўлланади.
Ҳовли унчалик катта эмас, лекин атрофи қатор уй, уйлар устигача валиш. То қиров тушгунча турли хил узумлар сарғайиб, қуёшда товланиб ётади.
Газетадан.
Ингичка ходачаларга омонатгина кўтарилган вайишларнинг шохларини япроқлар кўмиб юборган, токлар шўраток, ғўраток ҳам қилинмаган эди.
С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.
👉 Сиз яшайдиган ҳудудда ишком нима деб аталади? Изоҳларда қолдиринг.

60%
Суюниб кетди | Suyunib ketdi
16%
Суйиниб кетди | Suyinib ketdi
24%
Иккови ҳам тўғри.
“Қарз-қавола қилди”: қавола нима?
Қавола сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Фақат қарз сўзи билан бирга қўлланади. У асли арабча, аслиятда кафолат, жавобгарлик; шартнома маъноларини билдиради.
Қарз-қавола ибораси ёрдам тариқасида олинган қарз, қарз-қурзни англатади:
Боёқиш Дўсанов қарз-қавола қилиб, инспекторга минг сўм тўғрилаб берди.
“Муштум”.
Шу сўз кўпинча қарз-ҳавола, қарз ҳавола қилди каби хато шаклларда ишлатилади. Бу иборалар мазмунан хато. Ҳавола ихтиёрига топшириш, манба кўрсатиш каби маъноларга эга. Қарз олинади ёки берилади, бировнинг ихтиёрига топшириб ёки манба кўрсатиб юборилмайди. Қарзини бермай, бировга ҳавола қилиб юбориш эса бошқа нарса 🙃.
📌 Демак:
Қарз-қавола, қарз-қавола қилди ✅
Қарз-ҳавола, қарз-ҳавола қилди, қарз ҳавола қилди ❌

“Салиб” нима дегани?
Тарих фанида Салиб юришлари ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. Изоҳли луғатда бу ибора шундай шарҳланган: 1096–1270 йилларда Ғарбий Европа зодагонлари ва католик черкови томонидан “муқаддас ерларни мусулмонлар асоратидан қутқариш” шиори остида Сурия, Фаластин, Шимолий Африкага қилинган босқинчилик урушлари.
Салиб сўзи арабчадан олинган, аслиятда бут, хоч маъносини англатади. Ўзбекчада ҳам худди шу мазмунга эга ва асосан китобий тилда қўлланади. Бу ибора кўпроқ шу тарихий воқеани ифодалашда ишлатилади. Бут, хоч мазмунида эса бу сўздан кўп фойдаланилмайди: салиб шаклидаги нақш.
📌 Демак:
Салиб, Салиб юришлари ✅
Салб, Салб юришлари ❌

👍4
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
73%
Тумтарақай қочди | Tumtaraqay qochdi
27%
Тум-тарақай қочди | Tum-taraqay qochdi
“Сўққабош”: сўққа нима дегани?
Сўққа сўзи мустақил қўлланиши ҳам мумкинлигини унутиб юборган эканман. Изоҳли луғат эсга солди:
– Ўзинг сўққа жонингни боқолмайсан-у, тўқлини қандай қилиб боқасан, – деди Шум бола Омонга.
Ғ. Ғулом, Шум бола.
Мазмундан англаган бўлсангиз керак, сўққа сўзи ҳеч кими йўқ, ёлғиз, якка маъносида келяпти.
Шу ўзакдан ясалган сўққабош сўзи икки хил маънога эга:
1️⃣ Ҳеч кими йўқ, ёлғиз.
Дунёда яккаю ягона, сўққабош одам.
С. Аҳмад, Жимжитлик.
2️⃣ Уйланмаган, бола-чақа қилмаган; бўйдоқ, ёлғиз.
– Биби Робия, – деди у [Яхшибоев] – сўққабош ўтиб кетяпсан.
М. М. Дўст, Лолазор.

👍1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
52%
Дистирланган сув | Distirlangan suv
48%
Дистилланган сув | Distillangan suv
“Янада”: истисноли ҳолат
-да юкламаси ўзидан олдинги сўздан чизиқча билан ажратилади:
У китобни қўлига олди-да, ўқишга тушди. Ваъда берса-да, бажармади.
Бундан-да кўпроқ ўқи. Ойдан-да гўзал.
Бахт билан бахтсизлик етаклашиб юраркан-да доим.
Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
Лекин яна сўзига қўшилганда шу қоида ишламайди. Нега?
1️⃣ Чунки янада яхлит сўзга айланиб кетган, бу ерда -да юклама сифатида алоҳида қисм эмас.
2️⃣ Луғатларида сўз айни шу кўринишда ёзилган.
Изоҳли луғат янада сўзини шундай шарҳлаган: белгининг олдинги ҳолатига нисбатан кучли, ортиқ эканини, шундай бўлишини билдиради; яна ҳам.
Абдусаттор устозига етиб олиши учун техникани янада пухта эгаллаб олиши лозим эди.
“Ўзбекистон қўриқлари”.
Ҳовлининг ичкариси янада бефайз эди.
Н. Аминов, Суварак.
📌 Демак:
Янада ✅
Яна-да ❌

“Хилқат” нима дегани?
Хилқат сўзини гўзал, чиройли; фазилат, яхши хислат каби мазмунда тушуниш ҳам учраб туради. Лекин бу – хато. Сўзнинг маъносини тўлиқ билмай ёки тахминий маънода қўллаш кулгили ва қўпол маънолар чиқиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Хилқат араб тилидан кирган, аслиятда табиат; ташқи кўриниш; тузилиш; шакл маъноларни англатади. Ўзбек тилида яратилган, бунёдга келган нарса ёки кимсани англатади. Бу сўз асосан китобий тилда қўлланади:
Бунчалар сирлисан, о қаттол олам,
Бунчалар бедилсан, бепоён хилқат.
А. Орипов.
Бемор менга узоқ тикилиб турди. Худди мени биринчи кўраётгандай, ажиб хилқатга тикилаётгандай томоша қилди.
А. Нурмуродов, Уруш бевалари.
Этимологик луғатда ёзилишича, бу арабча сўз хилқат(ун) шаклига эга, халуқа феълидан ясалган ва аслиятда кўриниш, шакл-шамойил маъносини англатади.

28%
Тўз-тўполон | Toʻz-toʻpolon
60%
Тўс-тўполон | Toʻs-toʻpolon
11%
Иккови ҳам тўғри.
👍1
👍1
Эсиз: вергул керакми ёки йўқ?
Эсиз сўзи билан вергул ишлатишда чалкаштирадиган ҳолатлар бор. Қоидасини ўрганиб олсак, қийналмаймиз.
Вергул керак:
1️⃣ Ундов сўз бўлиб келганда. Бунда эсиз ачиниш, афсусланишни билдиради; аттанг, афсус сўзларига маънодош бўлади:
Сиз уйда экансиз, билсам, дафтаримни олиб келар эканман, эсизгина.
А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими.
2️⃣ Модал сўз бўлиб келганда. Бунда эсиз сўзи афсус(ки) маъносида келади:
Алишер! Чинданам шерсиз. Буюк шер. Фақат кўпдир, эсиз, кўп душманингиз.
Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий.
Ёдингизда бўлса, вергул ишлатишнинг энг асосий 7️⃣ та қоидаси ичида модал ва ундов сўзлар ҳам санаб ўтилган эди.
Вергул керак эмас:
Эсиз сўзи увол, ҳайф сўзларига синоним бўлиб келганда:
Эсиз шунча меҳнат.
Қўшнига берсам – эсиз ошим, уйда турса – сасир ошим.
Мақол.
Э, хотинчалиш бўлмай ўл, эсизгина бўй-баст!
А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат.
❗️ Охирги жумлада вергул эсиз сўзи сабабли эмас, икки содда гапни ажратиш учун қўйиляпти.

Мингйиллик ва минг йиллик: қай бири тўғри?
Йиллик сўзи сонлар ва миқдорни билдирувчи сўзлар билан қўлланганда ажратиб ёзилади: минг йиллик, кўп йиллик, беш йиллик, ўн йиллик каби.
Беш йиллик режалар муҳокама қилинди. Ўн йиллик натижаларга эътибор қаратилди.
Доим ажратиб ёзиладими? Йўқ, қўшиб ёзиладиган ҳолатлар ҳам бор. Лекин камдан-кам учрайди.
Юзйиллик сўзи баъзан аср маъносида қўлланади. Бунда сўз қўшиб ёзилиши керак:
Инсоният янги юзйилликда жиддий муаммоларга дуч келяпти.
Мингйиллик сўзи эса ўн асрга тенг вақтни англатади:
Инсоният учинчи мингйилликда ўзаро урушлар ва адоватларга чек қўйиши керак.
Лекин вақт бирлиги маъносини англатмай, минг йилга мўлжалланган ёки ёши минг йилга тенг деган маънода келганда сўз ажратиб ёзилади:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Самарқанд-Китоб йўлида ҳазрат Навоий ва буюк мунажжим Улуғбек замонасидан қолган минг йиллик чинорлар ҳали ҳам шовуллаб турибди.
“Ўзбекистон қўриқлари”.
Юзйиллик сўзи ҳам, мингйиллик сўзи ҳам изоҳли ва имло луғатларига киритилмаган.

61%
Юраги ҳапқирди | Yuragi hapqirdi
16%
Юраги ҳаприқди | Yuragi hapriqdi
23%
Иккови ҳам тўғри.
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
72%
Грантда ўқияпти | Grantda oʻqiyapti
28%
Грандда ўқияпти | Grandda oʻqiyapti
Тумтарақай нима дегани?
Бу сўз тартибсиз, ҳар томонга тўзган ҳолда ҳаракатланишни билдиради ва асосан қочиш, кетиш, тўзишнинг ҳолатини ифодалайди:
Эшик очилиши ҳамон болалар тумтарақай қочиб кетишди...
И. Раҳим, Зангори кема капитани.
Тумтарақай бўлмоқ ибораси тумтарақай ҳолга тушмоқ, ҳар томонга қочиш, кетиш ҳолатига тушмоқ каби маъноларни англатади:
Тонг отганда кимдир: “Ёғий босди!” деб қичқирди-да, тура қочди. Уйқусираган одамлар ваҳима ичида тумтарақай бўлиб кетди.
П. Қодиров, Юлдузли тунлар.
Тумтарақай қилмоқ ибораси эса ҳар томонга тартибсиз равишда қочишга мажбур этиш, тўзитишни англатади:
– Тур ўрнингдан! – деб қолди Пошша хола Умиднинг хаёлларини... тумтарақай қилиб.
Д. Нурий, Осмон устуни.
Тумтарақай – яхлит сўз. Шу сабабли чизиқча билан ёзилмайди.
📌 Демак:
Тумтарақай ✅
Тум-тарақай, тум тарақай ❌