Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
😢1
Амалиётчи талаба учун тавсифнома

#Сўраган_эдингиз

Амалиёт ўтаган талабага ижобий тавсифнома қандай ёзилади?

Жавоб:

Тафсифнома матни учинчи шахс тилидан ёзилади. Дастлаб ҳужжат ким ҳақидалиги саҳифанинг ўнг томонида кўрсатилади. Сўнг ўртага Тавсифнома сўзи ёзилади ва алоҳида хатбошидан тавсифланаётган шахснинг сифатлари, эътиборга молик фазилатлари ва малака-ютуқлари кўрсатилади. Энг охирида тавсифнома ёзган шахс номи ва сана берилади. Ҳужжат муҳр ва имзо билан тасдиқланади.

Тавсифномани ташкилот бошлиғи ва амалиёт раҳбари имзолагани яхши. Ёки улардан бири имзоласа ҳам бўлади. Деканатнинг кайфиятини билиб қўйган ёмон эмас. Гулини гулига қўйиб ишлашни ёқтирадиганлар ҳам бошлиқ, ҳам амалиёт раҳбари имзо қўйсин деб туриб олиши мумкин. Аслида бунинг ҳожати йўқ.

Амалиёт ўтаган талаба ҳақида ижобий тавсифномага мисол (номлар тўқима 😏):

ЎЗЖОКУ интернет журналистика
ва ижтимоий тармоқлар факултети
3-курс талабаси
Тошов Ёшвой Эшвой ўғлига

Тавсифнома

Тошов Ёшвой Эшвой ўғли 2021 йилнинг 1–20 июл кунлари “Уммон” интернет нашри таҳририятида амалиёт ўтади. У меҳнатсеварлиги, ишга масъулият билан ёндашиши, ўз билим-кўникмаларини оширишга интилиши билан таҳририят жамоасининг эътиборини қозонди.

Амалиёт давомида “Қайси олий ўқув юртларида бир йиллик магистратура йўналишлари очилди?”, “Олий маълумотли ёшлар ўз соҳасида иш топа оляптими?”, “Қабулдаги янгиликлар: аёллар учун имтиёзлар” каби мавзуларда мақолалар тайёрлади. Бошқа муаллифларнинг мақолаларини таҳрир қилди. Ўқувчиларга қизиқ мавзулар бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Ёшвой Тошов журналистика соҳасида ўз ўрнига эга мутахассис бўлади деб ишонамиз.

Тавсифнома ЎЗЖОКУ интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факултетига топшириш учун берилди.

Бош муҳаррир (имзо, муҳр)
Ҳ. Каттабеков
2021 йил 21 июл

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
👍3
Илк учрашув

Атоқли рус шоири Владимир Маяковский политехника институтига учрашувга боради. У ерда нутқ сўзлаётиб:

– Мен руслар орасида ўзимни рус деб ҳис қиламан, грузинлар орасида эса грузин… – дейди. Шу пайт:

– Аҳмоқлар орасида-чи? – деб бақиради кимдир залдан.

– Аҳмоқлар орасида биринчи бор бўлишим, – деб жавоб беради шоир ўша заҳотиёқ.

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
83%
Шаррос | Sharros
17%
Шарроз | Sharroz
Ҳайит қутлуғ бўлсин!

Амакиси:
– Ўҳў, пулларингиз роса кўпайиб кетибди-ку! Ҳайитликни роса йиғибсиз-да!

Уч ярим яшар қизим:
– Сиз ҳам берсангиз, янаям кўпайиб кетади!

😂😂😂


Барча мўмин-мусулмонларни улуғ айём билан табриклайман.

Байрамда ота-она, қариндош-уруғ, яқинлар, айниқса, болаларга қувонч улашинг.

Байрам муборак!

@oriftolib
👍2
Байрам муборак: “муборак” нима?

Байрамлар, хушхабарлар, муваффақиятлар билан қутлаш учун муборак сўзини ишлатамиз. Арабчадан олинган бу сўз барака, табаррук сўзлари билан ўзакдош. Аслиятда Худо марҳамат қилган; хайрли; бахтли маъноларини англатади. Ўзбекчада тўрт хил маънода ишлатилади:

1️⃣ Бахт келтирувчи; хайрли, эзгу, қутлуғ.

– Кўрай-чи, қадамим муборак бўлармикин, – деб қўйди.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

2️⃣ Табаррук, муқаддас, азиз.

Бектемир... халтачани, гўё муборак жойдан келган азиз дўстининг совға-саломи каби, ҳаяжон билан очди.
Ойбек, Қуёш қораймас.

3️⃣ Табриклаш, қутлаш ибораси.

Саруполар муборак. Ўғил муборак. Байрам муборак.

4️⃣ Асосан хотин-қизлар ва баъзан эркаклар исми.

Бир оз ўтгач, хонага Муборакхон кириб келди.

@oriftolib
👍1
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Tilimizni bilamizmi: ommalashgan va ommalashayotgan xatolar.

Batafsil — https://dy.uz/QcuFL

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Ёд ва ёт

Баъзида талаффузи яқин сўзларни янглиш қўллаймиз. Натижада маъно буткул ўзгариб кетади. Масалан, менталитетимизга ёт тушунча ибораси менталитетимизга ёд тушунча шаклида ишлатилиши кўп учрайди. Хўш, бунда нима ўзгаради?

Менталитетимизга ёт – менталитетимизга бегона.
Менталитетимизга ёд – менталитетимиз ёд олган. 🙃

Ёд сўзи хотира, эс; хотирада, эсда сақлаш; эслаш маъноларини англатади.

Ёт сўзи уч хил маънода қўлланади:

1️⃣ Қариндошлиги йўқ; бегона.
2️⃣ Таниш бўлмаган, нотаниш, бегона; ўзга, чет.
3️⃣ Қишлоқ хўжалигида: ёввойи, бегона.

Етти ёт бегона ибораси эса мутлақо қариндошлиги йўқ, нотаниш деган маънони билдиради.

@oriftolib
👍1
Forwarded from Publisher.uz
«Кўпкари»нинг маъноси нима?
#eskikundalikdan

Бугун тилимиздаги бир cўзнинг этимологиясини ўзим учун кашф қилдим. Халқ ўйинларидан бири саналган «кўпкари» қардош қирғиз тилида «көкбөрү», қозоқ тилида эса «көкпар» дейиларкан.

Бизда халқ тилида бу ўйинни «улоқ» (эчкининг боласи) деб ҳам айтишади. Шунинг учун ҳам бу ўйин номи рус тилига «козлодрание» деб таржима қилинади. Юдахин тузган қирғизча-русча луғатда көкбөрү «скачки с козлом, козлодрание» деб берилиб, ёнига «букв. серый волк» дейилган экан.

Менга қизиқ жойи шу бўлдики, тилимиздаги кўпкари сўзи кўкбўри сўзининг ўзгарган шакли экан (туркий халқлар мифологиясида кўк бўри мавзуси алоҳида бир мавзу). Мазкур халқ ўйинининг қирғиз ва қозоқча номланиши буни тасдиқлаб турибди.

Тилимиздаги баъзи сўзларда айнан шу кўринишдаги ҳарфларнинг ўрин алмашиши кузатилади. Масалан, тупроқ-турпоқ, ўргилай-ўгрилай, ўзбекча ёмғир ва туркча «ёғмур» сўзларида бу яққол кўринади. Ҳатто бир домламиз қўғирчоқ сўзи қўриқчидан олинганини айтганди. Яъни қўғирчоқ сўзи далаларда экинларни қушлардан қ ў р и қ л а ш мақсадида таёққа боғлаб қўйиладиган «қўриқчи»дан келиб чиққан экан.

Обуна бўлинг 👉 @HYorqinjon
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
85%
Хўп | Xoʻp
8%
Хоп | Xop
7%
Ҳоп | Hop
🤨3👍2
Жўрттага

Бу сўз онгли равишда, атайин, атайлаб, қасддан деган маъноларни англатади:

Мен жўрттага баъзи гапларни тескариликка олиб кўрсам ҳам, у [Зайнаб] чурқ этмайдир.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қудрат жўрттага бақалоқ гавдасини қимирлатмай турарди.
Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.

Аҳмад жўрттага сакраб ўрнидан турди.
Ф. Мусажонов, Ҳиммат.

📌 Демак:

Жўрттага
Жўртага

@oriftolib
👍2
Палапон ва полапон

Бу сўз баъзи луғатларда палапон, баъзиларида эса полапон шаклида берилган. Изоҳли луғат эса ҳар икки шаклни келтирган.

Палапон сўзлашув тилида қўлланади. У тўрт хил маънога эга:

1️⃣ Паррандаларнинг ҳали пат ва қанот чиқармаган ёки эндигина чиқара бошлаган боласи; жиш.

2️⃣ Гўдак болаларни, ёшларни эркалатиб айтиладиган сўз.

3️⃣ Кўчма маънода, бетакаллуф ҳазил сифатида: ҳеч нарса билмайдиган, тажрибасиз.

4️⃣ Бесўнақай, катта; салмоқланиб, лапанглаб юрадиган.

Полапон сўзи палапоннинг вариантдошидир.

📌 Демак:

Палапон, полапон

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
Таниқли таржимон Низом Комил вафот этди

Бугун – 2021 йилнинг 24 июл куни эрта тонгда таниқли таржимон Низом Комил 84 ёшида вафот этди.

Жаноза аср намозидан сўнг “Чўпон ота” масжидида ўқилади. Марҳум “Чўпон ота” қабристонига қўйилади.

Низом Комил 1937 йили туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институт (ҳозирги университитет)ида таҳсил олган.

Нодар Думбадзе, Эрих Мария Ремарк, Фозил Искандар ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

Низом Комил билан бундан ўн икки-ўн уч йиллар олдин бафуржа суҳбатлашган эдим. Самимий, дангал, бағрикенг одам сифатида таассурот уйғотганди. Таржималарини мароқ ва ҳайрат билан ўқиганман. Сўз танлаш ва қўллашда энг уста адиблардан бири эди Низом ака.

Аллоҳ раҳмат қилсин.


@oriftolib
👍1
Афғонистон пойтахти – ...
Anonymous Quiz
43%
Кобул | Kobul
57%
Қобул | Qobul
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
16%
Қувғун | Quvgʻun
84%
Қувғин | Quvgʻin
Белгилардаги ҳиссиёт

#Сўраган_эдингиз

Ҳозир компютер ва смартфонларда эможилар – ҳисбелгиларнинг хилма-хил турлари бор. Тайёр график нишонлар – стикерлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин баъзида ҳарфлар ва тиниш белгилари билан ҳам турли муносабат ва ҳолатларни акс эттириш мумкин.

Бунда керакли эможини қидириб ўтирмайсиз, клавиатурадаги тайёр белгилардан фойдаланасиз. Масалан, жумла охирига ) – ёпувчи қавс белгисини қўйиш жилмайиш, хуш кайфиятни англатади. Бундай имло интернет тилига хос. Эможилардан эса жиддийроқ матнларда ҳам фойдаланиш бошланган.

Қуйида туйғу ёки ҳолатни ифодалашга хизмат қиладиган баъзи белгилар билан танишасиз.

@oriftolib