Ўрта денгиз
Тинч океани дейиш хатолиги, Тинч океан шакли тўғри экани ҳақида ёзганимда кўпчилик ҳайратга тушганди. Баъзилар ҳатто ғазабланиб ҳам кетди 🙃. Тўғри деб ишонганингни хато дейишса, алам қилади-да. Бугун шунга ўхшаш яна бир маълумот билан бўлишмоқчиман. Тошпўлат тажанглар тирсагини тишлашга тайёр тураверсалар ҳам бўлади.
Африка ва Европа қитъалари орасида бир денгиз бор, номи – Ўрта денгиз. Уни ўзбекчада кўпчилик Ўртаер денгизи ёки Ўрта Ер денгизи шаклида хато ишлатади. Манаман деган нашрлар, китоблар, ҳатто қўлланмаларда ҳам учрайди бу ҳолат. Лекин миллий энциклопедия ва энциклопедик луғатни варақлаб кўрсангиз, денгиз ҳақидаги мавзуга Ўрта денгиз деб сарлавҳа қўйилганига гувоҳ бўласиз. Айни шу шаклда ишлатиш тўғри.
Ўртаер, Ўрта ер ёки Ўрта Ер денгизи дейиш нима учун хато? Эътибор берган бўлсангиз, бу ердаги мазмунга кўра, ер ўртада бўлиб қоляпти. Аслида ўртада ер эмас, сув ҳавзаси бор. Гап денгиз ўртасидаги ер ҳақида эмас, икки ер ёки икки қуруқлик ўртасидаги денгиз ҳақида кетяпти.
Унда нега бундай ифода пайдо бўлган ва кенг ёйилган? Менимча, русча Средиземное море атамаси янглиш таржима қилинган ва кейинчалик эътиборсизлик туфайли бу хато оммалашган.
Гарчи энциклопедиянинг денгизга аталган мақоласида Ўрта денгиз дейилган бўлса-да, китоб ичидаги баъзи мақолаларда Ўртаер денгизи, Ўрта Ер денгизи каби ифодалар қўлланган. Бунга энциклопедия мақолаларини юзлаб муаллифлар ёзгани сабаб бўлса керак. Жуда катта ҳажмли китобни таҳрирлаш, барча жилдлардаги атамалар ва топонимларни солиштириб, бирхиллаштириб чиқиш анчагина қийин иш, албатта. Кейинги нашрларда тузатиб қўйилса, нур устига нур бўларди.
Хўш, Ўрта денгиз дейиш нима учун тўғри? Денгиз ҳам икки қуруқлик ўртасида, ҳам Ер шарининг ўрта қисмида, экваториал ҳудудда жойлашганини ҳисобга олсак, Ўрта денгиз номи унга қуйиб қўйгандек мос тушади.
📌 Демак:
Ўрта денгиз ✅
Ўртаер денгизи, Ўрта Ер денгизи, Ўрта ер денгизи ❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib

👍4
PDF ёки docx файлларни, расмларни кўчирмакашликдан ҳимоялаш, муаллифлик ҳуқуқини эслатиб туриш учун уларга катта-кичик ҳажмда хиралашган расм ва белгилар жойлаб қўйилади. Буни инглизлар “watermark”, руслар “водяной знак” дейди.
Ўзбекчада қандай атайлик?
Ўзбекчада қандай атайлик?
Anonymous Poll
50%
Ҳимоя белгиси
14%
Тамға
23%
Сувбелги
9%
Эслатма белги
5%
Бошқа вариант.
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
8%
Шўх-шаън | Shoʻx-shaʼn
60%
Шўхчан | Shoʻxchan
32%
Иккови ҳам тўғри.
🤨1
Модомики: вергул керакми ёки йўқ?
Бу сўз билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Ҳатто изоҳли луғатда шу сўз шарҳидаги мисолларда ҳам бирида вергул ишлатилган, бирида эса йўқ. Ўзи вергул керакми? Жавоб – йўқ. Бу сўзга маъноси яқин бўлган агар, мабодо юкламаларидан сўнг вергул қўймаймиз. Модомики ҳам вергул талаб қилмайдиган сўзлар қаторига киради.
Модомики юкламаси эргаш гаплар бошида келиб, шу гап билдирган маънони таъкидлайди:
Модомики сиз рози экансиз, менинг қаршилигим йўқ.
Модомики аҳвол шундай экан, у кишининг орзуларига қулоқ солишимиз керак бўлади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Модомики шундоқ экан, қори шундоқ қилишга нучук журъат қилди?
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Бундан кейин гапларимни уқиб олинг, модомики мен билан биргасиз, менинг одамимсиз, ҳар бир ишни мен билан баҳамжиҳат қилинг.
Ойбек, Танланган асарлар.
Охирги мисолда вергул модомики сўзи туфайли эмас, бирдан ортиқ кесим қатнашаётгани сабабли қўйиляпти.

👍3
Малинанинг ўзбекча номи – ...
Anonymous Quiz
61%
Маймунжон | Maymunjon
25%
Хўжағат | Xoʻjagʻat
14%
Маржумак | Marjumak
“Ака” сўзининг луғавий маъноси нима?
Ака сўзи ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Бир ота-онадан туғилган катта ўғил (ўзидан кичикларига, укаларига нисбатан).
Катта ака. Ўртанча ака. Кичик ака.
2️⃣ Ўзидан катта эр кишига мурожаатда ёки унга ҳурмат юзасидан ишлатилади (бунда якка ҳолда ёки нутқ қаратилган шахсни билдирувчи сўз билан қўлланади).
Ака, эски шаҳарга қайси автобус қатнайди?
Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, бу от қадимги туркий тилдаги ёши катта бўлмоқ маъносини англатган ақ феълига -а қўшимчасини қўшиб ясалган. Ўзбек тилида қ ундоши к ундошига, а унлилари чўзиқ а: унлиларига алмашган: ақ + а = ақа > ака.
📌 Демак, аканинг луғавий маъноси – ёши катта [киши].
Туркий тиллар этимологик луғатида қайд этилишича, бу сўз бошқа туркий тилларда турли талаффуз кўринишларида учрайди ва ота, ака, опа, эр ёки хотиннинг опаси, катта ёшли қариндош, ёши катта эркак, бобо, онанинг укаси, отанинг укаси каби маъноларда ишлатилади.
Бобур “Бобурнома”да ёзади: “...Поянда Султонбегимни ока дер эдим, Ҳабиба Султонбегимни янга дер эдим...”. Бундан ташқари, асарда Дилдор оғача, Попо оғача, Умид оғача, Латиф Султон оғача, Мингли бий оғача, Беги Султон оғача, Оға Султон каби аёллар номини тилга олади. Демак, тарихда ака сўзининг ока, оғача вариантлари бизда ҳам аёлларга нисбатан ишлатилган экан.
Амир Темур даврида эса аёллар исмига оғо қўшилган: Турмуш оғо, Ўлжой Туркон оғо, Тўлин оғо, Чўлпон Мулк оғо бегим, Дилшод оғо бегим, Туман оғо бегим, Руҳ Парвар оғо, Менгибек Оғойи Жон Қурбони ва ҳоказо.
Лекин ҳозир ака ва унинг оға варианти ўзбекчада фақат эркакларга нисбатан ишлатилади.

👍9
👍2
“Вакцина” сўзининг ўзбекчаси нима?
Ҳозир вакцинациялаш (ол-а, эмлаш десанг тилинг узилиб тушади-да, а? 🙃) жараёни бутун дунёда жадаллашяпти. Вакцина, вакцинациялаш, вакцина олиш, вакцина қабул қилиш каби сўзлар урфда. Уларнинг ўзбекчаси борми?
Бор. Фақат ишлатмаймиз, холос.
👉 Вакцина – эм, эмдори, эмлама, эмлик.
👉 Вакцинациялаш – эмлаш, эмлама қилиш.
👉 Вакцина олиш, вакцина қабул қилиш – эмланиш.
Эм сўзини изоҳли луғат бундай шарҳлайди:
1️⃣ Чечак ва баъзи бошқа касалликларнинг олдини олиш учун тери орқали юбориладиган зардоб ва уни тери орқали юбориш:
Тирсагидан юқорида олтинга босилган муҳрдек эм изи кўриниб турарди.
Мирмуҳсин, Яширинган куч.
2️⃣ Дори, дори-дармон; умуман, шифобахш нарса.
Бу сўзни тери ёки қонтомирлар орқали юборилмайдиган, масалан, томизғи шаклидаги вакциналарга ҳам ишлатиш мумкин.
Вакцина сўзига изоҳли луғатда “юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатиладиган эмдори, эмлашда ишлатиладиган дори” деб изоҳ берилган.
Эмламоқ сўзи юқумли касалликларнинг олдини олиш учун одам ёки ҳайвон организмига тери орқали зардоб юборишни англатади. Юқорида ва бу ердаги изоҳда зардоб сўзи суюқ дори, суюқлик шаклидаги дори маъносида:
Чечакка қарши эмламоқ. Тифга қарши эмламоқ.
Вакцина сўзи ўрнида эм сўзини қўллаш ҳозир деярли истеъмолдан чиқди. Ҳеч бўлмаса, эмлаш, эмламоқ, эмлама сўзларидан фойдаланиш керак. Ҳатто вакцина сўзига синоним сифатида эмдорини ҳам бемалол ишлатса бўлади. Лекин бу кимларгадир ғализ туюлиши мумкин. Ўзи тил заифлашгани сари ҳатто ўз эгаларига ҳам тобора эриш туюлади.
Мисоллар:
Кеча поликлиникада вакцина олдим. ➡️ Кеча поликлиникада эмландим.
Бир миллионга яқин киши вакцина қабул қилди. ➡️ Бир миллионга яқин киши эмланди.
Коронавирусга қарши вакцина ➡️ Коронавирусга қарши эмдори.

👍6
Аномал иссиқ: “аномал” нима дегани?
Аномал сўзи изоҳли луғатда йўқ. Лекин у билан ўзакдош аномалия сўзи шарҳланган. Аномал ана шу аномалиянинг сифат шакли.
Аномалия юнонча anomalia сўзидан, аслиятда нотекислик; меъёрдан четлашиш маъноларига эга. Атама сифатида меъёрдан, умумий қонуниятдан четга чиқиш; нормага, умумий қонуниятга хилофлик маъносини англатади.
Ўсишдаги аномалия.
Жисмоний ривожланишдаги аномалия.
Аномал иссиқ бирикмаси меъёрдан, нормадан ўтиб кетган иссиқ деган маънони англатади.

“Чикора” нима дегани?
“Дарё” нашри мақолаларидан бирига шундай сарлавҳа қўйибди:
Тошкентликлар тўсатдан икки кун коронавирусни енголмади, лекин бу чикора – ҳар куни ўртача 100 кишида COVID-19 аниқланса-да, 30 июнь куни пойтахтда 300 нафар ҳам бемор йўқ эди
Ҳа, сарлавҳа жонивор ярим бетни эгаллаган, лекин бу интернет журналистикада нормал ҳолат. Чунки ўқувчи эътиборини тортиш, материални ўқишга ундаш учун мана шунақа ястаниб ётадиган 🙃 сарлавҳалар қўйса бўлади. Аммо ҳозир гап бу тўғрисида эмас. Гап шу сарлавҳада ишлатилган чикора сўзи ҳақида.
Изоҳли луғатга кўра, чикора сўзи форсадан олинган, аслиятда нима иш қиласан? касб-коринг нима? деган маънони англатади. Этимологик луғат аслиятдаги маъносини ҳеч кераги, зарурияти йўқ деб берибди.
Ўзбекчада қуйидаги маъноларда қўлланади:
1️⃣ Нима даркор; ҳеч гап эмас.
Ортиқча гап чикора, тўғри унинг сўзлари!
“Муштум”.
2️⃣ Ким қўйибди: йўл бўлсин.
Э, ўқиш – тўқларнинг иши, мактабни уларга чиқарган Худойим, камбағалларга чикора!
Ойбек, Болалик.
Сиз билан мен бир ишни мувофиқ кўрганимиздан кейин Зайнабга чикора!
А. Қодирий, Ўтган кунлар.
Сўзимиз бошида келтирган сарлавҳада чикора ҳеч гап эмас деган маънода келяпти:
Тошкентликлар тўсатдан икки кун коронавирусни енголмади, лекин бу ҳеч гап эмас – ҳар куни ўртача 100 кишида COVID-19 аниқланса-да, 30 июнь куни пойтахтда 300 нафар ҳам бемор йўқ эди.

Байконурми ё Бойқўнғир?
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги Бойқўнғир шаҳри ва космодром номи ўзбекча матнларда ҳам кўпинча русча вариантда Байконур деб ёзилади. Аслида тўғриси – Бойқўнғир. Унинг номи қозоқча-туркийча, демак, уни ўзбекча талаффузда ёзиш керак.
Википедия бойқўнғир сўзининг маъносини бой водий деб изоҳлабди.
Бойқўнғир космодроми дунёдаги биринчи ва энг катта космодром саналади. 1957 йил 15 майда фойдаланишга топширилган. Умумий майдони 6717 квадрат километр.
Маълумотларга кўра, Россия Бойқўнғир мажмуасини 2050 йилгача ижарага олган ва ҳар йили ижара ҳақи тўлайди.
📌 Демак:
Бойқўнғир ✅
Байконур ❌

👍1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
56%
Бундан-да кўпроқ | Bundan-da koʻproq
44%
Бунданда кўпроқ | Bundanda koʻproq
“Бардавомий бўлсин!”
Кимдир бирор муваффақиятга эришса, ҳар хил табрик сўзлари айтилади. Шулардан бири – ана шу ютуқлар давомли бўлишини тилаш. Лекин бу мазмун баъзида хато ифодаланади: бардавомий бўлсин.
Бу жумла нега хато?
1️⃣ Ўзбек тилида бардавомий деган сўз йўқ.
2️⃣ Бир хил маънодаги қўшимча бир сўзга икки марта қўшилмайди. бар- ва -ий моҳиятан бир хил мазмунни ҳосил қилади. Худди шу каби бардавомли сўзи ҳам янглишдир.
Ўзбекчада бардавом ва давомли сўзлари ишлатилади.
Бардавом сўзи доимий, пайдарпай, бир-бирига уланиб кетган деган маънони англатади.
Давомли сўзи эса узоқ давом этган ёки этадиган; давоми бор мазмунини беради.
Демак, юқоридаги табрик сўзини икки хил шаклда ифодалаш тўғри бўлади:
Давомли бўлсин! ✅
Бардавом бўлсин! ✅
Жумла бошига ютуқлар ёки муваффақиятлар сўзини ҳам қўшиб қўйиш мумкин.
Бу жумлада давомий сўзини ишлатиш ҳам таҳрир нуқтаи назаридан хато. Ғализлик пайдо қиладиган сўздан қочиш керак. Энг яхши вариант давомли сўзини қўллашдир.

Шубҳасиз: вергул керакми ёки йўқ?
Шубҳасиз сўзи билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Хўш, ўзи вергул керакми ёки йўқ?
Агар шубҳасиз модал сўз бўлиб келса ва кириш сўз вазифасини бажарса, вергул керак. Бунда у муқаррар равишда, албатта, сўзсиз каби маъноларни англатади:
Шубҳасиз, у ҳақ.
Мен биринчи навбатда тарбияни улардан [ота-онамдан] олганман ва уларнинг хислат ва хусусиятлари, шубҳасиз, менга таъсир қилган.
С. Айний, Эсдаликлар.
Шубҳасиз ҳеч қандай шубҳа туғдирмайдиган; аниқ деган маънони англатса, вергул керак эмас:
Дангасалик қилган одам ютқазиши шубҳасиз. ➡️ Дангасалик қилган одам ютқазиши аниқ.

Афкори омма ва афкор омма
#Сўраган_эдингиз
Шу кунгача бу иборанинг фақат афкор омма шаклини билардим, холос. Лекин изоҳли луғат форсий изофа билан афкори омма кўринишида берибди, маъносини бутун омма деб изоҳлабди:
Жаҳон афкори оммасини даҳшатга солган зилзила 1988 йил 7 декабрда Арманистонда юз берди.
“Фан ва турмуш”.
Афкор сўзи арабчадан олинган, фикрлар дегани. Омма сўзи эса умум, кўпчилик, халқ маъноларига эга. Шу маъноларга таянадиган бўлсак, афкори омма – кўпчиликнинг фикри деган маънони англатади.
Ўзбекча-русча луғат сўзнинг афкор омма, афкори омма ва афкори умумия шаклларини келтирган ва жамоатчилик фикри деган маънода изоҳлаган. Шу луғатга таянадиган бўлсак, иборанинг афкор омма шакли ҳам тўғри.
Бугун бу иборанинг маъноси ўзгариб кетган. Оммавий ахборот воситаларида у фикр билдирувчи қатлам, жамоатчилик маъносида ва изофасиз шаклда ишлатиляпти:
Бу воқеа жаҳон афкор оммаси эътиборини тортди.
Дунё афкор оммаси бунга кескин норозилик билдирди.