Кобейджинг ва Гёте
Бу икки сўзнинг нима алоқаси бор, демоқчимисиз? Астойдил ҳаракат қилган одам боғлиқлик топа олади 🙃.
Сўровномада кўпчилик кобейжинг вариантини тўғри деб белгилабди. Лекин ундай эмас. Нега?
Кобейджинг русча талаффуз варианти эмас. Рус тили алифбосида жўжа, жўра, жаҳон сўзларидаги ж товушини ифодаловчи ҳарф йўқ. Шунинг учун улар бу товушни дж ҳарф бирикмаси билан ифодалайди: Джурабек, Джордан, меджнун, колледж.
Кобейджинг сўзи аслиятда ҳам д ва ж билан ёзилади: co-badging. Бунда d – д товушини, g эса – ж товушини билдиради. Демак, бу сўзни ўзбекчада кобейджинг деб берган тўғри.
Биз бу сўзни барибир кобейджинг эмас, кобейжинг деб талаффуз қиламиз-ку, деган мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Тўғри, шундай. Вақти келиб бу сўз луғатларга кобейжинг шаклида киритилса, шу тарзда ёзган маъқул. Лекин ҳозирча бу шаклни тўғри дея олмаймиз.
Хўш, кобейджингнинг Гёте билан боғлиқлигига келсак. Охирги саксон йилда хорижий сўзларни рус тили орқали олганимиз учун Ҳейнени Гейне, Ҳаррини Гарри, Ҳолландияни Голландия, Ҳамбургни Гамбург, ҳидрони гидро, ҳибридни гибрид деб ўзлаштирдик.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида сўзларни аслиятга мос ҳолда ёзишга киришилди. Лекин баъзи ўринларда хатолар ҳам кузатилди. Жумладан, Гётени Ҳёте деб ёзиш ҳозиргача учраб туради. Гёте немисчада Goethe деб ёзилади. Демак, ўзбекчада ҳам Гёте шаклида бериш керак.
Г билан бошланувчи ҳар қандай исм аслиятда H билан ёзилган бўлавермайди. Ўзлашма сўзлар имлосини жорий этишда аслиятга бир қараб қўйиш керак.
👉 Тўлиқ ўқиш
Янглиш ёзиш одат бўлиб қолган ёки одатга айланаётган яна шундай сўзларни биласизми? Изоҳларда қолдиринг.
@oriftolib

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
36%
Гранд-при | Grand-pri
44%
Гран-при | Gran-pri
20%
Гранпри | Granpri
Айюҳаннос ва аюҳаннос
Айюҳаннос сўзи араб тилидан кирган, аслиятда эй одамлар деган маънони англатади. “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да кўрсатилишича, арабчада эй ундовини ифодаловчи ъаййуҳа сўзи, ал- аниқлик артикли ва одамлар маъносини билдирувчи нас сўзидан таркиб топган.
Бу сўз ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Оломонга, тўдага қарата қилинадиган хитоб, нидо.
Ўрда жарчиси бозор ва уруниш жойларда тўхтаб: “Айюҳаннос! Билмаган билсин, эшитмаган эшитсин..” манзумаси билан жар солиб юрар эди.
А. Қодирий, Меҳробдан чаён.
2️⃣ Шовқин-сурон, ҳайқириқ; дод-фарёд.
Исбот қилинмаган даъво! Мунча айюҳаннос!
Ойбек, Танланган асарлар.
Айюҳаннос солмоқ ибораси бақириқ-чақириқ, дод-фарёд билан бошига кўтариш маъносини англатади.
Э, одамлар, эримнинг дастидан дод! Бу олим эмас, золим-ку! – дея у баттар айюҳаннос солди.
Газетадан.
Биринчи мисолда келтирилган парчадан билиш мумкин: қадимда жарчилар одамларга айюҳаннос сўзи билан мурожаат қилган. Жарчи баланд овозда, бақириб гапиришга мажбур, чунки сўзларини кўпчиликка етказиши керак. У биринчи бўлиб ишлатадиган айюҳаннос сўзи кейинчалик бақир-чақир қилиш, шовқин кўтариш ҳолатларига нисбатан ҳам қўллана бошлаган.
Имло луғатларида фақатгина айюҳаннос шакли келтирилган. Лекин изоҳли луғатга аюҳаннос ҳам шу сўзнинг варианти сифатида киритилган.
📌 Демак:
Айюҳаннос, аюҳаннос ✅

👍2
Инглизча “body camera” атамасини ўзбекчада қандай номлаш керак?
Ўз вариантингизни изоҳларда қолдиринг.
Ўз вариантингизни изоҳларда қолдиринг.
Anonymous Poll
33%
Тана камераси | Tana kamerasi
14%
Танкамера | Tankamera
14%
Елка камераси | Yelka kamerasi
26%
Қистирма камера | Qistirma kamera
14%
Бошқа вариант.
“Шукрона кунингиз муборак бўлсин!”
Сўнгги пайтларда шу ибора жуда машҳур бўлди. Магазинчи Ғайбуллаям, маҳалладаги хотинлар ҳам, иккичи Ёшвой ҳам, аълочи Тошвой ҳам – ҳамма қўллаяпти.
Бирор сўз ёки иборани қўллашда унинг асл мазмуни нима, бошқа маънода ишлатса, тўғри бўладими-йўқми – ўйлаб кўриш керак, албатта.
Шимолий Америкада, жумладан, Америка Қўшма Штатлари ва Канадада кенг нишонланадиган байрам бор – Шукрона куни. Маросим номи ўзбекчада Шукроналик куни шаклида ҳам ишлатилади. У Янги йилгача давом этадиган байрам мавсумини очиб беради.
Маросимнинг ўзига хос тарихи бор.
Қозоғистонда ҳам Шукроналик куни нишонланади. У Шимолий Америкадагидан фарқли байрам.
Сўзни янглиш ишлатмаслик керак. Айниқса, моҳият буткул ўзгариб кетадиган, одамни чалкаштирадиган ўринларда. Ҳар нарсани ўзининг номи билан аташ зарур. Шу нуқтаи назардан, “Шукрона кунингиз муборак бўлсин!” жумласини туғилган кунга нисбатан ишлатиш хато. Чунки Шукрона куни иборасининг умум қабул қилинган маъноси бошқа.
Юқоридаги жумла асосан туғилган кун табриги сифатида ишлатиляпти. У нимага тез шуҳрат қозонди? Аниқ бир сабабини билмайман. Тахминларим бор. Менимча, бунинг биринчи сабаби туғилган кун сўзини ишлатишдан қочиш бўлса керак. Динимизда туғилган кунни нишонлаш тарғиб этилмагани учун шу ибора қўлланяпти, дейлик. Лекин сўзи бошқача бўлгани билан туғилган кун туғилган кунлигича қолади-ку. Демак, бу унчалик асосли сабаб эмас.
Бошқа бир тахминга кўра, бу ибора орқали шу ёшга етгани учун Яратганга шукр қилиш маъносини ифодалаш мақсади бор. Ундай дейдиган бўлсак, инсон ҳаётида шукр қилиши керак бўлган воқеалар, саналар кўп. Нега шукроналик куни таърифи уларга нисбатан ишлатилмайди?
Сизнингча, туғилган кунга нисбатан шу ибора қўлланаётганига сабаб нима?

👍24
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
58%
Диапазон | Diapazon
32%
Диапозон | Diapozon
10%
Диопозон | Diopozon
👍3
Жаҳон чемпионати: бош ҳарф биланми ёки кичик?
Жаҳон чемпионати иборасини жумла ичида бош ҳарф билан ёзиш ҳолатлари учраб туради. Аслида бу бирикма кичик ҳарф билан ёзилиши керак. Нега?
Атоқли от бўлмагани учун. Агар чемпионат ёки ҳар қандай бошқа турли мусобақага атаб қўйилган ном берилса, бош ҳарф ишлатилади:
“Марди майдонлар” номли мусобақада марди майдонлар беллашди.
Бу марди майдонлар мусобақаси, унда марди майдонлар беллашади.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати тобора қизғин паллага киряпти.
Ўсмирлар ўртасида “Футбол–2020” чемпионати ўтказилди.
Футбол бўйича “Пахтакор–79” хотира турнири ўтказилди.
Футбол бўйича вазирлик ва идораларнинг турнирлари ташкил этилади.
📌 Жаҳон чемпионати ибораси миллий энциклопедия ва изоҳли луғатдаги мисолларда ҳам кичик ҳарфлар билан берилган.
Лекин жаҳон чемпионати қисқартма от бўлса, катта ҳарфларда ёзилади: ЖЧ–2018, ЖЧ–2022 каби.

👍1
Оҳанжама бу – ...
Anonymous Quiz
44%
Чиройли оҳанг | Chiroyli ohang
39%
Ғаройиб безак | Gʻaroyib bezak
17%
Калондимоғлик | Kalondimogʻlik
👍1
Ҳалок бўлдими, вафот этдими?
Синоним сўзлар маъно қирралари билан фарқланиб туриши ҳақида олдин ҳам айтган эдим. Ҳалок бўлмоқ ва вафот этмоқ сўзларида ҳам шу ҳолат кузатилади. Уларни алмашлаб ишлатиш мазмун-моҳият ўзгаришига олиб келади.
Катта-катта ахборот сайтлари, телеканаллар ҳам бу икки иборани хато ишлатаётган ўринлар бор. Нимаси янглишлигини билиш учун ибораларнинг маъносини билиб олиш керак.
Вафот этмоқ ибораси ўлмоқ, оламдан ўтмоқ деган маънони билдиради. Ҳалок бўлмоқ ибораси эса фожиали равишда ўлмоқ; бахтсиз ҳодисага, ҳалокатга учраб нобуд бўлмоқ маъносига эга.
Энди мисоллар билан танишамиз:
Қашқадарёдаги заводда ёнғин чиқди. Бир киши вафот этди, беш киши тан жароҳати олди.
Бу гапда вафот этди иборасини ишлатиш таҳрир нуқтаи назаридан хато. Чунки ёнғин бахтсиз ҳодиса, ундаги ўлим ҳолати ҳалок бўлиш сўзи билан ифодаланади:
Қашқадарёдаги заводда ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлди, беш киши тан жароҳати олди.

👍4
🔥2
Ҳужжатни олувчи қандай акс эттирилиши керак?
#Сўраган_эдингиз
❓ Савол:
Бирор ташкилотга мурожаат қилинганда ёки жавоб хати ёзишда ҳужжатни олувчи қандай расмийлаштирилиши керак? Масалан:
Давлат солиқ қўмитаси
ёки
Давлат солиқ қўмитасига
Қай бирини қўллаган афзал?
✅ Жавоб:
Ҳужжатни олувчи ташкилот ёки мансабдор шахс номи хатнинг ўнг бурчаги юқори қисмига ёзилади. Ҳужжат ташкилот, унинг бўлинмаси ёки аниқ мансабдор шахсга йўналтирилади. Бунда ташкилот номи, таркибий бўлинма ва мансабдор шахс лавозими бош келишикда, фамилияси эса жўналиш келишигида кўрсатилади. Мансабдор шахс кўрсатилмай, фақат ташкилот ёки бўлинма номи берилганда эса жўналиш келишиги қўшимчаси номдаги охирги сўзга қўшилади:
Масалан:
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлигига
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги
Таълим сифати мониторинги бошқармасига
Республика таълим маркази
директори Ш. Сатторовга
Ҳужжат жисмоний шахсга жўнатилаётганда олдин почта манзили, кейин исми ва отаисмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади. Исм ва отаисмни тўлиқ ёзиш ҳам мумкин.
👉 Манзил қандай ёзилади: биринчи мақола, иккинчи мақола, учинчи мақола.

48%
Ўртаер денгизи | Oʻrtayer dengizi
42%
Ўрта Ер денгизи | Oʻrta Yer dengizi
10%
Ўрта денгиз | Oʻrta dengiz
Қуюшқон нима?
Қуюшқон ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Эгар олдинга силжимаслиги учун от ёки эшакнинг думи остидан айлантириб, эгарга бириктириладиган, кўпинча турли безаклар қадаладиган қайиш.
Отнинг эгар қоши тилладан, ёлига кумуш тангалар, қуюшқонига эса садафлар тақилган.
Ж. Шарипов, Хоразм.
2️⃣ Кўчма маънода: бирор иш, хатти-ҳаракат, муомала ва шу кабилардаги меъёр.
Қуюшқондан ташқари иш.
Энди ўйлаб-ўйлаб, ўзининг қуюшқондан ташқари ҳаракат қилганини сеза бошлади.
Ҳ. Назир, Сув гадоси – оқпадар...
Қуюшқондан чиқмоқ ибораси чегарадан, меъёрдан чиқмоқ; ҳаддан ошмоқ маъноларини англатади:
Ёш раҳбарсиз-да, хомроқсиз... қуюшқондан чиққан бошлиқ одамларга ёқавермайди.
С. Сиёев, Отлиқ аёл.
Кулдираман, деб қуюшқондан чиқиб, меъёрдан ошиб кетаётган актёрларнинг ижросидан ранжимай иложингиз йўқ.

Ўрта денгиз
Тинч океани дейиш хатолиги, Тинч океан шакли тўғри экани ҳақида ёзганимда кўпчилик ҳайратга тушганди. Баъзилар ҳатто ғазабланиб ҳам кетди 🙃. Тўғри деб ишонганингни хато дейишса, алам қилади-да. Бугун шунга ўхшаш яна бир маълумот билан бўлишмоқчиман. Тошпўлат тажанглар тирсагини тишлашга тайёр тураверсалар ҳам бўлади.
Африка ва Европа қитъалари орасида бир денгиз бор, номи – Ўрта денгиз. Уни ўзбекчада кўпчилик Ўртаер денгизи ёки Ўрта Ер денгизи шаклида хато ишлатади. Манаман деган нашрлар, китоблар, ҳатто қўлланмаларда ҳам учрайди бу ҳолат. Лекин миллий энциклопедия ва энциклопедик луғатни варақлаб кўрсангиз, денгиз ҳақидаги мавзуга Ўрта денгиз деб сарлавҳа қўйилганига гувоҳ бўласиз. Айни шу шаклда ишлатиш тўғри.
Ўртаер, Ўрта ер ёки Ўрта Ер денгизи дейиш нима учун хато? Эътибор берган бўлсангиз, бу ердаги мазмунга кўра, ер ўртада бўлиб қоляпти. Аслида ўртада ер эмас, сув ҳавзаси бор. Гап денгиз ўртасидаги ер ҳақида эмас, икки ер ёки икки қуруқлик ўртасидаги денгиз ҳақида кетяпти.
Унда нега бундай ифода пайдо бўлган ва кенг ёйилган? Менимча, русча Средиземное море атамаси янглиш таржима қилинган ва кейинчалик эътиборсизлик туфайли бу хато оммалашган.
Гарчи энциклопедиянинг денгизга аталган мақоласида Ўрта денгиз дейилган бўлса-да, китоб ичидаги баъзи мақолаларда Ўртаер денгизи, Ўрта Ер денгизи каби ифодалар қўлланган. Бунга энциклопедия мақолаларини юзлаб муаллифлар ёзгани сабаб бўлса керак. Жуда катта ҳажмли китобни таҳрирлаш, барча жилдлардаги атамалар ва топонимларни солиштириб, бирхиллаштириб чиқиш анчагина қийин иш, албатта. Кейинги нашрларда тузатиб қўйилса, нур устига нур бўларди.
Хўш, Ўрта денгиз дейиш нима учун тўғри? Денгиз ҳам икки қуруқлик ўртасида, ҳам Ер шарининг ўрта қисмида, экваториал ҳудудда жойлашганини ҳисобга олсак, Ўрта денгиз номи унга қуйиб қўйгандек мос тушади.
📌 Демак:
Ўрта денгиз ✅
Ўртаер денгизи, Ўрта Ер денгизи, Ўрта ер денгизи ❌

PDF ёки docx файлларни, расмларни кўчирмакашликдан ҳимоялаш, муаллифлик ҳуқуқини эслатиб туриш учун уларга катта-кичик ҳажмда хиралашган расм ва белгилар жойлаб қўйилади. Буни инглизлар “watermark”, руслар “водяной знак” дейди.
Ўзбекчада қандай атайлик?
Ўзбекчада қандай атайлик?
Anonymous Poll
50%
Ҳимоя белгиси
14%
Тамға
23%
Сувбелги
9%
Эслатма белги
5%
Бошқа вариант.
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
8%
Шўх-шаън | Shoʻx-shaʼn
60%
Шўхчан | Shoʻxchan
32%
Иккови ҳам тўғри.
🤨1
Модомики: вергул керакми ёки йўқ?
Бу сўз билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Ҳатто изоҳли луғатда шу сўз шарҳидаги мисолларда ҳам бирида вергул ишлатилган, бирида эса йўқ. Ўзи вергул керакми? Жавоб – йўқ. Бу сўзга маъноси яқин бўлган агар, мабодо юкламаларидан сўнг вергул қўймаймиз. Модомики ҳам вергул талаб қилмайдиган сўзлар қаторига киради.
Модомики юкламаси эргаш гаплар бошида келиб, шу гап билдирган маънони таъкидлайди:
Модомики сиз рози экансиз, менинг қаршилигим йўқ.
Модомики аҳвол шундай экан, у кишининг орзуларига қулоқ солишимиз керак бўлади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Модомики шундоқ экан, қори шундоқ қилишга нучук журъат қилди?
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Бундан кейин гапларимни уқиб олинг, модомики мен билан биргасиз, менинг одамимсиз, ҳар бир ишни мен билан баҳамжиҳат қилинг.
Ойбек, Танланган асарлар.
Охирги мисолда вергул модомики сўзи туфайли эмас, бирдан ортиқ кесим қатнашаётгани сабабли қўйиляпти.

Малинанинг ўзбекча номи – ...
Anonymous Quiz
61%
Маймунжон | Maymunjon
25%
Хўжағат | Xoʻjagʻat
14%
Маржумак | Marjumak
“Ака” сўзининг луғавий маъноси нима?
Ака сўзи ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Бир ота-онадан туғилган катта ўғил (ўзидан кичикларига, укаларига нисбатан).
Катта ака. Ўртанча ака. Кичик ака.
2️⃣ Ўзидан катта эр кишига мурожаатда ёки унга ҳурмат юзасидан ишлатилади (бунда якка ҳолда ёки нутқ қаратилган шахсни билдирувчи сўз билан қўлланади).
Ака, эски шаҳарга қайси автобус қатнайди?
Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, бу от қадимги туркий тилдаги ёши катта бўлмоқ маъносини англатган ақ феълига -а қўшимчасини қўшиб ясалган. Ўзбек тилида қ ундоши к ундошига, а унлилари чўзиқ а: унлиларига алмашган: ақ + а = ақа > ака.
📌 Демак, аканинг луғавий маъноси – ёши катта [киши].
Туркий тиллар этимологик луғатида қайд этилишича, бу сўз бошқа туркий тилларда турли талаффуз кўринишларида учрайди ва ота, ака, опа, эр ёки хотиннинг опаси, катта ёшли қариндош, ёши катта эркак, бобо, онанинг укаси, отанинг укаси каби маъноларда ишлатилади.
Бобур “Бобурнома”да ёзади: “...Поянда Султонбегимни ока дер эдим, Ҳабиба Султонбегимни янга дер эдим...”. Бундан ташқари, асарда Дилдор оғача, Попо оғача, Умид оғача, Латиф Султон оғача, Мингли бий оғача, Беги Султон оғача, Оға Султон каби аёллар номини тилга олади. Демак, тарихда ака сўзининг ока, оғача вариантлари бизда ҳам аёлларга нисбатан ишлатилган экан.
Амир Темур даврида эса аёллар исмига оғо қўшилган: Турмуш оғо, Ўлжой Туркон оғо, Тўлин оғо, Чўлпон Мулк оғо бегим, Дилшод оғо бегим, Туман оғо бегим, Руҳ Парвар оғо, Менгибек Оғойи Жон Қурбони ва ҳоказо.
Лекин ҳозир ака ва унинг оға варианти ўзбекчада фақат эркакларга нисбатан ишлатилади.

👍9
👍2