Эгалик қўшимчаси икки бор қўшилмайди
Сўзга битта вазифадаги қўшимча икки марта қўшилмайди. Олдин мажҳул нисбат қўшимчасини бир сўзга икки марта тиркаш хато экани ҳақида ёзгандим.
Шу хилдаги янглишлик учинчи шахс эгалик қўшимчаларини қўллашда ҳам учраб туради: тили – тилиси, иложи – иложиси. Бундай ҳолатларда иккинчи эгалик қўшимчаси -си ортиқча. Бу қўшимча унли товушлар билан тугаган сўзларга қўшилади: онаси, иниси, мавзуси.
📌 Й ундоши билан тугаган ва баъзи сўзларга ҳам -си қўшилади. Буни қандай аниқлаш мумкин? Жуда оддий: й ундошидан олдин и унлиси келган бўлиши керак: водийси, ҳомийси, волийси.
-и қўшимчаси эса асосан ундош билан тугаган сўзларга, баъзан унли билан тугаган сўзларга қўшилади: тили, иложи, китоби, қарори, қишлоғи, гиёҳи, манбаи, толеи.
Тили ва иложи сўзларига -и эгалик қўшимчаси қўшилиб бўлган, унга яна -си тиркаш ортиқча ва хато.
Лекин тилда қоидага бўйсунмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Эгалик қўшимчаларида ҳам шундай вазият бор. III шахс бирликда сингил сўзига ҳам -и, ҳам -си қўшилади ва бу тўғри: синглиси.
📌 Демак:
Ҳар ким ўз она тилини ўрганиши керак. ✅
Ушбу сўровни амалга оширишнинг иложи йўқ. ✅
У мактабдан синглиси билан бирга қайтди. ✅
Ҳар ким ўз она тилисини ўрганиши керак. ❌
Ушбу сўровни амалга оширишнинг иложиси йўқ. ❌
У мактабдан сингли билан бирга қайтди. ❌
Мисолларда келтирилганга ўхшаш яна қандай хатоларни биласиз? Изоҳларда ёзинг.
@oriftolib

Персона нон грата
Оммавий ахборот воситаларида персона нон грата атамасига тез-тез кўзимиз тушади. Айниқса мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатларнинг совуқлашиши бу сўз кўп ишлатилишига олиб келади.
Ушбу ибора лотинча persona non grata сўзидан олинган, номатлуб шахс, маъқул кўрилмайдиган одам, тўғри келмайдиган ёки ёқтирилмайдиган киши деган маънони англатади.
Миллий энциклопедияга кўра, ибора икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Бирор давлатга дипломатик вакил этиб тайинланишига ўша давлат ҳукумати томонидан розилик берилмаган ёки ишончни йўқотган ва чақириб олиниши зарур бўлган дипломатик вакил.
Персона нон грата деб эълон қилиш мазкур дипломат, унинг оила аъзоси ёки дипломатик вакилликнинг бошқа бирон ходими шу мамлакат ҳудудида бундан буён бўлиши номатлуб деб топилганини билдиради. Бундай ходим иложи борича тезроқ чақириб олиниши керак. Акс ҳолда, бошқа чоралар кўрилиши мумкин.
2️⃣ Кўчма маънода: хайрихоҳлик билан қаралмайдиган одам.
Сўзни бу маънода сўзлашув тилида ёки бадиий-публицистик асарларда оддий кишига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин.
Юқоридаги таърифларга тескари маънодаги персона грата атамаси ҳам бор. Лотинча persona grata атамаси матлуб шахс, маъқул келадиган киши маъносини беради.
Ҳаммага бирдай ёқиш, персона грата бўлиш қийин. Муҳими, ҳалол, холис, адолатли, тўғрисўз бўлиш ва бу каби сифатларида нуқсони бор персона нон гратага айланмаслик.

Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Урушмаслик, низолашмаслик, ҳақоратлашмаслик ва бўлинмаслик рецептини берайми?! Мана у:
"Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур.
Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур".
("Фуссилат" сураси, 34-35-оятлар).
@MubashshirAhmad

👍2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
49%
Ўнли каср | Oʻnli kasr
26%
Ўнлик каср | Oʻnlik kasr
25%
Иккови ҳам тўғри.
-б, -иб: вергул керакми ёки йўқ?
Гапда -(и)б қўшимчаси билан ясалган равишдошлардан сўнг кўпинча вергул қўйилади. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Амалиётда равишдошлардан сўнг ўрни бўлса-бўлмаса вергул қўявериш кўп учрайди.
Хўш, қачон вергул қўйиш керак?
Равишдош ва ундан кейин келаётган феъл алоҳида-алоҳида, кетма-кет ёки бирдан ортиқ ҳаракат-ҳолатни ифодаласа, вергул ишлатилади:
Сигирларни ким суғориб, қўйларга ким ем беради?
👉 Бу жумлада икки хил, алоҳида-алоҳида ҳаракат ифодаланяпти ва улар вергул билан ажратиляпти.
Сирож эгма кўприкдан ўтиб, кўл ўртасидаги чойхонага кирди.
С. Зуннунова, Одамлар орасида.
👉 Бу гапда кетма-кет ҳаракат ифодаланган. Сирож олдин кўприкдан ўтган, кейин чойхонага кирган.
Бозорқул бундай пайтларда бош эгиб, хомуш ўтирарди.
А. Мухтор, Чинор
👉 Бу гапда бирдан ортиқ ҳаракат-ҳолат бор, худди уюшиқ бўлаклардаги каби бу ўринда ҳам вергул қўйиш ўринли.
Хўш, қачон вергул қўйилмайди?
Агар биттагина ҳаракат ифодаланса, равишдош шу ҳаракатни сифатласа, вергул керак эмас:
Тайёр фотосуратдан фойдаланиб расм чизамиз.
👉 Бу гапда иш-ҳаракат битта: расм чизиш. Фойдаланиб сўзи қандай ҳолатда?, қай шаклда? сўроғига жавоб бўляпти. Бу ерда бирдан ортиқ ҳаракат ифодаланмагани учун вергул керак эмас.
У кулиб гапирди.
👉 Бу гапда кулиб сўзи гапириш ҳолатини акс эттиряпти, унга мазмунан боғлиқ. Шу сабабли вергул керак эмас.
Арзимас гапдан фиғони фалакка чиқиб кетганини қаранг!
👉 Бу жумлада фиғони фалакка чиқиб бирикмаси ибора бўлгани учун вергул талаб қилмайди. Турғун бирикмалар яхлит шаклда маъно касб этгани учун улар худди бир сўз каби қабул қилинади.
Равишдош шаклида бўлса-да, вергул талаб қилмайдиган баъзи сўз ва иборалар бор. Лекин уларнинг вазифаси ва мазмунига эътибор бермаслик оқибатида хатоларга йўл қўямиз. Насиб қилса, улар ҳақида алоҳида ёзаман.

👍1
Матн вергулзор эмас
Вергул қўллашга жуда ишқибозмиз. Ҳатто пунктуацияга оид китобларда ҳам чалкашликлар, асоссиз вергул ишлатишлар, буни қоида тарзида талқин этишлар учраб туради. Битта нарсани яхши англаб олиш керак: биз тақдим этаётган ҳар қандай матн алалоқибат ўқувчи учун. Тиниш белгиларини кўп ва ўринсиз қўллаш матннинг тушунарлилик даражасини туширади. Мазмуни яхши англашилмаган матннинг қиймати камаяди.
Тиниш белгиларини қўллашдан мақсад фавқулодда билимдонликни намойиш этиш эмас, фикрни тушунарли ифодалаш. Мазмун талаб қилса, ўта зарур бўлсагина, тиниш белгисини ишлатиш керак. Ёзганда ҳам, таҳрирда ҳам менинг принципим шу. Шунга кўра, матнни вергулзорга айлантиришга мутлақо қаршиман. Бу ҳам уволнинг бир тури.

👍5
😁3
#Кундаликдан
Ёзув билан тил бошқа-бошқа нарса эканини билмайдиган даражада. Лекин даъвоси бўйидан баланд. Маҳмуд Кошғарий ҳам унинг олдида қўл қовуштириб туриши керак.
Жоҳилга мумкин.

Нур-Султонми ёки Нурсултон?
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номи 2019 йили ўзгартирилиб, биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон деб қайта номланди.
Шаҳар номи киши отидан олинганини ва у ўзбек тилида битта сўз шаклида ёзилишини ҳисобга олсак, сўзни Нурсултон шаклида ёзиш тўғри. Қўшма ва жуфт сўзлардан ташкил топган жой номларини чизиқча билан ёзиш рус тилига хос.
Менимча, қозоқ орфографияси ҳам рус тилидаги ана шу қоидани олган. Чунки қозоқчада ҳам шаҳар номи чизиқча билан ёзилар экан. Қизиғи, Нурсултон сўзи исм сифатида рус тилида ҳам, қозоқ тилида ҳам қўшиб ёзилади.
Ўзбек тили имлосига кўра, икки сўздан иборат жой номлари чизиқча билан ёзилмайди: Янгиҳаёт, Хонобод, Ҳошимдашт, Қуйи Чирчиқ, Қурбон Қашқар, Янги Марғилон.
Қозоқ тили туркий тилларга мансублиги ва ўзбекчага қондошлиги сабабли қозоқча сўзларнинг маъносини кўпинча осон тушунамиз. Нурсултон сўзи асли арабча нур ва султон сўзларидан. Ҳар икки сўз ўзбек тилида ҳам ишлатилади. Имло қоидаларига кўра, иккинчи қисми турдош от бўлган жой номлари қўшиб ёзилади. Топоним таркибидаги нур ҳам, султон ҳам турдош от.
Хуллас, Қозоғистон пойтахти номини чизиқча билан ёзиш учун сабаб йўқ.
📌 Демак:
Нурсултон ✅
Нур-Султон, Нур-султон ❌

👍3
Хилқат бу – ...
Anonymous Quiz
21%
Гўзал, чиройли
55%
Яратилган нарса ё киши
23%
Фазилат, яхши хислат
Энг яхши янгилик
Голф бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолибга каттагина пул мукофоти берилди. Совриндор хурсанд бўлганича уйига йўл олди. Клуб биносидан энди чиққан ҳам эдики, бир аёл яқин келиб, ютган пулидан озроқ беришини сўради. Унинг мунг тўла қиёфаси, афтода кўриниши йигитнинг раҳмини келтирди. Йўлидан тўхтаб, аёлнинг бутун бошли ҳикоясини эшитди. Маълум бўлишича, унинг ўғли оғир хасталикка чалинибди. Мураккаб ва жуда қиммат операцияга тўлаш учун эса мутлақо пули йўқ экан. Бу ҳикоядан спортчи қаттиқ таъсирланди, кўзларига ёш келди. Ютуқ пулининг ҳаммасини боланинг даволаниши учун бериб юборди.
Бир неча кундан сўнг клубга келган йигит дўстларига бахтиқаро аёл ва унинг бемор ўғли ҳақида гапириб берди.
– Ваҳ! – деб юборишди улар бир овоздан. – Сени ҳам чув туширибди-да! Ҳамма гапи ёлғон, ўзи тўқиб-бичган. Афсуски, унинг ноғорасига ўйнаганлар анча-мунча. Бу гапларни сенга айтиш жуда ноқулай. Лекин сен бизнинг дўстимизсан, ҳақиқатни билиб қўйганинг яхши.
– Ҳеч қанақа хаста бола йўқми? – деб сўради чемпион.
– Йўқ!
– Э, Худога шукур-е! Бу ҳафта эшитган энг яхши янгилигим шу бўлди!

Доскага ёзиш воситаси ўзбекчада нима дейилади?
Anonymous Quiz
6%
Мел | Mel
67%
Бўр | Boʻr
27%
Иккови ҳам тўғри.
Ҳалим ва ғайратли инсон эдилар...
Атоқли адиб, публицист ва муҳаррир ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этганларига ҳам икки ҳафтадан ошди. Аллоҳ раҳматига олсин, ортларида қолган фарзандлари, набиралари ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Биз “Hilol-nashr”да у кишини Аҳмад ҳожи ака дердик. Нашриётда бирга ишлаган йилларимиз мобайнида у кишидан фақат яхши сўз, кайфиятни кўтарувчи ҳазил гаплар эшитдик, чиройли муомала кўрдик. Бировнинг дилини оғритадиган гап айтганларини билмайман, имкон бўлди дегунча инсонларга яхшилик ва ёрдам қилганларини биламан.
У кишидаги ғайрат-шижоат анча-мунча ёшларга ибрат бўлгулик эди. 2015 йил охирлари ё 2016 йил боши эди, нашриётда 2016 йил учун китоблар режасини тузаётгандик. Аҳмад ҳожи акага: “Ҳожи ака, нима китоб ёзиб берасиз энди бу йил?” десам, Имом Бухорий ҳаётлари ҳақида бир китоб ёзишни режа қиляпман, шу йил тугатиб бераман, иншааллоҳ, дегандилар. Айтганларидай ўша йили тугатиб бердилар. Босмахонадаги ишлар кўплигидан китоб 2017 йил март ойида нашрдан чиқди. Бу ҳозирда қайта-қайта нашр қилинадиган “Соҳилсиз денгиз...” номли китоб эди.
Адибимиз “Дунёни тебратган буюклар” туркумида улуғ инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи ўнга яқин китоб ёзиб нашр эттирдилар. Бу китоблар киши ўқиб таъсирланадиган, ибрат оладиган воқеа-ҳодисаларга бой, таъсирли услубда ёзилган.
Болаларга одоб-ахлоқ, маънавий меросимизни ўргатишга мўлжалланган “Аҳмад амакининг сабоқлари” рисоласи фарзандларимиз тарбияси учун алоҳида аҳамиятга эга китоблардан. Бу китоб нашр этилгач, уни тарғиб қилиш маъносида Аҳмад ҳожи ака билан кичик интервью қилиб “Hilol-nashr”нинг телеграмдаги каналида эълон қилган эдик. Ўша кун кечагидек эсимда.
Аҳмад ҳожи аканинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, “Улуғлар шундай яшашган” номли китоблари ҳам “Hilol-nashr”да нашр қилинган. Нашриёт дўконига айнан у киши ёзган китобларни қидириб келадиган китобхонлар кўп эди. Республикамизда ҳар йили ўтказиладиган китоб кўргазмаларидан бирида бир китобхон Аҳмад ҳожи аканинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?” номли китобларини ўқиб, жуда таъсирланганини, у кишининг бошқа китоблари бўлса, сотиб олмоқчилигини, кўргазмага атай у кишининг китоблари олиш учун келганини айтганди. Муаллиф учун бундан-да ёқимли ва илҳомбахш нарса бўлмаса керак.
Аҳмад ҳожи аканинг “Hilol” журналига асос солинишида ва икки йил давомида журнал сонларини нашрга тайёрлаб чоп эттиришда кўрсатган жонбозликлари ва фидойиликлари алоҳида эътирофга сазовор. Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари нашри ҳисобланган “Ҳидоят” журналининг ривожида ҳам айни журнал таҳририятида ўн йилча ишлаган Аҳмад ҳожи аканинг хизматлари катта.
Адибимиз вақтлари баракали инсонлардан эдилар. У киши ҳам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари каби саҳар пайти китоб ёзишларини билар эдим. Бирор ишга киришсалар, жидду жаҳд қилиб, тез фурсатда битириб қўярдилар. Интизом билан ишлардилар. Шундан ҳам вақтлари баракали бўлган бўлса керак. Биз ёшлар у кишининг ғайратларига ҳавас қилардик.
Аллоҳ таоло адибимизни раҳматига олсин. Қилган яхши амалларининг ажрларини кўпайтириб берсин. Охиратда даражаларини баланд қилсин.
Ёрқинжон Ҳайдаров кундалигидан

#Сўраган_эдингиз
Кетма-кет юкламалар имлоси
Қўшимча кўринишидаги юкламаларнинг баъзилари, жумладан, -чи, -а(-я), -да, -у(-ю), -ку чизиқча билан ёзилади: келса-чи, билса-я, ўқиса-да, билдим-у, айтдим-ку.
Хўш, шундай юкламалар кетма-кет келиб қолса-чи? Қоидага кўра, улар чизиқча билан ёзилади:
Унга ўхшар экансан-да-а?
Бунақа қўш юкламали гап жуда кам учрайди-ю, лекин тилда бор ҳолат. Кетма-кет чизиқ қўйиш кўзга ёқимсиз. Шунинг учун кўп китобларда, жумладан, изоҳли луғатда бунга ўхшаш ҳолатлар қуйидагича имлода берилган:
Унга ўхшар экансан-да, а?
Изоҳли луғатдан мисол:
– Бизнинг қишлоқдан ҳам маълумот борган экан-да, а? – деди.
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Тиниш белгиларини қўллашдан мақсад матнни ўқувчига тушунарли етказиш эканини инобатга олиб, -да ва -а юкламалари бирин-кетин келганда иккинчи юкламадан олдин вергул қўйилишини оқласа ҳам, ёқласа ҳам бўлади.
Изоҳли луғат -ми ва -а юкламалари кетма-кет келган ҳолатларда ҳам баъзан -а юкламасидан олдин вергул ишлатган:
Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми, а?
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
Лекин бу ўринда вергул ишлатиш ўзини оқламайди, менимча. Қоидага кўра, чизиқча билан ёзавериш керак:
Қани, нонга қаранглар. Жамолиддин, ё ошга урнаб юборайми-а?
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
Бир сўздаги иккита чизиқча диққатни чалғитади. Лекин юкламаларни чизиқча билан ёзишни хато деб бўлмайди, чунки қоидага биноан, шундай ёзиш керак. Вергул ҳам, чизиқча ҳам ишлатмаслик эса – хато. -а юкламасини бошқа ҳолларда вергул билан ёзиш ҳам янглишдир.
Мен чизиқчали қўш юклама келган ҳолатда иккинчи юкламадан олдин вергул ишлатишни афзал кўраман.
📌 Демак:
Буни олдинроқ билган экансан-да, а? ✅
Буни олдинроқ билган экансан-да-а? ✅
Буни олдинроқ билган экансан-да а? ❌
Буни олдинроқ билган экансан, а? ❌
👉 Тўлиқ ўқиш