Ичимлик сув
Бирор хатони тўғри деб билган ва муттасил қилиб юрган киши унинг янглишлигини жуда қийин қабул қилади. Агар қабул қилса. Ҳатто сўз ва иборалар билан боғлиқ ҳолатда ҳам шундай.
Ичимлик суви деган бирикмани кўп эшитамиз, ишлатамиз. Шу ибора – хато. Таг-туги билан. Нега? Ичимлик сўзи ўзбек тилида ичиладиган нарсаларни, масалан, шарбат, сув кабиларни билдиради. Ичимлик суви дейилса, ичимликнинг суви – сувнинг суви деганга ўхшаш маъно ҳосил бўлади.
Аслида нима бўлиши керак? Ичиладиган ёки ичгулик (буниси энди анча олифтароқ 😄) сув. Хўп, ичимлик сўзи бу ўринда ғалати машҳурга айланган, ичиладиган маъносида қўлланяпти, дейлик. Унда бирикманинг тўғри варианти ичимлик сув бўлади. Чунки у сифатдош ўрнида келяпти, у ифодалайдиган маънони беряпти. Ўрнига маънодошини қўйиб кўрганда ҳам, сув сўзига эгалик қўшимчаси қўшилмайди: ичиладиган сув.
Экин-тикин учун ва бошқа хўжалик мақсадларида ишлатидаган сув оқова сув бўлади. Бирор ўзанда доим оқиб турадиган сув оқар сув дейилади. Ер остидан сизиб чиқадиган, зах суви эса сизот сувдир. Ичимлик сув ибораси худди шунга ўхшаш.
Ичимлик от сўз туркумига мансуб-ку, икки от келадиган сўз бирикмаларида иккинчи қисмга эгалик қўшимчаси қўшилади, деган эътироз бўлиши мумкин. Бу ўринда ичимлик сўзи отлик хусусиятини йўқотяпти. Худди камон қош, аълочи бола, ўлчагич асбоб, ўтлоқ жой каби бирикмалардаги биринчи сўз каби. Айни бирикмага ўхшаш тошкентлик мухлис, фарғоналик киши бирикмаларини олиб кўрайлик. Тошкентлик мухлиси, фарғоналик кишиси демаймиз-ку!
Ичимлик суви тураверса-чи, шунга тегиб нима қиламиз 🙃 деганга ўхшаш мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Унда сувнинг суви иборасини ҳам тўғри дейишимиз керак. Бунчаликка бормай турамиз.
Миллий энциклопедияда кўп ўринларда ичимлик сув варианти ишлатилган, лекин ичимлик суви тарзида қўлланган ҳолатлар ҳам кам эмас. Энциклопедик луғат (1988)да эса ичимлик сув шакли ишлатилган.
📌 Демак:
Ичимлик сув ✅
Ичимлик суви ❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib

👍5
#Кундаликдан
Фикр унинг миячасига сиғмади, шу сабабли фикр эгасини аҳмоқликда айблаб қўя қолди.

👍2
Қолган ишга қор ёғмаса бўлди
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси 2021 йил 1 ноябргача узайтирилибди.
Лойиҳа эълон қилинганда тез орада янгиликлар бўлади деган умид пайдо бўлганди. Насиб қилса, сайт ва канални ҳам бутунлай янгича алифбога ўтказмоқчи эдим. Режаларим яна чўзилар экан. Ишқилиб, режалигича қолиб кетмаса бўлди.
Одатда бирор мавзуда ҳаддан ортиқ баҳс-мунозара қилинса, масаланинг моҳиятидан узоқлашиб кетилади.
Сизу биз қўшалифбодан қийналдик, лотинда саводи чиққанлар унинг ноқулайлигини сезиб-сезмай жабрини чекяпти.
Муҳокамаларда қатнашинг. Ўзбек тили икки алифболилик балосидан қутулиши керак. Биз ҳам, биздан кейингилар ҳам нормал алифбода ёзиш имконига эга бўлсин.

Амалий ташриф
Давлат арбоби ёки делегациянинг муҳокама, маслаҳатлашув, халқаро анжуманларда ва миллий кўргазмаларда қатнашиш, халқаро шартномаларни имзолаш учун қиладиган ташрифи.
Амалий ташрифда учрашув жойида давлат байроқлари тикилади, лекин фахрий қоровул саф тортмайди. Меҳмонлар шарафига нонушта ёки тушлик ташкиллаштирилади. Одатда бундай ташриф 1,–1,5 кун давом этади.

🤨13
Ҳайитингиз муборак!
Барча мўмин-мусулмонларга Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ сизу бизни ҳақ йўлга бошласин ва унда собитқадам қилсин!
Хонадонларимизга, касбу коримизга, амалларимизга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилсин!

Таниқли адиб Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этди
Диний-маърифий мавзудаги қатор китоблар, тарихий-биографик эсселар, романлар муаллифи, ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этди.
Домла билан бундан ўн йиллар олдин бир муддат бирга ишлаган эдик. Ўта камтар, бағрикенг, самимий инсон эдилар.
Уч йил бурун адибнинг “Соҳилсиз денгиз” романини ўқиб чиқиб, анча таъсирлангандим. Имом Бухорий ҳаётидан сўзловчи бу роман буюк муҳаддис ҳақида менда кенгроқ тасаввур уйғонишига сабабчи бўлган эди. Таассуротларимни домланинг ўзига ҳам айтгандим.
Аллоҳ домлани раҳматига олган бўлсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Бўлса: вергул керакми ёки йўқ?
Қоидага кўра, кесими -са қўшимчали, шарт майлидаги феъл билан ифодаланган эргаш гапли қўшма гапларда мазкур кесимдан кейин вергул қўйилади. Жумладан, бўлса феъли қатнашган гапларда ҳам:
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, у ўзини азобга гирифтор қилади.
“Фан ва турмуш”.
Бироқ бўлса сўзидан кейин ҳар доим ҳам вергул қўйилавермайди. Масалан, эса сўзига маънодош бўлиб келганда вергул керак эмас. Изоҳли луғатга кўра, бу ҳолатда бўлса сўзи зидлов боғловчиси ҳисобланади:
Ҳаққуш бўлса тўхтовсиз сайрар, ёз шабадасида унинг овози гоҳ секин, гоҳ баралла эшитиларди.
Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
Бўлса сўзи бўлса бордир ибораси таркибида келганда ҳам вергулсиз қўлланади:
Келган бўлса бордир. Айтган бўлса бордир.
Агар ибора алоҳида гап бўлиб келса, у бошқа гапдан вергул билан ажратилади. Лекин бунда ҳам бўлса сўзидан кейин вергул қўйилмайди:
Шундай бўлса бордир, мен қаердан билай?

Мурғак гўдакка ёрдам керак
Танаси бошқа дард билмас, дейишади. Ҳақиқатан, бировнинг жони оғриб турса, ҳамдардлик туйишингиз мумкин. Асл оғриқни эса ҳис қила олмайсиз. Аммо ота-она-чи? Боласи дард чекаётганини кўриб турган, бунга бирор чора топа олмаётган ота-онанинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг-а! Боласидан кўпроқ азобланса азобланадики, асло кам эмас.
Амирбек исмли бу бола ҳақида ишончли кишилар далолат қилди. Даволанишига жуда катта пул керак экан. Ота-она йиққан-тергани, бор-будини сарфласа ҳам, маблағлари дори-дармонга етмаслиги аниқ.
Амирбек туғилганида бошқа болалардек соғлом бўлган. 1 ёшу 7 ойни тўлдирганда бирдан оқсоқланиб, юришга қийнала бошлайди. Шифокорлар оёқ мушаклари емирилиши, туғма миопатия, ирсий хасталик каби ташхислар қўяди. Аниқ давоси йўқ, деб тўрт йилча ноумид қилишади.
2020 йил сентябргача шу ташхис билан юрган Амирбек тўрт йил ичида бутунлай юролмай қолади. Ҳаракатлари чекланади.
Шифокорлар “Давоси йўқ!” дейишига қарамай, ота-она қаерда нажот бўлса, ўша ерга чопади. Охири 2020 йил 8 сентябрдаги генетик текширувлар Амирбекка “Орқа умуртқа мушакларининг атрофияси (емирилиши) 2-тури (Спинальная мышечная атрофия)” деган ташхис қўяди.
Касаллик кўп йиллар давомида давосиз, чораси йўқ ҳисобланган. Лекин 2016 йилдан ҳозирги кунгача дунёда шу хасталикка даво бўладиган 3 та дори ишлаб чиқилган. Нархлари жуда қиммат. Лекин ота-она умидини сўндирмаяпти. Холис яхшилик қилувчи, саховатпеша кишиларнинг ёрдамидан умидвор.
Имконингиз бўлса, шу мурғак гўдакка баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзинг. Эҳсонларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Пул ўтказиш учун:
Раҳимова Малика (онаси)
8600 0304 4536 6457 (SQB Uzcard)
4097 8210 9081 4190 (SQB Visa)

👍1
“Акс садо”ми ёки “акс-садо”?
Шу бирикма кўп хато ёзилади. Тўғриси – акс садо. Нега чизиқча билан ёзилмаслиги керак?
Олдин бирикманинг маъносини ўрганиб олайлик:
1️⃣ Товушнинг узоқдаги бирор нарсага, тўсиққа урилиб, ундан қайтиб эшитилиши.
Унинг овози ниҳоят даражада йўғон эди, у тоғ-тошлар орасида гуриллаб, акс садолар билан ёйилди.
М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2️⃣ Кўчма маънода: жавоб садоси, жавоб ҳаракати, ишораси ёки аломати.
Қурувчилар мажлисида кўтарилган бу масала шаҳардаги ҳамма корхоналарда акс садо топди.
А. Мухтор, Опа-сингиллар.
Акс садо қисқача қайтарилувчи садо дегани. Эътибор берган бўлсангиз, бу бирикма ўртасига чизиқча қўйилмаяпти. Акс садо ҳам худди шундай. Акс сўзи сифатловчи ўрнида. Акс садо қандай садо? сўроғига жавоб бўлади. Бундай ҳолларда икки сўз ўртасига чизиқча қўйилмайди. Одатда жуфт ва такрор сўзлар ораси чизиқча билан ажратилади. Акс садо эса жуфт сўз ҳам, такрор сўз ҳам эмас.
📌 Демак:
Акс садо ✅
Акс-садо ❌

👍3
Норасмий ташриф
Давлат арбобларининг жамоатчилик анжуманлари ва йиғилишларига, кўргазмалар очилиши, спорт мусобақалари ва танловларда меҳмон сифатида қатнашиш, ўз давлати элчиси ҳузурига ёки туризм мақсадида келишидир. Норасмий ташрифларда одатда протокол бўйича ўтказиладиган тадбирлар бўлмайди.

Рўё ва рўёб
Бу икки сўзнинг айтилиши бир-бирига яқин бўлса-да, келиб чиқиши тамоман бошқа-бошқа.
Рўё арабча сўз бўлиб, аслиятда кўриш; туш кўриш, тушда кўрилган нарса маъноларини англатади. Ўзбек тилида мавжуд бўлмаган нарса, ҳодиса маъносида келади.
Агар алдамаса шу совуқ симлар,
Гар шул эшитганим бўлмаса рўё,
Сен бешик эмассан, дорсан, табиат,
Сен она эмассан, жаллодсан, дунё!
А. Орипов, Юртим шамоли.
Рўё сўзи ўзбек тилида ҳам туш маъносида қўлланиши мумкин. Бу сўзнинг маъносини тушунмаслик ёки янглиш тушуниш оқибатида хато жумлалар пайдо бўлади. Масалан, “Бу тушми ёки рўё?” деган гап мазмунан хатодир. Жумла “Бу тушми ё туш?” деганга ўхшаш мантиқсиз сўроқ ҳосил қилади.
Рўёб эса форсчадан олинган, аслиятда сув юзаси, сатҳи, маълум бўлиш, воқеланиш маъноларини англатади. Ўзбек тилида асосан рўёбга чиқмоқ ибораси таркибида қўлланади.
Ўзбек тилида рўя сўзи ҳам учрайди. У форс тилидан ўтган бўлиб, аслиятда ҳам, ўзбекчада ҳам юз, юза, бет маъноларини англатади: ҳовли рўяси.
Офтоб рўя ибораси қуёш тушиб, тегиб турадиган жой ёки томонни билдиради.

💯1
“Шофиркон” сўзининг маъноси нима?
Этимология – қизиқ фан. Бир сўз ёки атаманинг маъноси, келиб чиқиши умуман сиз кутмаган жойга бориб тақалиши мумкин.
Шофиркон – Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туман номи. Сўзнинг тарихини яхши билмаган киши шофиркон – шофёркон – шофёрлар кўп жой деганга ўхшаш этимология тўқиши ҳам мумкин 😄. Аслида-чи?
Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида ёзилишича, шаҳар номи Шопурком, яъни Шопур қаздирган ариқ (канал) сўзларидан келиб чиққан. Кейинроқ ариқ ёнида вужудга келган қалъа ҳам Шопурком деб аталган.
Суюн Қораевнинг “Топонимика” китобида ёзилишича, Эрон шаҳзодаси Шопур бухорхудотдан, яъни Бухоро ҳокимидан ер олиб, қаср қурган ва Вардона қишлоғини барпо қилиб, ариқ қазиб келтирган. Шопурком – “Шопур ариғи” демак.
Шопур исми ўз навбатида икки сўздан иборат: шоҳ ва пур – ўғил, шаҳзода.
Ком атамаси қадимдан Бухоро атрофида истеъмолда бўлган ва ҳозир ҳам анчагина географик номлар таркибида учрайди: Коми Зар, Коми Акка (Зарафшоннинг бир номи), Ҳарамком ва ҳоказо.
Демак, Шофирконнинг асл маъноси Шопур ариғидир.

Келинлик уй ва келинли уй
-ли ва -лик қўшимчаларини янглиш қўллаш кўп учрайди. Тўғри, бир пайтлар -лик қўшимчаси -ли ўрнида ишлатилган. Юз йил олдин ҳам бу ҳолат кузатилган. Лекин тил ривожланишда, бугун икки қўшимча фарқланади ва бошқа-бошқа маъноларни ифода этади.
Хўш, келинлик уй деган тўғрими ёки келинли уй?
Иккаласи ҳам тўғри. Лекин маънолари фарқланади.
Келинлик уй – қиз келин бўлиб тушган уй:
Бу – менинг келинлик уйим.
Келинлик уйим бир уй, бир даҳлиздан иборат эди.
Келинли уй эса келини бор уй.
Келинли уй саранжом-саришта бўлади.
Маҳалламизда келинли уйлар кўп.
Дастлабки иккита жумлада келинли уй иборасини қўллаш хато бўлгани каби охирги икки жумлада келинлик уй бирикмасини ишлатиш хатодир.

Зора: вергул керакми ёки йўқ?
Зора юкламаси қани энди, кошки эди маъноларини англатади. У ўзидан кейин ҳам, олдин ҳам вергул талаб қилмайди:
Зора амирзодалар ярашишса, жуда маъқул иш бўларди-да.
Мирмуҳсин, Меъмор.
– Кел, жигарим, тезроқ кел. Зора бирон хушхабар келтирган бўлсанг, – деди Ойнагул Фарҳодга.
А. Ҳакимов, Илон изидан.
Зора сўзи қўшма гаплар ёки кириш гаплар таркибида келганида ундан олдин вергул қўйилиши мумкин. Лекин бу ҳолатда вергул ушбу юклама сабабли эмас, икки содда гапни ёки кириш гапни ажратиш учун қўйилади:
Пиёда юрай, зора дилим ёзилса, деган ўй билан йўлка бўйлаб секин одимлади.
М. Хайруллаев.
Бу юкламанинг зора-мора ва зораки шакллари ҳам учрайди. Ҳар икки шакл ҳам вергул талаб қилмайди:
Акамдан дарак сўрайин, зора-мора бирон дарак топсам.
Н. Сафаров, Танланган асарлар.
Менинг йўқлаб келганимни кўрса, далда бўладиган бирон сўз айтсам, зораки дармон бўлса, деб кутдим.
А. Қаҳҳор, Минг бир жон.