Эй: вергул керакми ёки йўқ?
Эй ундов сўзи билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Бу асосан сўз ундалма билан бирга келганда кузатилади.
Ундов сўз ва ундалма орасига вергул қўйиш хатодир:
Эй инсон, нега шу оддий нарсани тушунмайсиз?
Юқоридаги каби гапларда эй сўзидан кейин вергул ишлатиш писандсизроқ муносабат ёки овозни кўтариб қилинаётган муомала маъносини ҳосил қилади:
Эй, инсон, нега шу оддий нарсани тушунмайсиз?!
Сўзловчи мурожаат қилинаётган шахсга бармоғини нуқиб гапирса, шу хилдаги пунктуация ўзини оқлайди. Лекин аксарият ҳолатларда гапларда бунақа қўпол маъно ифодаланмайди. Шу сабабли эй ундалма билан бирга келганда улар орасига вергул қўймаслик керак.
Эй сўзи ўзбек тилида икки хил маънога эга. Бу сўз ёлғиз ишлатиладиган ўринларда вергул билан ажратилиши зарур:
1️⃣ Мурожаат, чақириқ маъносини билдиради.
– Тўхта, эй, тўхта дейман!
П. Турсун, Ўқитувчи.
2️⃣ Ачиниш, эътироз, қўшилмаслик маъноларини ифодалайди.
Эй, ҳаммаси баҳона...
Ойбек, Танланган асарлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib

👍4🤣1
Расмий ташриф
Хорижий делегациялар ва расмий меҳмонларни кутиб олишнинг юқори даражали турларидан бири.
Давлат раҳбарининг бир давлатга иккинчи ёки ундан кейинги юқори даражадаги ташрифи ҳам шундай аталади. Расмий ташрифда давлат ташрифидаги каби тадбирлар ўтказилади, бироқ тантаналар ва кутиб олиш-кузатиш билан боғлиқ маросимлар нисбатан камтарроқ бўлади.
Расмий ташриф билан Бош вазир ёки ташқи ишлар вазири раҳбарлигидаги делегация ҳам келиши мумкин.

👍3🔥3💯1🤨1
#Дарё
Тилимизни биламизми?
“Дарё” интернет нашри билан ҳамкорликда “Тилимизни биламизми?” лойиҳасини бошладик. Бу рукнда ўзбек тили билан боғлиқ қизиқарли, фойдали маълумотларни бериб бориш ниятидаман.
Канал ва ушбу рукнга мавзу топилишида обуначиларнинг ҳиссалари катта. Ўзбек тилига оид мавзуларингиз, ғояларингиз бўлса, @oriftolib_xatlar_bot манзили орқали юборишингиз мумкин. Мақсад – кўпчиликнинг назаридан четда қолган, лекин аслида қизиқ ва фойдали бўлган мавзуларни ёритиб бориш.
Лойиҳанинг дебочаси билан мана бу ерда танишишингиз мумкин:
👉 https://daryo.uz/2021/05/09/tilimizni-bilamizmi-tinch-okeanning-tinch-okeanidan-farqi-bor-quloq-organgan-lekin-aslida-xato-iboralar/

Кун сўзи: хотира
Хотира араб тилидан кирган, аслиятда фикр, тафаккур; ғоя; хаёл каби маъноларни англатади. Ўзбек тилида қуйидаги маъноларда қўлланади:
1️⃣ Эсда сақлаш, эслаб қолиш, эсга тушириш қобилияти; эс, ёд; хаёл.
Хотираси кучли одам.
2️⃣ Бирор кимса ёки нарса ҳақидаги ёдда, эсда сақланган таассурот.
Саёҳат хотиралари.
3️⃣ Эсдалик, ёдгорлик.
Бу мендан сизга хотира.
Хотира ва қадрлаш куни ҳақида гап кетганда сўзнинг юқорида кўрсатилган иккинчи маъноси англашилади.

Расул Ҳамзатов
Қўшиқ
Отангиз жангларда тўккан эди қон,
Сиз бугун эр етган, забардаст ўғлон.
Чунки тиним билмас бу йиллар – дарё,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Ерларга сиёҳмас, тўкилганди қон,
Эгарда битилган бу шонли достон.
Сатрлар ол рангга бўялмиш гўё,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Сизнинг ёшингизда қўшинни бошлаб,
Жанг қилдик душманнинг кўзини ёшлаб.
Қилич эдик, қиндай ютди ер – юҳо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Қўрқмадик майда гап-сўздан ҳеч маҳал,
Дўст учун жон бердик мардона, дангал.
Оталар бизлардан бўлдилар ризо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Сиз ҳам асрагайсиз биз асраганни,
Омонатдай сақланг бу ҳур Ватанни.
Фақат озодликда бордир бахт, маъно,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Оқил бўлинг, тоғдай узоқни кўринг,
Ўт бўлинг, денгиздай гувраб, жўш уринг.
Ҳалолу пок бўлинг, сизга ёр Худо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
@oriftolib
Қўшиқ
Отангиз жангларда тўккан эди қон,
Сиз бугун эр етган, забардаст ўғлон.
Чунки тиним билмас бу йиллар – дарё,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Ерларга сиёҳмас, тўкилганди қон,
Эгарда битилган бу шонли достон.
Сатрлар ол рангга бўялмиш гўё,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Сизнинг ёшингизда қўшинни бошлаб,
Жанг қилдик душманнинг кўзини ёшлаб.
Қилич эдик, қиндай ютди ер – юҳо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Қўрқмадик майда гап-сўздан ҳеч маҳал,
Дўст учун жон бердик мардона, дангал.
Оталар бизлардан бўлдилар ризо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Сиз ҳам асрагайсиз биз асраганни,
Омонатдай сақланг бу ҳур Ватанни.
Фақат озодликда бордир бахт, маъно,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Оқил бўлинг, тоғдай узоқни кўринг,
Ўт бўлинг, денгиздай гувраб, жўш уринг.
Ҳалолу пок бўлинг, сизга ёр Худо,
Ўғиллар, бизларни унутманг асло.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
@oriftolib
😱2
Ичимлик сув
Бирор хатони тўғри деб билган ва муттасил қилиб юрган киши унинг янглишлигини жуда қийин қабул қилади. Агар қабул қилса. Ҳатто сўз ва иборалар билан боғлиқ ҳолатда ҳам шундай.
Ичимлик суви деган бирикмани кўп эшитамиз, ишлатамиз. Шу ибора – хато. Таг-туги билан. Нега? Ичимлик сўзи ўзбек тилида ичиладиган нарсаларни, масалан, шарбат, сув кабиларни билдиради. Ичимлик суви дейилса, ичимликнинг суви – сувнинг суви деганга ўхшаш маъно ҳосил бўлади.
Аслида нима бўлиши керак? Ичиладиган ёки ичгулик (буниси энди анча олифтароқ 😄) сув. Хўп, ичимлик сўзи бу ўринда ғалати машҳурга айланган, ичиладиган маъносида қўлланяпти, дейлик. Унда бирикманинг тўғри варианти ичимлик сув бўлади. Чунки у сифатдош ўрнида келяпти, у ифодалайдиган маънони беряпти. Ўрнига маънодошини қўйиб кўрганда ҳам, сув сўзига эгалик қўшимчаси қўшилмайди: ичиладиган сув.
Экин-тикин учун ва бошқа хўжалик мақсадларида ишлатидаган сув оқова сув бўлади. Бирор ўзанда доим оқиб турадиган сув оқар сув дейилади. Ер остидан сизиб чиқадиган, зах суви эса сизот сувдир. Ичимлик сув ибораси худди шунга ўхшаш.
Ичимлик от сўз туркумига мансуб-ку, икки от келадиган сўз бирикмаларида иккинчи қисмга эгалик қўшимчаси қўшилади, деган эътироз бўлиши мумкин. Бу ўринда ичимлик сўзи отлик хусусиятини йўқотяпти. Худди камон қош, аълочи бола, ўлчагич асбоб, ўтлоқ жой каби бирикмалардаги биринчи сўз каби. Айни бирикмага ўхшаш тошкентлик мухлис, фарғоналик киши бирикмаларини олиб кўрайлик. Тошкентлик мухлиси, фарғоналик кишиси демаймиз-ку!
Ичимлик суви тураверса-чи, шунга тегиб нима қиламиз 🙃 деганга ўхшаш мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Унда сувнинг суви иборасини ҳам тўғри дейишимиз керак. Бунчаликка бормай турамиз.
Миллий энциклопедияда кўп ўринларда ичимлик сув варианти ишлатилган, лекин ичимлик суви тарзида қўлланган ҳолатлар ҳам кам эмас. Энциклопедик луғат (1988)да эса ичимлик сув шакли ишлатилган.
📌 Демак:
Ичимлик сув ✅
Ичимлик суви ❌

👍5
#Кундаликдан
Фикр унинг миячасига сиғмади, шу сабабли фикр эгасини аҳмоқликда айблаб қўя қолди.

👍2
Қолган ишга қор ёғмаса бўлди
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси 2021 йил 1 ноябргача узайтирилибди.
Лойиҳа эълон қилинганда тез орада янгиликлар бўлади деган умид пайдо бўлганди. Насиб қилса, сайт ва канални ҳам бутунлай янгича алифбога ўтказмоқчи эдим. Режаларим яна чўзилар экан. Ишқилиб, режалигича қолиб кетмаса бўлди.
Одатда бирор мавзуда ҳаддан ортиқ баҳс-мунозара қилинса, масаланинг моҳиятидан узоқлашиб кетилади.
Сизу биз қўшалифбодан қийналдик, лотинда саводи чиққанлар унинг ноқулайлигини сезиб-сезмай жабрини чекяпти.
Муҳокамаларда қатнашинг. Ўзбек тили икки алифболилик балосидан қутулиши керак. Биз ҳам, биздан кейингилар ҳам нормал алифбода ёзиш имконига эга бўлсин.

Амалий ташриф
Давлат арбоби ёки делегациянинг муҳокама, маслаҳатлашув, халқаро анжуманларда ва миллий кўргазмаларда қатнашиш, халқаро шартномаларни имзолаш учун қиладиган ташрифи.
Амалий ташрифда учрашув жойида давлат байроқлари тикилади, лекин фахрий қоровул саф тортмайди. Меҳмонлар шарафига нонушта ёки тушлик ташкиллаштирилади. Одатда бундай ташриф 1,–1,5 кун давом этади.

🤨13
Ҳайитингиз муборак!
Барча мўмин-мусулмонларга Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
Аллоҳ сизу бизни ҳақ йўлга бошласин ва унда собитқадам қилсин!
Хонадонларимизга, касбу коримизга, амалларимизга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилсин!

Таниқли адиб Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этди
Диний-маърифий мавзудаги қатор китоблар, тарихий-биографик эсселар, романлар муаллифи, ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этди.
Домла билан бундан ўн йиллар олдин бир муддат бирга ишлаган эдик. Ўта камтар, бағрикенг, самимий инсон эдилар.
Уч йил бурун адибнинг “Соҳилсиз денгиз” романини ўқиб чиқиб, анча таъсирлангандим. Имом Бухорий ҳаётидан сўзловчи бу роман буюк муҳаддис ҳақида менда кенгроқ тасаввур уйғонишига сабабчи бўлган эди. Таассуротларимни домланинг ўзига ҳам айтгандим.
Аллоҳ домлани раҳматига олган бўлсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Бўлса: вергул керакми ёки йўқ?
Қоидага кўра, кесими -са қўшимчали, шарт майлидаги феъл билан ифодаланган эргаш гапли қўшма гапларда мазкур кесимдан кейин вергул қўйилади. Жумладан, бўлса феъли қатнашган гапларда ҳам:
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, у ўзини азобга гирифтор қилади.
“Фан ва турмуш”.
Бироқ бўлса сўзидан кейин ҳар доим ҳам вергул қўйилавермайди. Масалан, эса сўзига маънодош бўлиб келганда вергул керак эмас. Изоҳли луғатга кўра, бу ҳолатда бўлса сўзи зидлов боғловчиси ҳисобланади:
Ҳаққуш бўлса тўхтовсиз сайрар, ёз шабадасида унинг овози гоҳ секин, гоҳ баралла эшитиларди.
Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
Бўлса сўзи бўлса бордир ибораси таркибида келганда ҳам вергулсиз қўлланади:
Келган бўлса бордир. Айтган бўлса бордир.
Агар ибора алоҳида гап бўлиб келса, у бошқа гапдан вергул билан ажратилади. Лекин бунда ҳам бўлса сўзидан кейин вергул қўйилмайди:
Шундай бўлса бордир, мен қаердан билай?

Мурғак гўдакка ёрдам керак
Танаси бошқа дард билмас, дейишади. Ҳақиқатан, бировнинг жони оғриб турса, ҳамдардлик туйишингиз мумкин. Асл оғриқни эса ҳис қила олмайсиз. Аммо ота-она-чи? Боласи дард чекаётганини кўриб турган, бунга бирор чора топа олмаётган ота-онанинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг-а! Боласидан кўпроқ азобланса азобланадики, асло кам эмас.
Амирбек исмли бу бола ҳақида ишончли кишилар далолат қилди. Даволанишига жуда катта пул керак экан. Ота-она йиққан-тергани, бор-будини сарфласа ҳам, маблағлари дори-дармонга етмаслиги аниқ.
Амирбек туғилганида бошқа болалардек соғлом бўлган. 1 ёшу 7 ойни тўлдирганда бирдан оқсоқланиб, юришга қийнала бошлайди. Шифокорлар оёқ мушаклари емирилиши, туғма миопатия, ирсий хасталик каби ташхислар қўяди. Аниқ давоси йўқ, деб тўрт йилча ноумид қилишади.
2020 йил сентябргача шу ташхис билан юрган Амирбек тўрт йил ичида бутунлай юролмай қолади. Ҳаракатлари чекланади.
Шифокорлар “Давоси йўқ!” дейишига қарамай, ота-она қаерда нажот бўлса, ўша ерга чопади. Охири 2020 йил 8 сентябрдаги генетик текширувлар Амирбекка “Орқа умуртқа мушакларининг атрофияси (емирилиши) 2-тури (Спинальная мышечная атрофия)” деган ташхис қўяди.
Касаллик кўп йиллар давомида давосиз, чораси йўқ ҳисобланган. Лекин 2016 йилдан ҳозирги кунгача дунёда шу хасталикка даво бўладиган 3 та дори ишлаб чиқилган. Нархлари жуда қиммат. Лекин ота-она умидини сўндирмаяпти. Холис яхшилик қилувчи, саховатпеша кишиларнинг ёрдамидан умидвор.
Имконингиз бўлса, шу мурғак гўдакка баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзинг. Эҳсонларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Пул ўтказиш учун:
Раҳимова Малика (онаси)
8600 0304 4536 6457 (SQB Uzcard)
4097 8210 9081 4190 (SQB Visa)

👍1