Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
15%
Шалпонқулоқ | Shalponquloq
75%
Шалпангқулоқ | Shalpangquloq
9%
Иккови ҳам тўғри.
💯1
Сапча нима?
Сўзлашувда ва бадиий услубда “Бошингни сапчадек узиб ташлайман” деган таҳдидли гап ишлатиб турилади. Сапча ўзи нима?
Сапча пишиб етилмаган кичкина қовун; хомак дегани. Олдин тилимизда фаол ишлатилган.
Жуда кўп тушунчалар, нарсаларнинг отини унутдик, ишлатмай қўйдик. Битта-ярим ёши улуғ кишининг ёки тили бой одамнинг гапида учрайдиган бунақа топилдиқ сўзларни қулоғимиз ётсираб қабул қиладиган бўлиб қолди.
Изоҳли луғатда келтирилган мисолларга эътибор берсангиз, сапча сўзи XX аср ўрталарида ва ундан кейин ҳам жонли тилда қўлланганига ишонч ҳосил қиласиз:
– Қовун туширадиганларга ёрдамлашаман, сапча беришади, – деди Отабой.
Ғ. Ғулом, Шум бола.
Энгашиб, палакларни титиб қарасанг, тугунак, сапча, хомаклар қийғос...
Н. Фозилов, Дийдор.
“Бошни сапчадек узиб ташламоқ” иборасида нега айнан сапча сўзи ишлатилган? Қовуннинг пояси бодринг поясига ўхшаш. Ҳар икки экиннинг меваси осон узилади. Терс қайирсангиз, тирс этиб узилиб кетади. Нега қовун эмас, сапчага ўхшатилган? Менимча, бунга сапча кичикроқ бўлгани, бош ҳажмига тўғри келиши сабаб. Бунда таҳдид қилинаётган кишини ерга уриш, бошини пишмаган қовунга ўхшатиш орқали ақл-идрокида нуқсон борлигига ишора қилиш ҳам бўлиши мумкин.
Носир Фозилов асаридан олинган юқоридаги мисолда тугунак сўзи ҳам ишлатилган. Маъносини тушунмадим. Луғатдан кўрсам, ўсимлик илдизпоясининг ер остидаги йўғонлашган қисми; илдизмевали ўсимликларнинг ҳосили экан. Туганак ҳам дейилар экан. Демак, сабзи, шолғом, редиска каби экинлар мевасининг умумий номи – тугунак ёки туганак.
📌 Хулоса: тилимизни чуқурроқ ўрганишимиз, ўрганганларимизни тилда қўллашимиз керак. Бу билан ҳам ўз нутқимизнинг ифода имкониятларини кенгайтирамиз, ҳам тилимизни қашшоқлашишдан сақлашга хизмат қилган бўламиз.
@oriftolib

👍5
Давлат тилидан фойдаланиш – мажбурий
Давлат ҳокимияти органлари, мамлакат таркибидаги субъектларнинг давлат органлари, бошқа давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, барча турдаги ташкилотлотларда, жумладан, иш юритишда, судларда, халқаро шартномалар, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилишда, ҳужжатларни расмийлаштиришда ва почта, пул ўтказиш хизматларида, мамлакат фуқаролари, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг ўзаро алоқаларида, географик объектлар номи ва йўл белгилари қайдларида, кинозаллардаги намойишларда, театр-томоша тадбирларида, рекламада ва қонун билан тасдиқланган бошқа соҳаларда давлат тилидан фойдаланиш – мажбурий.
Барча турдаги ташкилотларда мамлакат таркибидаги субъектларининг тилида ёки хорижий тилда тақдим этиладиган матнлар ва товушли ахборот мазмуни, техник тайёрланиши жиҳатидан давлат тилидаги аслиятга тўла мос келиши шарт.
Фуқаролар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан давлат тилида ахборот олишга ҳақли.
Давлат тилини билмайдиган шахслар учун таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
“Россия Федерациясининг давлат тили тўғрисида”ги федерал қонуни асосида тайёрланди.
***
Олдин ҳам бир неча бор айтганман: руслардаги тил ғурурига, тилга муносабатга ҳавасим келади. Оддий интернет фойдаланувчиси ҳам имловий ва услубий хатоларсиз ёзади.
Давлат тили ҳақидаги қонун билан танишиб чиқсангиз, русларда давлат тилининг ҳуқуқ ва ваколатлари аниқ, тиниқ ва қатъий ўрнатиб қўйилганига гувоҳ бўласиз.
Биз ҳам давлат тили ҳақидаги қонунни Россия тажрибаси асосида ишлаб чиқсак, ёмон бўлмасди. Ҳеч бир масалада русларга тақлид қилмасак ҳам, ҳеч қурса, шу ерда руслардан ўрганайлик. Лекин бу қонунни ҳурматли депутатларимиз қабул қилармикан?

“Писанда қилди” ибораси маъносига мос бирикма қайси?
Anonymous Quiz
14%
Танқид қилди | Tanqid qildi
21%
Ишора қилди | Ishora qildi
53%
Киноя қилди | Kinoya qildi
12%
Луқма ташлади | Luqma tashladi
Тошлар
Бир куни бир одам улгуржи бозордан икки қоп сабзи-пиёз сотиб олди. Бироқ уйга келиб ҳафсаласи пир бўлди: сабзавотлар орасидан бир тўп тош ҳам чиқди! Савдогарлар чув туширибди. Лекин у қайтиб бориб жанжал кўтармади, индамай қўяверди.
Орадан қирқ йил ўтди. Бир куни унинг дарвозасини икки мункиллаган чол тақиллатиб келди.
– Ассалому алайкум, – деб гап бошлади улар. – Биз сени бир замонлар алдаган эдик, кечирим сўрагани келдик.
Уларнинг ҳикоясини эшитган киши уларни қучоқлади ва::
– Ҳа, у воқеа эсимда. Лекин мен сизларни ўшандаёқ кечирганман. Тошларни эса чуқурга ташлаб юборганман, – деди.
– Биз эса уларни қирқ йил юрагимизда олиб юрдик, – деди собиқ савдогарлар ва бирдан енгил тортишди.

67%
Пишилламоқ | Pishillamoq
18%
Пишшилламоқ | Pishshillamoq
16%
Иккови ҳам тўғри.
👍2💯1
#Сўраган_эдингиз
Елкамнинг чуқури кўрсин
Ўта норозилик, озурда бўлиш, жонга тегиб кетиш, безорижонлик хулосаси. Биров бирор маъмурий идорага, турқи совуқ мулозим ҳузурига қатнайвериб, иши битмай, ахир жонига ҳам тегиб, “бор-е, шу нокасга ёлвориб, юзимни солиб шу нарсага эришганимдан кўра бир умр эришмай кетай. Бу жойларни елкамнинг чуқури кўрсин”, дейди.
Бу билан минбаъд бу жойларга келмаганим бўлсин, дея қасам ичади. Елканинг чуқурида (ўмров суяги) сув турмайди. Унда сув сақлаш амримаҳол. Менинг бу ерга келишим, қасамимни бузишим ҳам худди шундай гап, деган қиёс қилинади.
Маҳмуд Саттор
P.S. Нега елка чуқурида сув туриши ҳақидаги қиёс олинганига бошқа манбалардан маълумот топа олмадим. Иборанинг ўзида сув ҳақида гап йўқ.
Ўқувчилардан изоҳ:
Менимча, қандай жойлашганимиздан қатъи назар, елкамиз чуқури бирор ерга тегмайди, фақат ўлганда, аниқроғи, дафн этилгандагина ўша жойнинг тупроғи елка чуқурига тегади. Ушбу ибора “То тирик эканман, бу жойга қадам босмайман” деган маънода қўлланса керак.
Мансур Сиддиқов

👍1
Онгли одамларнинг онг тўла тушунтириши
“ХДПни тошбўрон қилишга бел боғлаган онгсиз оломонга тушунарли бўлиши учун соддароқ тушунтирдик” деб ёзибди ХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев фейсбук саҳифасида. “Соддароқ тушунтириш” учун кўргазмали сурат берилган. Сурат қуйида илова қилиняпти.
Kun.uz мухбирининг “Ҳар қандай давлатда ҳам фуқаролар давлат органларига давлат тилида мурожаат қилади, нега Ўзбекистонда бундай бўлмаслиги керак?” мазмунидаги саволига ХДП вакили: “Ҳамма жойда ҳам эмас”, дея жавоб берибди. Аммо у давлат органларига исталган тилда мурожаат қилинадиган мамлакат ёдида эмаслигини айтган ва бу бўйича қўмиталарда маълумот борлигини билдирган.
📌 “Давлат тили ҳақида”ги қонун лойиҳасининг 12-моддаси бўйича “Миллий тикланиш” ДП фракцияси таклиф этган таҳрир:
🔹 жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва давлат муассасалари, уларнинг мансабдор шахсларига давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши;
🔹 бошқа тилларда мурожаат қилинган тақдирда мурожаат матнининг давлат тилига таржимаси илова қилиниши шартлиги;
🔹 жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоблар давлат тилида баён қилиниши назарда тутилган.
Модданинг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таклиф қилган таҳририда эса, Kun.uz нашри тўғри эътироф этганидек, давлат тилини ривожлантирадиган эмас, унинг шу пайтгача бўлиб келган беқадрлигини янада мустаҳкамлайдиган қоидалар акс этган:
🔹 Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва давлат муассасалари, уларнинг мансабдор шахсларига давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши;
🔹 жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилиниши назарда тутилган.
Тўғриси, “Миллий тикланиш” партияси мухлиси эмасман. Лекин айни шу масалада партия позициясини тўла қўллаб-қувватлайман.
Блогер Шаҳноза Соатованинг ёзишича, 51 фоиз аҳолиси бошқа тилда гаплашадиган Францияда ягона француз тилида иш юритилади. Ҳақиқатан ҳам ўринли савол: нега Россияда мумкин, бизда эса йўқ? Нега Грузия, Арманистон, Озарбайжонда мумкин, бизда эса йўқ?
Энди партия медиа хизмати “онгсиз оломон” учун тайёрлаган кўргазмали суратга эътибор қаратинг. Расмларнинг бирортасида давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат акс этмаган. Футболдаги, кўчадаги, касалхонадаги вазият. “Онг тўла” тушунтиришни тушуниш учун ҳам ўзгача онг эгаси бўлиш керак, шекилли.
Партия фикрича, суратдаги каби вазиятларда ҳам ёрдам сўраган кишига мумкин қадар мурожаат этилган тилда жавоб қайтариш керакми? Давлат тилини ўрганмаса бўлаверади, лекин кимдир мурожаат қилиб қолиши мумкин бўлган тилни имкон қадар ўрганиш ва ўша тилда жавоб бериш зарур. Шундайми? Мантиқ қаерда? Ҳожатга кетувдими?
Сиз қандай фикрдасиз?
Қайси партия қарашини маъқуллайсиз?
👓 – “Миллий тикланиш” ДП
🕶 – ХДП

Пашша ва чивин: фарқи нимада?
Бу сўзни адаштириб қўллаш кўп учрайди. Бир сўзнинг шеваларда бошқа маънода ишлатилиши одамларнинг адабий тилдан фойдаланишга ҳам таъсир этиши мумкин.
Хуллас, бугун пашша ва чивиннинг фарқи ҳақида кичкина ўрганиш олиб борамиз.
Изоҳли луғатга кўра, пашша ёзда жуда кўпайиб кетадиган, турли суюқ органик моддалар билан озиқланадиган қўш парда қанотли ҳашарот: йўл пашша, пашшаларни қўримоқ, қора пашша.
Чивин эса икки қанотли, узун мўйловли қон сўрувчи майда ҳашарот: безгак чивини, ўрмон чивини.
Халқ тилида “Чивин чаққандай ҳам бўлмади” деган ибора бор, у сира оғритмади, сезилмади ҳам деган маънони англатади.
Демак, чивин узун мўйловли, қон сўрувчи, чақувчи ҳашарот. Пашшада узун мўйлов бўлмайди, у ҳар ердан емиш қидирадиган, қўш парда қанотли ҳашарот.
Шевада чивин сўзи пашша маъносида ҳам ишлатилади. Лекин адабий тилда бундай қўллаш – хато.
Пашша сўзини шевада ҳам адабий тилга мос ишлатадиганлар унча севинмаса бўлаверади. Чунки пашша сўзи форсчадан олинган бўлиб, аслиятда чивин деган маънони англатади 😄.

Хом ашё | Xom ashyo
26%
Хом-ашё | Xom-ashyo
53%
Хомашё | Xomashyo
💯2
“Аммамнинг бузоғи” ибораси қайси маънода ишлатилади?
Anonymous Quiz
7%
Қўрқоқ | Qoʻrqoq
80%
Лапашанг | Lapashang
13%
Содда | Sodda
“Ҳою ҳавас” – аслида хато
Х ва ҳ борасида ҳатто луғат тузувчи мутахассислар ҳам адашиб туриши ҳақида айтган эдим. Ҳою ҳавас сўзида ҳам худди шу ҳолатни кузатишимиз мумкин. Луғатларга бир хилда ҳою ҳавас шаклида киргани учун сўзнинг шу шакли сўровномада тўғри деб олинган. Аслида бу шаклда ёзиш хато. Хатолик бирикманинг биринчи қисмида – ҳою сўзида. Нега?
Дастлаб бу сўзнинг маъноси нима эканини билиб оламиз. Хо сўзи форсчадан олинган бўлиб, аслиятда хоҳловчи, истовчи; истак, ният маъноларини англатади. Истамоқ маъноси билдирувчи хостан феълидан ясалган. Хоҳ, хоҳиш, хоҳламоқ сўзлари айни шу ўзакдан. Бу сўзларнинг барчасида х ҳарфи қўллангани ҳолда, негадир ҳою ҳавасда ҳ ҳарфи ишлатилган.
Балки, бошида луғатларга киритишда хато қилинган-у, бу янглишлик бугунгача сақланиб келаётгандир. Чунки 1976 йилги имло луғат ва изоҳли луғатга айнан шундай ҳ ли шаклда киритилган.
1995, 2013 йилдаги луғатларда эса бу сўз йўқ. Ҳолбуки, бу ибора тилда кўп ишлатилади.
Изоҳли луғатнинг 2020 йилги нашрини ҳам қараб кўрдим, хато ҳолича турибди.
Аслиятда хостан феълида хе ҳарфи ишлатилган ва бу ҳарф ўзбек имлосида барча ҳолатларда х шаклида ёзилади.
Бу бирикмани хойи ҳавас кўринишида, форсий изофа билан қўллаш ҳам хато. Бунда ҳаваснинг хоҳиши деган мантиқсиз маъно ҳосил бўлиб қолади. Хою ҳавас истак ва ҳаваслар деган маънони англатади. Шу шаклда маъно тўғри, мантиқли ифодаланади.
Билмадим, эҳтимол, ҳою ҳавас кейинги нашрларда хою ҳавас қилиб тузатилар. Ёки бу энди ғалати машҳурга айланди деб ҳисоблашармикан луғатшуносларимиз? Менимча, бу ғалати машҳурга мос ҳолат эмас.
📌 Демак:
Хою ҳавас ✅

👍2
Евросиё
Ер шаридаги энг катта материк, икки қитъа – Европа ва Осиёдан иборат.
Ер майдони 54,9 миллион квадрат километр, шундан 2,75 миллион квадрат километри ороллардан иборат.
Евросиёни ғарбдан Атлантика, шимолдан Шимолий Муз, жанубдан Ҳинд, шарқдан Тинч океанлари ва уларнинг чекка денгизлари ўраб олган.
Миллий энциклопедияга кўра, қуруқликнинг яхлитлиги, кўпгина иқлимий жараёнларнинг умумийлиги, органик дунё тараққиётининг ва бошқа табиий-тарихий ҳодисаларнинг ўхшашлиги Европа билан Осиёни ягона ном – Евросиё деб аташга имкон беради.
Евросиё тушунчасини геология ва география фанларига 1883 йили Эдуард Зюсс киритган.
2019 йилги маълумотга кўра, материкда 5,349 млрд киши яшайди, бу Ер шари аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Айни пайтда материкдан 93 та мустақил давлат жой олган.
📌 Демак:
Евросиё материги ✅
Евроосиё материги, Евро-Осиё материги ❌

Бир коса сут
Ҳовард мактабдан бўшаган пайтлари уйма-уй юриб нарса сотадиган фақир бир бола эди. Бир куни эшикма-эшик кўп чопган бўлса-да, ҳеч нарса сотолмади. Қорни жуда очқаб, ҳолдан тойди. Чўнтагидаги ўн цент ҳеч нарсага етмасди.
Ниҳоят навбатдаги уйдан егани нарса сўрашга қарор қилди. Бироқ эшикни ёш қиз очгани сабабли уялиб, сув сўрашга кучи етди, холос. Қиз унинг очқаганини англаганди. У сув ўрнига бир коса сут олиб чиқди. Ҳовард сутни шошмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичди, сўнг:
– Неча пул бўлади? – деб сўради.
Қиз:
– Ҳеч нима керак эмас, текинга. Онам қилган яхшилигингга пул олмагин деб ўргатганлар, – деб жавоб берди.
Бола:
– Чин кўнглимдан раҳмат айтаман, – деди ва кетди.
Йиллар кетидан йиллар ўтди. Ҳовард дастлаб ўрта мактабни, сўнг лицейни, кейин эса университетни тугатди. Йиллар ўтаверди.
Бир куни Жон Ҳопкинс университети Тиббиёт факультетининг Гинекологик онкология бўлимига оғир бир хастани олиб келишди. Қаҳрамонимиз Ҳовард Келли бу машҳур тиббиёт даргоҳининг таъсисчиларидан бири эди. Бошқа шифохонадаги дўхтирлар беморни даволаш тугул, унга ҳатто тўғри ташхис ҳам қўя олмаган эди.
Дўхтир Келли беморнинг маълумот варақасини кўздан кечираётиб унинг қаердан келганини билгач, хотирасида болалиги ўтган кўчалар, машаққатли кечмиши жонланди. Кўрикка кирган дўхтир хастани бир кўришдаёқ таниди. Бу аёл узоқ йиллар олдин унга сув ўрнига сут берган ўша қиз эди.
Узоқ йиллар олдинги яхшиликни эслаган дўхтир Келли бор илм-маҳоратини ишга солиб, касални даволашга киришди. Ниҳоят Оллоҳ шифо берди, аёл оғир хасталикдан қутулди.
Шифохонадан жавоб бериладиган куни аёлни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисоб-китоб қилинган қоғоз раҳбарга – Ҳовард Келли ҳузурига олиб кирилди. Ҳисоб қоғозини кўрган дўхтир унга бир нарсалар ёзди ва қоғозни аёлнинг хонасига юборди. Аёл қўрқа-писа қоғозни очди. Бу сингари даволаниш жуда катта пул туришини у яхши биларди. Бўйнимга анчагина катта қарз илинди, деб ўйларди у.
Қоғозда ҳақиқатан ҳам ўн минглаб долларлик рақамлар ёзилган эди. Бироқ унинг остида дўхтир Келли имзоси билан бир изоҳ ёзиб қўйилганди:
“Харажатлар бир коса сут билан тўлаб қўйилган”.

👍6
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
80%
Учаласи келди | Uchalasi keldi
20%
Уччаласи келди | Uchchalasi keldi
👍1