Намоён ва намоянда
Бу икки сўз тилимизга форсчадан ўтган.
Намоён ўзбек тилида яққол кўриниб турадиган, гавдаланадиган; очиқ-ошкор, равшан кўриниш, кўрсатиш мазмунида қўлланади: намоён бўлмоқ, намоён қилмоқ.
Намоянда бирор ижтимоий гуруҳга ёки соҳага мансуб бўлган шахс; вакил маъноларини билдиради: ўзбек адабиёти намояндалари, фан намояндалари.
Намоён ва намоянда сўзлари таркибидаги намо(й) форсча намудан – “кўринмоқ” феълининг ҳозирги замон асосидир. Шу асосга -он қўшимчасини қўшиш орқали намоён сўзи ҳосил қилинган. Аслиятда яққол кўриниб турадиган маъносини англатади.
Намоянда сўзида эса асосга -анда кўшимчасини қўшиб, форсчада ҳозирги замон сифатдоши ясалган. Бу сўз аслиятда “бирор соҳа ёки ижтимоий гуруҳнинг вакили” маъносини англатади.
Икки сўз ҳам ўзбек тилига туб сўз сифатида ўзлашган. Тилимизда улар асос ва қўшимчаларга ажралмайди.
📌 Демак:
Намоён, намоянда ✅
Намоян, намоёнда ❌
@oriftolib

👍1
Ишончсиз қушча
Бир кўлда оққушлар галаси яшарди. Куз яқинлаб, жанубга учадиган бўлишди. Сафарга тайёрланаётган пайтларида кичкина бир бечора қушча учиб келди ва деди:
– Минг афсус! Сизлар жанубга кетасизлар, мен бўлсам мана шу ерларда музлаб ўлишга мажбурман.
– Қайғуга ботма, – дейишди оққушлар, – сени ўзимиз билан бирга олиб кетамиз.
– Минг афсус, – деди ғариб қушча, – сизларда улкан тумшуқлар бор, озиқни осон топасизлар. Мен оч қолиб кетаман.
– Йўлда сенга овқат берамиз, – деб уни тинчлантиришди катта қушлар.
– Минг афсус! Сизларнинг қанотларингиз катта, мен йўлда чарчаб қоламан, – деб ташвишга тушди майда қуш.
– Чарчайдиган бўлсанг, сени мингаштириб оламиз, – деб таскин беришди оққушлар.
– Минг афсус... – деб қушча яна сўз бошлаган эди, оққушлар унинг сўзини бўлиб қўйишди.
– Бор-е, – дейишди улар. Кейин унинг минғирлашларига қулоқ солмай жанубга қараб учиб кетишди.

👍2
Жондор нима?
Anonymous Quiz
35%
Ҳайвон
15%
Йиртқич ҳайвон
10%
Ёввойи ҳайвон
39%
Сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвон
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Янги лойиҳа
Ваъда қилганимиздек, каналимиз обуначилари учун янги лойиҳани ишга туширдик: @xatolik_bot
Бот ёрдамида сиз кирилл, лотин ва янги лотин алифбосида ёзилган матнларни бир-бирига ўгиришингиз мумкин.
«Бунақа ботлар бор-ку!», дейишингиз мумкин. Лекин айнан бизникидан фойдаланишга ундайдиган арзирли сабаблар бор:
— бот @xatoliklar каналига тегишли, яъни унда бўлиши мумкин бўлган камчиликлар соҳа мутахассиси томонидан бартараф қилинган;
— икки алифбода икки хил кўринишда ёзиладиган сўзлар хатосиз ўгирилади (масалан: Исҳоқ — Is’hoq);
— Ц ҳарфи билан боғлиқ муаммо бартараф этилган;
— матндаги форматлаш, яъни йўғон, қия, остига чизилган, ҳаволали сўзлар сақлаб қолинади;
— янги алифбога ўгириш имконияти бор. Бирор матнни янги алифбога ўгириб кўринг. Бу жуда қизиқ!
Ботда баъзи жузъий камчиликлар кузатилиши мумкин. Лекин у худди шу имкониятларга эга айни дамгача яратилган бот, дастур, илова ва хизматлар ичида энг мукаммали ва пухта ишлаб чиқилганидир.
Фойдаланиб кўринг: @xatolik_bot

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
26%
Лаҳжа чўғ | Lahja choʻgʻ
31%
Лаҳча чўғ | Lahcha choʻgʻ
17%
Лахжа чўғ | Laxja choʻgʻ
26%
Лахча чўғ | Laxcha choʻgʻ
#Сўраган_эдингиз
Бир жумла таҳрири
Гуруҳда “Олтиной, гўзал шеър яратибсиз! Ижодий бардавомлик тилаб қоламан, қадрдоним!” деган жумла, ундаги шеър яратибсиз иборасининг тўғри-нотўғрилиги ҳақида сўрашди.
Умуман олганда, жумлалар хато эмас. Лекин таҳрир нуқтаи назаридан нуқсонли.
Шеър яратибсиз – ўта китобий, баландпарвоз. Жонли тилдан йироқ. Унинг ўрнига шеър ёзибсиз дейилса, гап содда, самимий ва равон чиқади.
Яратмоқ сўзи инсонга нисбатан ишлатилганда қуриш, ясаш, ижод қилиш, бунёд этиш, барпо қилиш каби маъноларни ташийди. Бу ўринда йўқдан бор қилиш маъноси йўқ. Яратганга хос бўлган яратиш инсонга хос яратишдан мутлақ фарқ қилади.
Ижодий бардавомлик ибораси ҳам китобийроқ. Охирги жумла ўрнига “Ижоддан тўхтаманг” дейилса, қисқа ва лўнда бўлади. Агар тилак маъносини алоҳида таъкидлаш зарур бўлса, “Ижодингизга муваффақиятлар тилайман” дейиш мумкин.
Таҳрир кўпинча индивидуаллик касб этади, ҳар кимнинг ўз варианти бўлиши мумкин. Менинг вариантим қуйидагича:
Олтиной, ажойиб шеър ёзибсиз! Ижоддан тўхтаманг.
Эътибор берган бўлсангиз, гўзал сўзи ажойибга алиштирилди ва қадрдоним сўзи тушириб қолдирилди.
Ижод қилиш баландроқ тушунча, бошловчи қаламкашларга нисбатан ишлатиш унча тўғри эмас деган мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Бу – асосли мулоҳаза. Унда жумлани бу шаклда таҳрир қилиш мумкин:
Олтиной, шеър ажойиб чиқибди! Ёзишдан тўхтаманг.

Таровиҳ ва таровеҳ
Бир сўзнинг луғатларда турлича берилиши саводхонликка салбий таъсир кўрсатувчи жиҳатлардан биридир. Таровиҳ сўзи имлосида шундай муаммо бор.
2013 йили нашр этилган имло луғати, изоҳли луғат, этимологик луғат, Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати, Бобурнома учун тузилган луғат, миллий энциклопедияда бу сўз таровиҳ шаклида берилган.
Аммо 1976 йилги ва 1995 йилги имло луғатларида таровеҳ шаклида ёзилган.
Кўп луғатларда таровиҳ кўринишида берилгани, бу тарзда ёзиш аслиятга ҳам мос келишини инобатга олиб ва сўнгги чиққан имло луғатларига таяниб, сўровномада таровиҳ варианти тўғри деб белгиланган эди.
Бу сўз оғзаки нутқда таровеҳ тарзида кўп ишлатилади. Мен шу шаклни ҳам таровиҳнинг вариантдоши сифатида луғатларга киритиш тарафдориман.
Луғатшунослар эса фойдаланувчиларни иккилантирадиган бундай ҳолатларга барҳам беришлари зарур.
Таровиҳ арабча таравиҳу – тарвиҳа сўзидан, ўзбек тилига товуш ўзгаришига учраган ҳолда ўтган. Аслиятда дам олиш, ҳордиқ онлари маъносини англатади. Ибодат маъносида эса аслиятда ҳам, ўзбек тилида ҳам хуфтон намозидан кейин ўқиладиган суннат намозни англатади. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз таровиҳ деб номланган.

Таиланд – тайлар мамлакати
Таиланд – Жануби-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой яриморолининг марказий қисми ва Малакка яриморолининг шимолий қисмида жойлашган давлат.
1939 йилгача ва 1945–1948 йиллар орасида Сиам деб аталган.
Таиланд давлат номининг инглизча версияси. “Тайлар мамлакати” деган маънони англатади. Тай сўзи эса озод одам демакдир. Шунга асосан, ўлка номининг луғавий маъноси – озод одамлар мамлакати.
Ўлка тай тилида Пратҳет Тҳай, расмий номи эса Ратча Аначак Тҳай деб аталади.
Биз ушбу мамлакат номини ёзишда рус тили вариантини қабул қилганмиз. Халқ номи тай экани ҳисобга олинса, Тайланд деб ёзиш тўғрироқ аслида. Лекин Таиланд шакли энциклопедиялардан жой олиб улгурган.

Ҳалқобми ёки халқоб?
Ҳ ва х масаласида ҳатто луғат тузувчиларнинг ўзи ҳам адашиб туради. Жумладан, ҳалқоб сўзида.
1976 йилги имло луғатида бу сўз ҳалқоб, 1995 йилгисида халқоб, 2013 йилги имло луғатларида ҳалқоб, 2008 йилги изоҳли луғатда эса халқоб тарзида берилган. Аслида қай бири тўғри?
Сўзнинг тўғри шакли – ҳалқоб. Форс тилидан кирган бу сўз чуқур жойларда туриб, йиғилиб қолган сувни англатади. Икки қисмдан иборат: “доира шаклли нарса” маъносини англатадиган арабча ҳалқ оти билан “сув” маъносини англатадиган форсча об отидан тузилган. Ҳалқа ва ҳалқоб сўзларидаги ҳалқ айни бир маънодаги сўзлардир. Ерда йиғилиб қолган сувлар ҳалқасимон доира ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам бу кўлмакчаларга ҳалқоб деб ном берилган.
Изоҳли луғатда ҳалқоб сўзининг арабча имлодаги шакли ҳам келтирилган. Унда ҳойи ҳутти ҳарфи ишлатилганини ва аслиятдаги маъно изоҳида ҳалқа сўзи қўлланганини кўриш мумкин. Ҳойи ҳутти ўзбекчада ҳ ҳарфи билан ифодаланади.
Изоҳли луғатнинг 2020 йилги нашрида бу хато тузатилибди.
📌 Демак:
Ҳалқоб ✅
Халқоб ❌

Акс ҳолда: вергул керакми ёки йўқ?
Акс ҳолда бирикмаси гап бошида ўзидан кейин, гап ичида ҳар икки томондан вергул талаб қилади. Гап охирида келмайди ҳисоб. Мабодо келган тақдирда ҳам, қоидага кўра, ундан олдин вергул қўйиш зарур.
Бирикма шундай бўлмаган (қилинмаган) тақдирда; бўлмаса деган маънода ишлатилади:
Инсоният қонунларсиз яшолмайди. Акс ҳолда, унинг ҳуқуқи поймол бўлади.
Газетадан.
Сизни танимади чоғи, бойваччам, акс ҳолда, саломлашар эди, у жуда дилкаш йигит.
К. Яшин, Ҳамза.
Унинг маънодошлари – бўлмаса, йўқса сўзлари билан ҳам вергул худди шу тартибда ишлатилади:
Ҳар куни хонадонимизда янги гап чиқиб туради. Бўлмаса, қайнонамнинг уйқуси келмайди.
Газетадан.
Уйлансам, Маҳбубага уйланаман, бўлмаса, фронтга ариза бериб кетаман, деб икки оёғини бир этикка тиқиб туриб олди.
С. Аҳмад, Уфқ.
Бу қоидани яхшилаб ўрганиб олиш керак. Йўқса, хатога йўл қўйиш мумкин.
Тезроқ юринг, йўқса, кечикиб қоламиз.
Изоҳли луғат бўлмаса сўзини зидлов боғловчиси деб берибди. Акс ҳолда ва йўқса ҳам зидлов боғловчиси ҳисобланадими-йўқми – буни тилшуносларга қолдирамиз.

👍1🔥1
Forwarded from Xushnudbek.uz
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаевни судга берди
Тегишли даъво Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига киритилган. Бунга Р.Кушербаевнинг «HUMAN UZ» ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган сўзлари сабаб бўлган.
ДСҚ Касаба уюшмасининг фикрича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати солиқ органлари ходимларини асоссиз айблаган ҳамда ушбу хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органлари ходимлари ишчанлик обрўсига путур етказган.
Даъво аризасида Расул Кушербаевдан ўз фикрларига ОАВлар орқали раддия бериш ва кечирим сўраш талаб қилинмоқда. Шунингдек, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказган, деб ҳисоблашган ва депутатдан ушбу маблағни тўлаш талаб этилмоқда. ДСҚ хабарида айтилишича, ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилар эмиш.
P.S.: Биз албатта мазкур суд жараёнини кузатиб борамиз. Бизга жуда қизиқ бундай жараёнлар. Бевосита суд ишига таъсир ўтказмаслик учун ўз хулосамни очиқ айтмоқчи эмасман, аммо Расул ака билан боғландим, биргаликда албатта маслаҳат қилиб оламиз суд жараёнлари ҳақида.
👉 @xushnudbek 👈

53%
Сувости кемаси | Suvosti kemasi
34%
Сув ости кемаси | Suv osti kemasi
13%
Иккови ҳам тўғри.
#Тавсия
Баъзан бот орқали она тили фани бўйича саволлар келиб қолади. Абитуриентлик даврим ниҳоясига етганига ўн олти йил бўляпти. Тест бўйича кўп нарса эсимдан чиққан. Фанда, атама ва тушунчаларда, ўқитиш услубида ҳам ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин.
Она тили фани бўйича саволи борларга шу соҳа мутахассиси, филолог, “Profi Education” ўқув маркази она тили фани ўқитувчиси Намоз Расуловнинг каналини тавсия қиламан.
👉 @onatilinamozrasulovbilan

Шалпонқулоқ | Shalponquloq
75%
Шалпангқулоқ | Shalpangquloq
9%
Иккови ҳам тўғри.
💯1
Сапча нима?
Сўзлашувда ва бадиий услубда “Бошингни сапчадек узиб ташлайман” деган таҳдидли гап ишлатиб турилади. Сапча ўзи нима?
Сапча пишиб етилмаган кичкина қовун; хомак дегани. Олдин тилимизда фаол ишлатилган.
Жуда кўп тушунчалар, нарсаларнинг отини унутдик, ишлатмай қўйдик. Битта-ярим ёши улуғ кишининг ёки тили бой одамнинг гапида учрайдиган бунақа топилдиқ сўзларни қулоғимиз ётсираб қабул қиладиган бўлиб қолди.
Изоҳли луғатда келтирилган мисолларга эътибор берсангиз, сапча сўзи XX аср ўрталарида ва ундан кейин ҳам жонли тилда қўлланганига ишонч ҳосил қиласиз:
– Қовун туширадиганларга ёрдамлашаман, сапча беришади, – деди Отабой.
Ғ. Ғулом, Шум бола.
Энгашиб, палакларни титиб қарасанг, тугунак, сапча, хомаклар қийғос...
Н. Фозилов, Дийдор.
“Бошни сапчадек узиб ташламоқ” иборасида нега айнан сапча сўзи ишлатилган? Қовуннинг пояси бодринг поясига ўхшаш. Ҳар икки экиннинг меваси осон узилади. Терс қайирсангиз, тирс этиб узилиб кетади. Нега қовун эмас, сапчага ўхшатилган? Менимча, бунга сапча кичикроқ бўлгани, бош ҳажмига тўғри келиши сабаб. Бунда таҳдид қилинаётган кишини ерга уриш, бошини пишмаган қовунга ўхшатиш орқали ақл-идрокида нуқсон борлигига ишора қилиш ҳам бўлиши мумкин.
Носир Фозилов асаридан олинган юқоридаги мисолда тугунак сўзи ҳам ишлатилган. Маъносини тушунмадим. Луғатдан кўрсам, ўсимлик илдизпоясининг ер остидаги йўғонлашган қисми; илдизмевали ўсимликларнинг ҳосили экан. Туганак ҳам дейилар экан. Демак, сабзи, шолғом, редиска каби экинлар мевасининг умумий номи – тугунак ёки туганак.
📌 Хулоса: тилимизни чуқурроқ ўрганишимиз, ўрганганларимизни тилда қўллашимиз керак. Бу билан ҳам ўз нутқимизнинг ифода имкониятларини кенгайтирамиз, ҳам тилимизни қашшоқлашишдан сақлашга хизмат қилган бўламиз.

👍5
Давлат тилидан фойдаланиш – мажбурий
Давлат ҳокимияти органлари, мамлакат таркибидаги субъектларнинг давлат органлари, бошқа давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, барча турдаги ташкилотлотларда, жумладан, иш юритишда, судларда, халқаро шартномалар, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилишда, ҳужжатларни расмийлаштиришда ва почта, пул ўтказиш хизматларида, мамлакат фуқаролари, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг ўзаро алоқаларида, географик объектлар номи ва йўл белгилари қайдларида, кинозаллардаги намойишларда, театр-томоша тадбирларида, рекламада ва қонун билан тасдиқланган бошқа соҳаларда давлат тилидан фойдаланиш – мажбурий.
Барча турдаги ташкилотларда мамлакат таркибидаги субъектларининг тилида ёки хорижий тилда тақдим этиладиган матнлар ва товушли ахборот мазмуни, техник тайёрланиши жиҳатидан давлат тилидаги аслиятга тўла мос келиши шарт.
Фуқаролар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан давлат тилида ахборот олишга ҳақли.
Давлат тилини билмайдиган шахслар учун таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
“Россия Федерациясининг давлат тили тўғрисида”ги федерал қонуни асосида тайёрланди.
***
Олдин ҳам бир неча бор айтганман: руслардаги тил ғурурига, тилга муносабатга ҳавасим келади. Оддий интернет фойдаланувчиси ҳам имловий ва услубий хатоларсиз ёзади.
Давлат тили ҳақидаги қонун билан танишиб чиқсангиз, русларда давлат тилининг ҳуқуқ ва ваколатлари аниқ, тиниқ ва қатъий ўрнатиб қўйилганига гувоҳ бўласиз.
Биз ҳам давлат тили ҳақидаги қонунни Россия тажрибаси асосида ишлаб чиқсак, ёмон бўлмасди. Ҳеч бир масалада русларга тақлид қилмасак ҳам, ҳеч қурса, шу ерда руслардан ўрганайлик. Лекин бу қонунни ҳурматли депутатларимиз қабул қилармикан?