Orif Tolib
11.2K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Кераксиз ишонч

Бир куни ҳайвонот боғида филлар ёнидан ўтаётиб ғалати бир манзарага кўзим тушиб қолди. Баҳайбат, улкан филлар олд оёғидан нозик арқонлар билан бойлаб қўйилган эди. На занжир бор, на қафас. Филлар бу арқонларни бир силтанишда бемалол узиб кетиши мумкин эди. Лекин негадир улар бунга ҳаракат ҳам қилмас, жимгина турарди.

Мен ҳайвон ўргатувчининг олдига бордим ва нима сабабдан бундай улкан жониворлар қимир этмай тургани, бўшалишга уринмаётганини сўрадим. У: “Филлар жуда ёш пайтида уларни худди шундай нозик арқонлар билан бойлаб қўйгандик. Улар мана ҳозир катта бўлди, лекин арқонларни ўзгартирганимиз йўқ. Чунки филлар арқонларни узиб кетиб бўлмаслигига ишонади ва қутулишга ҳаракат ҳам қилмайди”, деб жавоб берди.

Ниҳоят даражада ҳайратланарли ҳолат. Бу жониворлар истаган пайтларида арқонларни парча-парча қилишлари мумкин эди. Бироқ бундай қилолмасликларига ишонганлари сабабли шу ҳолларида умрларининг охирига қадар қимирламай турсалар керак.

Бу филлар бизга ажабтовур туюляпти. Лекин улар тушган каби ҳолатларга биз тушмаганмизми? Қачондир уринган ва эплолмаган ишимиздан юрак олдириб қўйиб, унга умуман қўл урмасликка қарор қилмаганмизми?

@oriftolib
👍2
Одамни ҳеч нарса ўз бахтининг қолдиқларичалик жароҳатламайди.

Михаил Жванецкий

@oriftolib
Пулли ва пуллик: қай бири тўғри?

-ли ва -лик қўшимчаларини хато қўллаш кўп учрайди. Айниқса, оғзаки нутқда -ли ўрнида -лик ишлатилишига тез-тез гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳолат ёзма нутққа ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳатто нуфузли нашрларда ҳам -лик қўшимчаси билан боғлиқ янглишликлар кўзга ташланади. Масалан, пулли сўзи ўрнига пуллик сўзини ишлатиш. Интернетга қидирув берсангиз, сўз тўғри ёзилган ҳолатларга ҳам, хато ёзилган ҳолатларга ҳам дуч келасиз.

Нега пуллик йўл дейиш хато?

-лик мавҳум от ясовчи қўшимчадир: болалик, келинлик, тилшунослик, темирчилик, тинчлик, ташкилотчилик, дарслик.

-ли эса сифат ясовчи қўшимчадир: болали, мевали, ақлли, сувли, унумли, билимли, етарли, тушунарли, сезиларли, ейишли.

Пулли йўл бирикмасида пулли сўзи йўлнинг қандайлигини сифатлаб келяпти. Пуллик сўзи эса от. Шу сабабли уни қўллаш хато.

Пулли сўзининг пул тўланадиган, пул эвазига олинадиган, бериладиган ёки қилинадиган деган маъноси бор: пулли концерт, пулли маъруза, пулли хизмат. Пулли йўл бирикмасида пулли сўзининг шу маъноси ифодаланган: пул тўланадиган йўл, пул эвазига юриладиган йўл.

Пуллик деган сўз ҳам борми? Бор. Лекин у изоҳли луғатга кирмабди. Имло луғатидан эса жой олган. Бу сўзнинг маъноси нима? У пул хусусияти, белгисини билдирувчи отдир. Масалан:

Ғижимлаб ташлабсан-ку, пуллиги қолмабди буни!

Қоғоз пул ғижимлаб ташланганидан пуллик хусусиятини йўқотган.

📌 Демак:

Пулли йўл, пулли хизмат
Пуллик йўл, пуллик хизмат

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
👍10🔥1💯1
#Тавсия

Орамизда рус тилини чуқур ўрганишни истайдиган, унинг ўзига хосликларини, этимологияси ва имлосини профессионал даражада эгалламоқчи бўлганлар бўлса, @ruGrammar каналини тавсия қиламан.

Ўзим ҳам каналга ора-орада кириб тураман, қизиқарли ва фойдали маълумотлар оламан.

Руслардаги тил ғурурига ҳавасим келади. Тавсия этаётган саҳифамнинг обуначилари сони ҳам 160K дан ортиқ экан. Бу видео, прикол, шоу-бизнес ёки дўкон канали эмас, тил ва имлони ўргатувчи канал.

Рус тили – катта адабиёт, илм ва ахборот манбаларига йўл очадиган, кенг қамровли ва бой тил. Уни пухта билиш фақат фойда.

@oriftolib
👍3
#Табассум

Меъмор ва болалар

Меъмор Синон машҳур Салимия минораларини қураркан, бир тўда болалар чуғурлашиб, ниманидир кўрсатаётганларини кўриб қолибди. Уларга яқинлашиб: “Нима гап” деб сўрабди.

– Амаки, – дейишибди улар, – шу минорангиз бироз қийшайибди.

– Ҳа, ундай бўлса, ҳозир минорани арқон билан торттириб тўғрилаймиз. Сизлар қараб туринглар, – деб арқон келтиришни буюрибди.

Меъмор Синон то болалар тўғри бўлди дейишмагунча, минорани бир арқон билан торттираверибди. Болалар, тўғри бўлди, дейишгач, тўхтатибди. Шу орада бир киши келиб:

– Уста, бу арқон шундай катта минорага ҳеч бир таъсир қилмаслигини яхши биласиз. Нега энди болаларнинг гапига кириб бундай қилдингиз? – деганида меъмор жавоб берибди:

– Шундай қилмасам, бу чурвақалар шаҳар бўйлаб минора қийшиқ, деган гап тарқатишади. Миноранинг эгри эмаслигига ҳеч кимни ишонтиролмаймиз. Энди эса минора эгри эди, арқон билан торттириб тўғрилатдик, деган гап тарқатишади. Бу гапга эса ақли бор одам ишонмайди!

“Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар” китобидан

@oriftolib
Хурмо

Бу сўз эски ўзбек тилига форс-тожик тилидан ўзлашган. Ўрхун-Энасой ёзма манбаларида, Маҳмуд Кошғарий луғатида учрамайди. Замахшарий луғатида хурма, Алишер Навоий асарларида хурмо шаклида учрайди.

Хурмо сўзининг этимони ҳам форс-тожик тилида меваларнинг умумноми вазифасида қўлланувчи сўз – олуга бориб тақалади.

Тахминларга кўра, бу сўз хурмалу > хур + м(а) + алу > хар + лол(у) + олу каби босқичларда бўлган. Хар+олу бирикмасидан ҳосил бўлган хурмо сўзи хар – катта, улкан, олу – мева, яъни катта, улкан мева деган маънони англатади.

“Кўҳна сўзлар тарихи” китоби асосида

@oriftolib
👍5
#янги_нашр #сотувда

Миллат ходими, ХХ аср миллий уйғониш даври адабиётининг буюк намояндаси, "матлаби – Ватанга қўлидан келгунча хизмат этмак" бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг танланган асарлари чоп этилди!

Икки (2) жилдга адибнинг:
– бадиий асарлари;
– ижтимоий-сиёсий ва маърифий;
– адабий-танқидий;
– иймон-эътиқодга оид мақолалари;
– саёҳат хотиралари;
– туркум мақолалари;
– хатлар ва замондошлари хотираси жо бўлган.

Китобнинг 1-жилдида адиб таклиф этган сиёсий лойиҳалар, унинг маҳаллий ва "Улфат", "Таржимон", "Шўро" каби хорижий нашрларда босилган мақолалари, айрим архив материаллари илк бор эълон қилинмоқда.

ХХ асрнинг долғали йилларида умри кечган, маънавий мероси авлодларнинг шуури, тафаккурини тўлдираётган, аммо қабри, мангу маскани қаердалиги ҳамон номаълум миллат мунавварининг танланган асарлари ўқирманларга муборак бўлсин!

Китоб номи: "Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар"
Муқова: қаттиқ, 1-жилд – 512 бет; 2-жилд – 312 бет
Нархи: 70.000 сўм (иккала жилд)
Харид: @akademsavdo

@akademnashr
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Ўзбекистонда ишга киришда сўраладиган ҳужжатларнинг кўпи — ортиқча қоғозбозлик

Ўзбекистонда ишга киришда сўраладиган объективка-маълумотномага ўхшаш ҳужжатлар ҳақиқатан ҳам аллақачон умрини ўтаб бўлган. Замонавий дунёда ишга кирмоқчи бўлган номзоддан резюме олинади. Резюмеда шахсий маълумотномадаги каби қариндош-уруғлар кўрсатилмайди. Аслида ҳам ишчининг ўзи кимлиги, малакаси қай даражадалиги муҳим-ку иш берувчи учун — профессорнинг ўғли ёки қизи бўлгани, оиласида кимдир судлангани ходимнинг салоҳиятини кўрсатмайди (судланганлик ҳолати ҳуқуқ-тартибот органлари учун муҳим бўлиши мумкин, улар буни объективкасиз ҳам аниқлаб ола билади).

Бизда урф бўлган объективка-маълумотномаларда сиёсий партияларга аъзолик, миллати кабилар ҳам кўрсатилади. Булар нимага кераклигига ҳайронман. Партияга аъзолик лавозимда ўсишга таъсир қиладиган пайтлар аллақачон ўтган-ку! Бирор партияга ишга кираётган одамдан партиявий мансублигини сўраш ўринлидир. Лекин бошқа ҳолатларда аҳамиятли эмас, менимча. Кишининг миллати ҳам ходимнинг лаёқати ёки иш сифатига таъсир қилмайди.

Амалдаги шахсий маълумотномалар ходимнинг салоҳияти, қобилияти ҳақида етарлича маълумот бера олмайди. Унда қандай ютуқларга эришганингиз, соҳа бўйича қандай ишларни бажарганингиз, қандай лойиҳаларда қатнашганингизни кўрсата олмайсиз. Биргина ишлаган жойларига қараб ходимнинг малакаси ҳақида тўлақонли тасаввур ҳосил қилиб бўлмайди. Номзод ҳатто нуфузли жойда ишлаб ҳам, катта натижаларга эришмаган, етарли билим-тажриба орттирмаган бўлиши мумкин. Шахсий маълумотномани намуна бўйича тайёрлайман десангиз, унда ҳатто телефон рақами ёки электрон манзил ёзадиган жой ҳам йўқ. Чунки у эски замон ҳужжати-да.

Батафсил

@daryo_live
👍2
Erkaklarni seving. Sizning sevgingiz ular uchun juda zarur. Hatto ular buni hech qachon tan olmasalar ham. Har qanday buyuk erkakning ortida unga ishongan va chinakamiga sevgan ayol bor.

Bernard Shou

@oriftolib
Ифтор

Бу сўз арабча рўза тутишни тўхтатди маъносидаги фатара феълидан ясалган. Аслиятда рўза тутишни тўхтатиш, нонушта қилиш маъноларини англатади. Ўзбек тилида қуйидаги маъноларда қўлланади:

1️⃣ Рўза кунлари шом пайтида ўтказиладиган рўзани очиш, оғиз очиш маросими; оғиз очиб овқатланиш.

Ифтор қилмоқ. Ифторга ўтирмоқ.

Тоҳир кекса ота-онаси билан ифтор қилмоқда эди.

П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

2️⃣ Ифтор вақтида бериладиган зиёфат, меҳмондорчилик.

Комилжон қариндош-уруғларини йиғиб, ифтор қилиб берди.

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
50%
Ҳилхона | Hilxona
50%
Хилхона | Xilxona
Расул Ҳамзатов

***

Хотинига атаб шеър ёзар шоир:
“Сен менинг чироғим, юлдузим, шуълам.
Сен ёнимда бўлсанг, ҳаёт шириндир,
Йўқ бўлсанг, дилимга тўлар аччиқ ғам”.

Мана, остонада бўлади ҳозир
Шеърда мадҳ этилган юлдуз – парирўй.
“Эҳ, яна сенмисан, – қичқирар шоир, –
Худо ҳаққи, бирпас ишлагани қўй!”

Ориф Толиб
таржимаси

@oriftolib
👍3
Менинг оғриғим кимнингдир кулгисига сабаб бўлиши мумкин, лекин менинг кулгим кимнингдир оғриғига сабаб бўлмаслиги керак.

Чарли Чаплин

@oriftolib
🔥5
Зуғум ва зўғим

Зуғум аслан ўзбекча сўз. Қаҳр-ғазаб; дўқ-пўписа, дағдаға; зулм каби маъноларни англатади:

Ҳусайн Муродбек юксак рутбани эгаллаб турса-да, бир қадар инсофли, раиятга кўпда зуғум қилавермасди.
С. Сиёев, Аваз.

Лутфинисанинг Қутбинисага ўша вақтда қилган зуғумлари ҳали ҳам унинг ёдидан чиққан эмас.
Мирмуҳсин, Жамила.

Бу сўзнинг зўғим варианти ҳам бор. У луғатларга кирган, шу шаклда қўллаш ҳам мумкин.

📌 Демак:

Зуғум, зўғим

@oriftolib