#Ёш_ижодкорларга_маслаҳат
Рей Бредбери:
Умрингиз кутубхонада ўтсин, компютер қаршисида эмас!
Олий маълумот олиш Рей Бредберига насиб этмади. У, ўз ибораси билан айтганда, олий ўқув юртини эмас, “кутубхонани тугатган”ди. Ана шундай ўқиш-ўрганишлар натижасида ёзувчи 28 ёшида ҳар томонлама кенг билимга эга бўлган.
Билим оламан, ўрганаман деган одам учун китобдан кўра яқин ва беминнат ёрдамчи йўқ. Улар сизни росмана бойитади ва ўстиради.
@oriftolib

👍2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
18%
Иммилламоқ | Immillamoq
72%
Имилламоқ | Imillamoq
9%
Иккови ҳам тўғри.
👍4
Мана: вергул керакми ёки йўқ?
Мана сўзидан кейин вергул ишлатиладиган ҳолатлар ҳам, ишлатилмайдиган ҳолатлар ҳам бор. Бу масалани изоҳли луғат, ҳозирги ўзбек адабий тили йўналишидаги китоблардан ўрганиб чиқдим. Топган маълумотларим асосида қуйидаги хулосалар ҳосил бўлди.
Вергул керак:
1️⃣ Мана сўзи алоҳида таъкидни билдирганда:
Мана, бошқарма план бўлимида уни роса қизартиришди.
С. Аҳмад, Бош оғриғи.
2️⃣ Мана сўзида кўрсатиш маъносидан кўра таъкид маъноси кўпроқ ифодаланган ўринларда ҳам вергул қўйиш мантиқан тўғри бўлади:
Мана, сўраган китобингизни олиб келдим.
Вергул керак эмас:
1️⃣ Сўзловчининг қўлида ёки яқинида турган жонли ёки жонсиз предметни, бўлаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ҳодисани кўрсатишда ишлатилганда:
Мана сўраган китобингиз. Мана кечаги айтган ўртоғим. Бу масалани мана сен яхши биласан.
2️⃣ Сўз кўрсатиш олмошлари олдида келганда:
Мана бу ерда катта мактаб қурилади. Олим мана шу масала юзасидан маъруза қилмоқчи.
3️⃣ Ундов гапда ҳайрат, киноя, таажжуб каби маъноларни билдирганда:
Ана ҳусну мана малоҳат! Мана бамаънилик! Мана илму қобилият!
Мирмуҳсин, Меъмор.

👍1
Ёқилғи ва ёнилғи
Бу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин. Лекин маъно қирралари фарқланади.
Ёнилғи ёнадиган суюқ модда, суюқ ёқилғини билдиради. Бензин, керосин, солярка ва шу каби маҳсулотлар ёнилғи саналади.
Ёқилғи эса иссиқлик энергияси олиш учун ёқиладиган ашёни англатади.
Ёнилғи ўрнида ёқилғи сўзини ишлатиш таҳрир нуқтаи назаридан хато. Дейлик, нон ҳам, шўрва ҳам моҳиятига кўра бир ишни бажаради – қорин тўйғазади. Лекин нонни ичиб бўлмайди, шўрвани эса ичиш мумкин. Шу сингари ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, жамоат транспорти ёқилғисини тежаш каби ибораларда ёқилғи ўрнида ёнилғи сўзини ишлатиш яхшироқ ва тўғрироқдир.
Миллий энциклопедия икки тушунча фарқини бундай тушунтирган:
“Двигателларда ишлатиладиган ёқилғи, масалан, бензин, керосин, ядро ёқилғиси, реактив ёқилғи ва бошқалар ёнилғи деб аталади”.
📌 Демак,
Ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси, бензин ёнилғиси ✅
👉 Тўлиқ ўқиш

Сўзсиз жазо
Эр-хотин уришиб қолди ва бир-бирларига нисбатан гаплашмаслик жазосини қўллашди. Кун кеч бўлганда эрнинг эсига эртага иш билан бошқа бир шаҳарга учиб кетиши зарурлиги ва учоққа етиб бориши учун эрталаб 5:00 да уйғониши кераклиги тушди. Уйқуси қаттиқ, уни биров уйғотмаса бўлмайди. Соат ёки телефоннинг “хўроз”и қичқиравериб, куй чалавериб овора бўлади, уни барибир уйқудан тургиза олмайди.
Ягона нажот – хотинидан. Бироқ у хотинига гапириб қўйиб ютқазишни, қадрини туширишни истамасди. Шу боис бир қоғозга “Илтимос, мени эрталаб 5:00 да уйғотиб қўй” деб ёзди-да, уни хотини кўрадиган жойга ёпиштириб қўйди.
Эртасига уйғониб, мириқиб ухлаганини ҳис қилди. Бир керишиб соатга қарадию капалаги учиб кетди: соат 9:00 бўпти! Самолёт аллақачон йўлга чиққан, бўлар иш бўлиб, бўёғи кўчган эди. Фиғони фалакка чиқди, тепа сочи тикка бўлди! Ҳозироқ хотинини топиб, терисига сомон тиққиси келди.
Бироқ шу пайт ёстиғининг тепасига ёпиштирилган ёрлиққа кўзи тушди. Унга “Дадажониси, соат 5:00 да уйғонишингиз керак эди. Тез уйғонинг. Бўлмаса кеч қоласиз. Туринг, турақолинг” деб ёзиб қўйилганди.

#Кундаликдан
Униб-ўсмайдиган, барака топмайдиган одамнинг ёрқин белгиларидан бири – бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмаслиги.
@oriftolib
Униб-ўсмайдиган, барака топмайдиган одамнинг ёрқин белгиларидан бири – бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмаслиги.
@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
48%
Тўғриламоқ | Toʻgʻrilamoq
31%
Тўғирламоқ | Toʻgʻirlamoq
21%
Иккови ҳам тўғри.
Одам мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмат – болаларини тарбиялашидир.
Бернард Шоу
@oriftolib
Бернард Шоу
@oriftolib
Янгидан ва янгитдан
Янгидан сўзи қайтадан, қайта бошдан, бошқатдан каби маъноларни англатади:
Мақолани янгидан таҳрир қилиш керак.
Янгидан сўзлашув тилида янгитдан шаклида ҳам ишлатилади. Бу шакл луғатларга киритилган ва уни ишлатиш хато эмас:
Иш янгитдан бошланди.
📌 Демак:
Янгидан, янгитдан ✅

Сунбул ва сумбул
Сунбул араб тилидан кирган, аслиятда бошоқ маъносини англатади. Ўзбек тилида пиёзгуллилар оиласига мансуб, лола баргига ўхшаш узун баргли ўтсимон манзарали ўсимлик ва унинг ғуж бўлиб очиладиган хушбуй, чиройли гулини билдиради.
Сув сунбул(и) эса бошқа ўсимликни англатади. У сочдек узун-узун пояли ва жуда нозик баргли папоротникдир. Адабиётда аёлларнинг сочи сунбулга ўхшатилганда ана шу сув сунбули назарда тутилади.
Сув сунбулининг бир неча турлари бор. У тувакка экилиб, уй шароитида ҳам етиштирилиши мумкин.
Сумбул сўзи сунбулнинг сўзлашув тилидаги вариантидир. У луғатларга кирган ва халқ тилида, бадиий тилда кенг қўлланади.
Сумбул соч ибораси сунбул каби узун ва чиройли соч маъносини ифодалайди. Бу ибора сочни сувда ўсадиган сунбулга, папоротник ўсимлигига ўхшатиш натижасида ясалган.
📌 Демак:
Сунбул, сумбул ✅

👍3
Яъни: вергул керакми ёки йўқ?
Яъни сўзи билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Бу боғловчи гап ёки гап бўлагини унга изоҳ берувчи бошқа сўз ёки жумла билан боғлаш учун ишлатилади.
Яъни боғловчиси жумла ичида келганда ундан олдин вергул қўйилади:
Мулла Муҳсин Хатиб домла каби пишиқ-пухта, яъни замона ишларига тушунадиган киши эмас.
А. Қодирий, Обид кетмон.
Яъни сўзи жумла бошида ёки ичида келишидан қатъи назар, ўзидан кейин вергул талаб қилмайди:
Замон пўк нарсани тез унутдирар. Яъни турғунликдан ҳаёт ўч олар.
М. Шайхзода, Тошкентнома.

👍3😢1
Энг яхши дарс
Бир куни устоз ва шогирд сайрга чиқишди. Гўзал табиат, очиқ ҳаво, кенгчилик. Хуллас, кўнгил яйрайдиган манзара.
Улар сайр қилиб юраркан, шудгор қилинган бир пайкал олдидан ўтишди. Бир деҳқон эгат олиш билан банд эди. Дала четига эски этик ва ямоқли камзул ечиб қўйилганди. Иккалалари ҳам бу буюмлар камбағал деҳқонга тегишли эканини фаҳмлашди.
Талаба ҳазиллашгиси келиб:
– Устоз, анави кийимларни олиб, бир жойга беркитиб қўяман. Кейин панага ўтиб, деҳқон қандай йўл тутишини кузатамиз. Нима дейсиз? – деди.
– Кўрганларингдан завқланишни истайсанми? Унда бундай қила қол. Сен бойсан, ўзингга тўқсан. Яхшиси, этикларга пул солиб қўй. Кейин панага ўтиб кузатамиз, деҳқон нима қиларкан? – деб таклиф киритди устоз.
Шогирд рози бўлди. Этикнинг иккала пойига ҳам бир дастадан пул тиқди. Сўнг устоз-шогирд четга ўтиб кузата бошлади.
Деҳқон ишини тугатгач, кийимларини кийгани келди. Этигини оёғига илди, нимадир тиқилганини сезиб, ечиб ичига қаради. Қаради-ю ҳайратдан донг қотди – пул! Бир даста пул! Иккала этикда ҳам! Теварак атрофга кўз ташлади, ҳеч ким йўқ. У ўзида йўқ шод эди. Деҳқон чўк тушиб, дуога қўл очди. Хотини қаттиқ хасталаниб, оила йўқчиликдан қийналиб турган бир пайтда ғойибдан кўмак бергани учун Яратганга шукурлар айтди.
Устоз шогирдига қаради. Унинг кўзларидан ёшлар қуйиларди. Устоз сўради:
– Истаган нарсангни олдингми?
– Албатта! Бу менга берган дарсларингизнинг энг яхшиси бўлди, – деди шогирд.

Қариси бор уйнинг париси йўқ
Қофия сўзни таъсирчан, эсда қоларли қиладиган восита. Лекин қофия қиламан деб маънони кўчада қолдириш ярамайди.
“Қариси бор уйнинг париси бор” деган мақолни эшитган бўлсангиз керак. Тўлиқ шакли:
Қариси бор уйнинг париси бор,
Париси бор уйнинг бариси бор.
Мана шу мақолда маъно кўчага қувилган. Нега дейсизми?
Пари асли форсча сўз, ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Шарқ халқлари фольклорларида кенг тарқалган, жуда гўзал қиз қиёфасидаги, нурдан яратилган, кишиларни инс-жинслардан сақлайдиган афсонавий образ; гўзаллик рамзи.
2️⃣ Кўчма маънода: жуда гўзал, хушрўй аёл, нозанин.
Энди шу мақолдаги пари сўзини бу икки маънода тушуниб кўринг. Мантиқли маъно тополмадингизми? Тополмайсиз ҳам. Қоронғи уйда қора мушукни топиш қийин, айниқса у йўқ бўлса, дейишади-ку 🙃.
Хонадонда кексаларнинг борлиги бу ерда жуда гўзал қиз қиёфасидаги афсонавий образнинг ёки жуда гўзал, хушрўй аёлнинг ҳам бўлишига олиб келадими? Йўқ.
Мақолнинг тўғри варианти: “Қариси бор уйнинг фариштаси бор”. Нуроний отахон ва онахонларнинг юзида илиқлик, сўзида ҳикмат бўлади. Улар бор жойга файз киради, барака ёғилади.
Юқорида “Қари билганни пари билмас” деган мақолни ҳам келтирдик. Унинг мантиқий асоси бор. Ёши улуғ кишилар катта билим ва тажрибага эга бўлади. Халқ оғзаки ижодида баъзан фириб ва алдов рамзи сифатида талқин этиладиган, чиройи ва афсунлари билан қаҳрамонларни сеҳрлаб қўядиган парилар ҳам қарилар билган нарсани билмайди, кексаларнинг билим-тажрибаси кўп деган мазмун келиб чиқади мақолдан. Демак, бу мақол – мазмунан тўғри.
Албатта, пари сўзи бу ерда бошқа маънода ишлатиляпти, маъно кўчган дейиш ҳам мумкин. Бироқ пари сўзи мақол талаб этаётган мазмунда бошқа ўринларда ҳам қўлланмайди. Жумладан, кўчма маънода ҳам.

Истанбул
Туркиядаги энг катта шаҳар, Истанбул элининг маъмурий маркази (туркчада İstanbul). Мамлакатнинг иқтисодий, тарихий, маданий маркази. Аҳолиси 15 миллиондан ортиқ (2020). Шаҳар аҳоли сони бўйича дунёда ҳам етакчилар қаторида туради.
Босфор бўғози соҳилларида, Мармар денгизи ва Қора денгиз орасида жойлашган. Босфор бўғози шаҳарни иккига – Осиё (кичикроқ қисми) ва Европа қисмига бўлади.
1970–72 йиллари Босфор бўғозига Истанбулнинг ҳар иккала қисмини бирлаштирадиган кўприк қурилган.
Шаҳар номи оғзаки тилда Истамбул шаклида талаффуз қилинса ҳам, Истанбул шаклида ёзилади.
📌 Демак:
Истанбул ✅
Истамбул ❌

Тавсия
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати бошлиғи, журналист, ёзувчи, “Мактуб”, “Кўклам куйи” номли насрий китоблар муаллифи Фозил Фарҳоднинг ижодига қизиқсангиз, марҳамат, ушбу каналга аъзо бўлинг.
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw

Автобусда юрмайдиган одам
У автобусда юрмайди, бу билан эса фахрланади. Бугун ишхонадаги шеригини анча вақтгача маломат қилди. Чунки у бечора ишга автобусда келади-да.
Ҳаммага маълум, эрталаблари, айниқса ҳамма ишга, ўқишга кетадиган вақт оралиғида автобус тўлиб-тошади, унга чиқиб-тушишнинг ўзи бахт бўлиб қолади. У ўртоғини койир экан:
– Одам дунёга бир марта келади. Ўйнаб-кулиб яшаб қолиш керак. Диққинафас автобусда қуруқликка чиқиб қолган балиққа ўхшаб оғзингни каппа-каппа очиб келиш қайдаю таксида ён-атрофни кузатиб, кўнглинг чоғ бўлиб келгани қайда! Эҳ, одамлар-а, ҳаётнинг қадрини билмай ўтиб кетасизлар, – деб хўрсиниб қўйди.
Шериги бўлса:
– Ҳамма кўрпасига қараб оёқ узатади, ошна. Сенинг имкониятинг бор экан, қандингни ур, биз ҳам вақти келиб таксида юрармиз. Бахтимиз кулиб, машина олиб қолсак, ундан яхши. Ўшанда сениям ишга ўзим олиб келаман. Таксига кетадиган пулинг тежалади, – деди.
Гапнинг хокисор оҳангда бошлангани унга ёқиб тушаётганди, бироқ охирида қўшилган бир чимдим заҳар терисини тешиб кирган нишдай бўлди. Мунозарани давом эттириб: “Йўлкирадан йиққан пулингни гўрингга олиб кетасан”, дегиси келди-ю, индамади. Чунки қўл телефони жиринглаб қолди. У кредитга совиткич ва телевизор олган дўкондан қўнғироқ қилишибди. Оббо, кредитдан қолган қарзини тўлаши керак-ку! Эртага ой тугайди, ҳали маошини олмаган. Телефонни кўтариб, сотувчига шу ва шунга ўхшаш сабабларни айтди, тўлов муддатини беш-ўн кунга фоизсиз чўзиб туришларини илтимос қилди. Туришидан, дўкондагилар бу таклифга рози бўлишмади. Унинг кўтаринки кайфияти эрталабданоқ бузилди...

👍6
👍2
Пошшо, пошша ва пошо
Бу уч сўз бир-бирига талаффуз жиҳатидан яқин, лекин маънолари фарқланади.
Пошшо сўзи подшоҳ сўзининг сўзлашув тилидаги вариантидир: подшоҳ – подшо – пошшо. Баъзи Шарқ мамлакатларида мутлақ ҳокимлик қилувчи ҳукмрон унвони ва шундай унвонга эга шахс, яъни шоҳ подшоҳ деб аталади.
Подшоҳ сўзи қадимги форс тилида под – ҳукмдор, шоҳ – улуғ, буюк, яъни улуғ ҳукмдор маъносини англатади.
Подшоҳлар ҳозир ҳам бор. Масалан, Саудия Арабистонида давлат раҳбари подшоҳдир.
Пошша хотин-қизларга мурожаатда ҳурмат ёки эркалатишни ифодалайди. Бу сўз катта эҳтимол билан подшоҳ сўзининг ўзгарган шакли. Аёлларга, жумладан, келинларга айрича ҳурматни ифодалаш, подшоҳларга кўрсатиладиган иззат-эҳтиромга сиз ҳам лойиқсиз деган маънони бериш учун шу сўз танланган бўлиши мумкин. Тилимизда пошша таркибли келинпошша, қизпошша каби сўзлар ҳам учрайди.
Пошо эса Усмонли султонлигида фуқаролар ва ҳарбийларга берилган фахрий унвон.
Пошо сўзи рус олимлари фикрича, подшоҳ сўзининг ўзгарган кўриниши. Бироқ турк олимлари бу фикрга қўшилмайди: пошо эски туркий тилда ўғил фарзанд маъносини англатган баша сўзидан ёки бош оға сўзидан ҳосил бўлган. Бир вариантга кўра, бош сўзига -а (ўзбекчаси -да) қўшимчаси қўшилган ва энг юқоридаги киши, бошида турувчи одам маъносидаги сўз ясалган.
Пошо сўзини ўзбекчада пошшо шаклида ёзиш ҳам учрайди. Менимча, уни бу шаклда ёзиш тўғри эмас. Маъно-мазмунни фарқлаш учун ҳам пошо вариантини ишлатган афзал.