Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Сўз тарихи, этимология ва сўз қўллаш мавзусидаги мақолалар

👉 “Жиғимга тегма” – жиғ нима?
👉 “Жуфтакни ростлади” – жуфтак нима?
👉 “Ийиғи чиқди” – ийиқ нима?
👉 “Кабоб”нинг ўзбекчаси
👉 “Миллион”нинг ўзбекчаси нима?
👉 “Намоз” сўзининг ўзбекчаси
👉 “Намордник”нинг ўзбекчаси нима?
👉 “Отвес”нинг ўзбекчаси нима?
👉 “Путур кетмоқ” – путур нима?
👉 Авлодми, аждодми?
👉 Адил ва адл
👉 Арабча синиқ кўплик ва ўзбекча кўплик
👉 Афзал ва абзал
👉 Бир ўзакдан икки маъно
👉 Венгер тилидаги туркийча сўзлар
👉 Ғалати машҳурлар
👉 Даққиюнусдан қолган
👉 Дарранда нима?
👉 Кўйлак нега “ўнгийди”
👉 Қулоқчин “наушник”ми?
👉 Қўштомоқ – кекирдак олмаси
👉 Оға билан ўксиз
👉 Официантнинг ўзбекчаси нима?
👉 Оч биқин қаер?
👉 Табақ, табоқ ва товоқ
👉 Тақсир
👉 Танишнинг билиши, упанинг элиги
👉 Тўрт мучага нималар киради?
👉 Фамилияларимиз ҳақида
👉 Фикр берувчи асар
👉 Халтура
👉 Хўжа ва хожа
👉 Ҳотамтой
👉 Чиройли кўзлар ва кирпи

@oriftolib
👍3
#Ижтимоий_реклама

Шеър ёки ҳикоячангиз дарсликка киришини истайсизми?

1-, 2-синф “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” дарслиги учун матн ва шеърлар танлаб олиш жараёни бошланди.

Матнга қўйиладиган талаблар:
100 сўздан ошмаган бўлиши керак.
Ёш хусусиятлари ҳисобга олинган бўлиши керак.
Қўшма гаплардан имкон қадар фойдаланмаслик керак.
Гап қурилиши ўзбек тили адабий нормаларига мос бўлиши лозим.

Шеърларга қўйиладиган талаблар:
4 банддан кўп бўлмаслиги керак.
Қийин сўзлар ишлатилмаслиги лозим.
Бадиий тасвир воситаларини қўллашда ёш хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.
Эскирган ёки архаик бирликлардан фойдаланиш маслаҳат берилмайди.

Матнлар ва шеърлар қуйидаги мавзулар доирасида бўлиши лозим:

1-синф учун:
Мўъжизавий ҳашарот
Уй ҳайвонлари
Фойдали сабзавотлар
Хотирам кучли бўлсин десангиз
Оқ теракми, кўк терак? (миллий ўйинлар, спорт)
Эртакдаги қаҳрамон
Биринчи китобим
Меҳмон бўлиш яхши-да!
Шеър бўладиган сўзлар
Мақолнинг мағзи
Ой Ердан каттами?

2-синф учун:
Мактабим – иккинчи уйим
Туғилган кунинг билан!
Менинг маҳаллам
Қўриқланадиган ҳайвонлар
Ер остида нима бор?
Саёҳатчи қушлар
Қишда ухлайдиган ҳайвонлар (айиқ, қундуз ва ҳоказо)
Бактерия ва микроблар (энг кичик жонли қўшниларимиз ҳақида)
Фойдали нонушта
Суякнинг дармондориси (калсий, сут маҳсулотлари)
Ҳунар – ҳунардан унар (кулол, темирчи, дурадгор)
Шарафли касблар (ўқитувчи, шифокор, ҳарбий)
Қувноқ ферма (сигир, қўй, эчки, товуқнинг моддий фойдалари)
Вақтнинг қадри (вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида тавсиялар)
Робот ихтиро қиламан (роботлар, робот ясайдиган болалар, тўгараклар)
Ғаройиб ихтиролар (ғилдирак, қоғоз, пул ва ҳ.к.)
Қуёш – қувват манбаи (қуёш энергияси, қуёшнинг вазифалари)
Шахсий кутубхона (болалар учун китоблар)
Сўзни топиб ишлатинг (сўзни маъноларига қараб тўғри қўллаш ҳақида)
Самарқанд – тарих бешиги
Ёзувни ким ихтиро қилган?
Мўйқалам мўъжизаси
Болалар қўшиқлари
Йўл қоидаси – умр фойдаси
Навбатда туришни биласизми?


P.S.: Матн ва шеърлар учун гонорар тўлаш назарда тутилмаган, ваъда қила оладиганимиз сизнинг ижод намунанингиз дарсликдан жой олиши.

Муаллифлар намуналарни танлаб олиш ҳуқуқига эга бўлади, муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ сақланади.

👉 Қўшимча маълумот учун: @shokiryuldash
👍1
Давлат тилини ривожлантириш учун

Интернет ҳаётимизга тобора кенг кириб боряпти. Бундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Жумладан, давлат тилини ривожлантиришда ҳам.

Давлат тилини ривожлантириш департаментига таклиф:

Ўзбек тилини ўрганиш ва ўргатишга ихтисослашган портал яратиш керак. Масалан, gramota.ru сайтига ўхшаш. Албатта, ундан бойроқ, замонавийроқ бўлиши керак. Бу сайт 20 йил олдин ишга тушган экан. Шунчаки мисол учун айтдим.

Порталда нималар бўлади?

1️⃣ Катта электрон кутубхона. Ундан ўзбек тилини ўрганишга оид, ўзбек тилли ва хорижлик фойдаланувчиларга мўлжалланган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, медиа маҳсулотлар; ўзбек тили луғатлари; чет тили-ўзбекча, ўзбекча-чет тили туркумидаги икки ёки кўп тилли луғатлар ўрин олади. Уларнинг фақатгина pdf ёки epub вариантлари берилмайди. Улардан сайтнинг ўзида онлайн фойдаланиш имкони яратилади.

2️⃣ Илмий изланишлар бўлими. Ўзбек тили бўйича ёқланган илмий ишлар, тайёрланган монографиялар берилади. Айни пайтда тадқиқот олиб борилаётган мавзулар ҳақида маълумот бериб борилса, янада яхши.

3️⃣ Атамалар бўлими. Тилимизга кириб келаётган янги атамалар бўйича маълумотлар, эски ёки янги атамаларни ўзбекчалаштириш бўйича таклифлар, баҳс-мунозаралар бўлими. Мутахассислар ва кенг жамоатчиликнинг муносабати.

4️⃣ Имло қоидалари бўлими. Қоидаларнинг тўлдирилган, янгиланган лойиҳасини, тиниш белгиларини ишлатиш бўйича тартиб-қоидалар, улар юзасидан таклифларни шу ерда эълон қилиш, билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида қайта ишлаш керак.

5️⃣ Савол-жавоблар бўлими. Ўқувчилардан ўзбек тили бўйича ёки давлат тилида иш юритиш борасида келган саволларга мутахассисларнинг қисқа ёки батафсил жавоблари. Бунда саволларга жавоб беришни шунчаки бирор университет ёки институтга юклаб қўйиш ўзини оқламайди. Мутахассисларни махсус ёллаш ва тайёрлаган мақоласи ёки маълумоти учун муносиб ҳақ бериш керак. Чунки шапалоқдек маълумотни тайёрлаш учун бир неча манбаларни кўриб чиқиш, қиёслаш, бир сўз билан айтганда, жиддий ақлий меҳнат қилиш зарур бўлади.

6️⃣ Онлайн маълумот бўлими. Бу ерга бирор сўзни киритганда ўша сўз ҳақида изоҳли маълумот берилиши керак. Шу бўлимга имло текшируви хизматини ҳам қўшиш мумкин. Сўз ёзсангиз, унинг тўғри ёки хато ёзилганини аниқлаб беради. Бу албатта кўпроқ вақт талаб қиладиган бўлим бўлади. Уни портал ишга тушгандан кейин ҳам қўшиш мумкин.

7️⃣ Тил ўрганиш бўйича онлайн репетитор ёки модул дастури. Бу бўлим чет эллик фойдаланувчилар ўзбек тилини нолдан бошлаб мустақил ўрганишларига хизмат қилади. Албатта, бу ҳам анчагина катта, салмоқли иш. Кўп вақт талаб қилади. Лекин бажарса бўладиган иш. Бошқа тиллар учун шунақа модул тизимидаги сайтлар яратилган. Ўшалардан ўрганиш, андоза олиш мумкин. Тил ўқитиш бўйича мутахассислар, тилшунос олимлар, амалиётчилар, дастурчилар ва бошқа мутахассислар ҳамкорлигида яратилади.

Порталнинг барча имкониятларидан фойдаланиш ҳамма учун бепул бўлиши керак.

Бу ҳозирча қоралама режа. Маъқул келса, тўлдирилади, такомиллаштирилади. Мақсад – тил ўрганишни истаганлар учун қулайликлар яратиш, “ҳаммаси бирда” тамойилидаги электрон манбани тақдим этиш.

Албатта, бу лойиҳа биргина Департаментнинг ёки бир-иккита муассасанинг имконидан ташқаридаги иш. Жуда катта маблағ ва кучни талаб этади. Лекин хомхаёл ҳам эмас, бемалол амалга ошириш мумкин. Рўёбга чиқиб қолса, кўпчиликка нафи тегадиган, тарихда қоладиган лойиҳа бўлади. Табиийки, ўлда-жўлда, мендан кетгунча, ҳисобот учун қабилида ишланмаса.

Менимча, давлатчиликнинг муҳим белгиси бўлган давлат тили ривожи, мустаҳкамлиги учун сарфланадиган маблағ ўзини оқлайди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
👍2🔥1
Oqishoq

Sholi oqlanganda maydalangan, singan guruch; guruchning maydasi:

Oqishoqdan osh boʻlmas.
Maqol.

Ertalab Tozagul mehmon opani yangi tugʻgan sigirining ogʻizi va oʻgʻirdan issiqqina chiqqan oqishoq tolqon bilan siyladi.
H. Gʻulom, “Mashʼal”.

📌 Demak:
Oqishoq
Oqshoq

@oriftolib
Эркак ёки аёлнинг тарбияланганлик даражаси жанжал пайтида яққол намоён бўлади.

Бернард Шоу
Ҳаётдаги Шерлок Холмс

Англиялик машҳур ёзувчи Артур Конан Дойл (1859–1930) ажойиб кунларнинг бирида Парижга келади. Вокзалда бир таксичи унга жуда ишончли қиёфада яқинлашади ва ҳеч бир сўз демай жомадонини олиб, машина юкхонасига ташлайди. Рулга ўтиргачгина тилга киради:

– Мсье Конан Дойл, қаерга олиб бориб қўяй?

– Ие, мени қайдан танийсиз? – деб ҳайрон бўлади ёзувчи.

– Биринчи марта кўришим, – деб жавоб беради ҳайдовчи.

– Ундай бўлса, менлигимни қандай билдингиз?

– Сиз тасвирлаган дедуктив усул билан, – дейди таксичи ғурурланиб. – Биринчидан, Артур Конан Дойл шаҳримиздаги “Ривьер” оромгоҳида икки ҳафта дам олишини газеталардан ўқигандим. Иккинчидан, сиз тушган поезд Марселдан келяпти. Учинчидан, юзингиз қорайган, бу Ўрта денгиз соҳилларида камида ўн кун турганингиздан далолат. Марсель Ўрта денгиз соҳилида жойлашган. Ўнг қўлингизнинг ўрта бармоғидаги сиёҳ доғини кўриб, ёзувчи эканингизга ишонч ҳосил қилдим. Ўзингизни тутишингиз касбингиз дўхтир эканини кўрсатиб турибди. Ана шу мушоҳада ва мулоҳазалардан сўнг қаршимда машҳур адиб, Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикоялар муаллифи Артур Конан Дойл турганини англадим!

Таксичининг сўзларини эшитиб, ёзувчи ёқа ушлайди:

– Сиз деярли Шерлок Холмснинг ўзи экансиз-ку! – деб ҳайқиради у. – Ахир, арзимас деталлардан шундай хулоса ясаш ҳазилакам гапми!

– Ҳа, энди... – деб мақтовларни тўхтатишга уринади ҳайдовчи. – Мен яна бир арзимас детални пайқаб қолдим.

– Қанақа деталь?

– Жомадонингизга ёпиштирилган ёрлиқни. Унга сизнинг исм-шарифингиз ўқловдай қилиб ёзиб қўйилган экан!

@oriftolib
🤣19👍7
Нашр соҳаси мутахассислари диққатига

Республика таълим маркази дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни хато ва камчиликларсиз, сифатли нашрга тайёрлаш мақсадида муҳаррир, мусаҳҳиҳ, таржимон, рассом, дизайнер, дарслик саҳифаловчи мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга таклиф этяпти.

Номзодлар 2021 йилнинг 28 февралига қадар [email protected] электрон почтаси орқали қуйидагиларни юборишлари сўралади:

👉 Номзод иш тажрибаси ҳамда қайси жараёнда қандай мутахассислик бўйича ишламоқчи экани ҳақида маълумот;

👉 Фамилияси, исми ва отаисми, туғилган жойи (вилояти, туман ва шаҳри), туғилган йили, куни ва ойи кўрсатилган маълумотнома;

👉 Паспорт ва диплом нусхалари.

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
8%
Чалғу | Chalgʻu
92%
Чолғу | Cholgʻu
👍1
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар учун танлов

Танловда иштирок этиш учун Навоий асарларини ижодий ёндашган ҳолда ижро этиб, уни #Navoiyni_eslab ҳэштеги билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзингиз истаган оммалашган гуруҳлардан бирига жойлашингиз керак. Мисол тариқасида вазирлик ва фейсбукдаги Maslahat.uz гуруҳи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўз ижодий ишингизни тарғиб қилишда мазкур гуруҳ ёрдамидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Танлов ўтказилиш вақти: 2021 йилнинг 1 февралидан 5 февралига қадар (шу куни ҳам).

🎁 Номзодлар орасидан энг кўп овоз тўплаган 3 нафар иштирокчи ноутбук билан тақдирланади.

@oriftolib
Шахдам

Шахдам – тез ва дадиллик билан қилинган; тетик, дадил.

Адолат эрининг юзларига қарашга ботинмай, боққа чиқадиган эшик томон юрди ва шахдам қадам ташлаб, далага жўнади.
Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.

Тамара шахдам ҳаракат қилди, аёлнинг ёнбошига ўтиб, ёнидан юзига кўз қирини ташлади.
М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан.

Вазири аъзам йигитдек шахдам ўрнидан турди.
С. Сиёев, Аваз.

Демак,

Шахдам
Шаҳдам

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
74%
Жўмрак | Joʻmrak
26%
Жумрак | Jumrak
👍2
“Номидаги” ёки “номли” дейиш тўғрими?

Баъзан “Ғафур Ғулом номидаги мактаб” дейиш маъқулми ёки “Ғафур Ғулом номли” дегани тўғрими, деб сўрайдилар. Бунинг ҳар иккиси ҳам ўзбек тили нуқтаи назаридан маъқул эмас. “Ғафур Ғулом мактаби” дейилса бас, “номидаги” ёки “номли” деган сўзлар ортиқчадир.

Ўзбекча “Амир Темур хиёбони”, “Навоий театри”, “Бобур боғи”, “Фаробий кўчаси” дейилади, “номли”, “номидаги” сўзларига эҳтиёж йўқ.

Ҳозир баъзи ўқувчилар миясига “Ғафур Ғулом мактаби” дейилса, бу Ғафур Ғуломга қарашли мактаб дегани бўлади, деган фикр келди. Лекин бу фикр тил хусусияти нуқтаи назаридан тўғри эмас. Фақат қаратқичнинг “-нинг”ли ва “-нинг”сиз шаклларидаги маъно фарқини кўролмаган тилчилар нуқтаи назаридан тўғри.

Гап шундаки, агар мактаб Ғафур Ғуломга тегишли бўлса, яъни у қурдирган ёки ўқиган бўлса, ўзбек “Ғафур Ғулом мактаби” демайди, “Ғафур Ғуломнинг мактаби” дейди. Агар мактаб унинг номига қўйилган бўлса, “-нинг”сиз “Ғафур Ғулом мактаби” деб қўя қолади. Абдулла Тўқай кўчаси дейилса, кўчанинг номи бўлади, агар Абдулла Тўқайнинг кўчаси дейилса, Абдулла Тўқай яшаган кўча тушунилади.

Шунингдек, “тўқсонинчи сонли мактаб” тарзида “сонли” сўзини ишлатиш ҳам ўзбек тили нуқтаи назаридан ортиқчадир. Биринчи мактаб, тўқсонинчи мактаб дейилса, тўғри бўлади.

Алибек Рустамов

@oriftolib
👍5
Пахмоқ

1️⃣ Тартибсиз ўсиб кетган, ўсиқ, ҳурпайган.

Пахмоқ соч.

Пахмоқ соқол ўтирган ерида саломга алик олди.

Т. Малик, Шайтанат.

2️⃣ Шох-шаббаси тартибсиз ўсиб тарвақайлаган сада шаклидаги.

Сидиқжон катта йўлдан анча четда, каттакон пахмоқ бир дарахт остида милтиллаб турган чироққа томон бурилди.
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

3️⃣ Юнги ёки соч-соқоли ўсиқ, бароқ.

Тупроққа қоришиб ётган катта, пахмоқ кучук занжирини шалдиратиб, ўрнидан турди. Ойбек, Танланган асарлар.

📌 Демак,

Пахмоқ
Паҳмоқ

@oriftolib
👍1
Хоним ким? Бегим ким?

Хотинларни фалончи хоним ёки бегим деб аташ бор. Бу сўзлардаги -им қўшимчасини эгалик қўшимчаси деб тушуниш бор. У ҳолда нима учун эгалик қўшимчаси қўшилганда хон билан бек аёл кишига айланади, деган савол туғилиши табиий.

Ваҳоланки, хоним ва бегим сўзларидаги -им қўшимчаси эгалик қўшимчаси эмас. Қадим туркий тилларда она маъносидаги ума сўзи бўлган. бегим ва хоним сўзлари таркибидаги -им ана шу ума сўзининг ихчамлашганидир.

Демак, аслида хоним “менинг хоним” эмас, хон-она ва бегим “менинг бегим” эмас, бег-она деган маънода экан.

Алибек Рустамов

@oriftolib
Энсаси қотди: энса қаер?

Оғзаки тилда энсаси қотди, энсасини қотирди ибораларини кўп эшитамиз. Энса қаер?

Изоҳли луғатга кўра, энса одам бошининг орқа пастки қисми; энса суяги.

Чойхоначи дўпписини пешонасига суриб, энсасини қашиди.
Э. Усмонов, Ёлқин.

Энсаси қотмоқ ибораси эса ёқимсиз гап, иш, хатти-ҳаракат, ҳолат ва шу кабилардан ғаши, ғазаби қўзғамоқ; аччиғланмоқ маъносини англатади:

Ойимнинг гапларига бувимнинг энсаси қотибди.
Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.

Менимча, энсаси қотди иборасининг пайдо бўлишига бирор ишдан жаҳли чиққан, норози бўлган ёки шу ишга истеҳзоли муносабат кўрсатган одамнинг бошини бироз орқага эгиб, ҳолатга бир муддат беписанд ё ёқинқирамай қараб туриши сабаб бўлган. Чунки бу ҳолатда бош ҳаракатсиз туради ва энса бироз қотиши-қотишиши мумкин.

Энгса сўзи эски ўзбек тилида бўйин, гардан маъносида ишлатилган. У ҳозир бошқа қардош туркий тилларда ҳам бўйин, тананинг орқа юқори қисми, орқа, тана, куч, қудрат маъноларида қўлланади.

@oriftolib
👍1
Тенг-туш ва тенгу туш

Иккала бирикма ҳам ёш жиҳатдан тенг, тенқур(лар) маъносида ишлатилади:

Қани энди у ... тенг-тушларидан аввал мақсадга эришса.
И. Раҳим, Ихлос.

Менга мотам тутиб, қора боғламанг,
Тенгу тушим нозик бағрин доғламанг.
Ҳамза.

Қойил бўлдим мард йигитнинг ишига,
Омон-эсон борсин тенгу тушига.

“Муродхон”.

❗️ Бирикма таркибидаги туш сўзи мустақил ишлатилмайди. Шевада унинг ўрнида тўш сўзи ҳам қўлланади.

@oriftolib
🔥1
Бирга: вергул керак эмас

Кўп кузатиладиган хатолардан бири бирга равишидан сўнг вергул ишлатишдир. Бирга сўзи ўзбек тилида биргаликда, ҳамкорликда, баравар, бир қаторда, ёнида каби маъноларда қўлланади. Бу ҳолатларнинг ҳеч бири вергул талаб қилмайди.

Чалғитувчи бир ҳолат бор ва вергул асосан шундай ўринларда янглиш ишлатилади. Бирга сўзи билан кўмакчисидан кейин келиб, қаторида, бир қаторда; шунингдек маъноларини англатганда ҳам вергул қўймаслик керак! Масалан:

Мақсадим – болаларни ўқитиш билан бирга ўз билимимни ҳам ошириш.
Мақсадим – болаларни ўқитиш билан бирга, ўз билимимни ҳам ошириш.

Шу билан бирга ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳли луғатда шу билан бирга бирикмасидан сўнг баъзи ўринларда вергул қўйилган, баъзи ўринларда эса – йўқ. Мен “эҳтиёж бўлмаса, ишлатма” деган тамойилга амал қиламан ва шунга кўра, вергулсиз вариантни маъқуллайман.

@oriftolib
👍2