Режиссёр танлаш услуби
Америкалик машҳур ёзувчи Стивен Кинг бошловчи режиссёрлар ва талабаларга асарларини рамзий 1 доллар ҳақ эвазига экранлаштириш имконини берган. Бироқ фильмларни тарқатиш ҳуқуқи тўлалигича адибда қолади, улардан тижорий мақсадларда фойдаланиш ҳам мумкин эмас.
Ана шундай бошловчи режиссёрлардан бири Фрэнк Дарабонт эди. У йигирма ёшида “Палатадаги аёл” асари асосида қисқа метражли фильм суратга олади. Ёндашув Стивен Кингга маъқул тушади ва бунинг натижасида “Шоушенкдан қочиш”, “Яшил миля” ва “Туман” асарлари айнан шу режиссёр талқинида экран юзини кўради.
@oriftolib

👍5
Нашида нима?
Тилимизда тез-тез хато қўлланадиган сўзлардан бири нашидадир. У араб тилидан кирган, ўзбек тилида қўшиқ; тантанали шеър, мадҳия маъноларини англатади. Исломий мазмундаги қўшиқлар ҳам нашида ёки нашид деб аталади. Сўзни бундан бошқача маънода қўллаш хатодир:
Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ нашидасидан бенасиб. ❌
Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ овозини эшитишдан бенасиб. ✅
Паспорт олган юртдошларимиз фуқаролик нашидасини ҳис этди. ❌
Паспорт олган юртдошларимиз фуқаро бўлиш бахтини ҳис этди. ✅
Бахт нашидаси уфурган гўша. ❌
Бахт нашидаси таралган (ёки янграган) гўша. ✅

“Жуфтакни ростлади”: жуфтак нима?
Тилимизда жуфтакни ростламоқ, жуфтакни урмоқ ва баъзан жуфтак отмоқ иборалари қўлланади. Улар қочиб қолмоқ, орқа-олдига қарамасдан қочмоқ маъноларини англатади:
Омон менга қаради, мен “тағин бир бало бўлиб қолди шекилли” деб аллақачон жуфтакни ростлаган эдим.
Ғ. Ғулом, Шум бола.
Ибора таркибидаги жуфтак сўзи форс тилидан олинган бўлиб, икки оёқлаб тепиш маъносини англатади. Форсчада от, мол каби ҳайвонларнинг кейинги икки оёқ билан тепиши, тепинишига ҳам шу сўз ишлатилади.
❗️ Лекин тепки маъносидаги жуфтак сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. У фақат ибора таркибида қўлланади, холос. Унинг омоними ҳам бор. Мисгарликда ишлатиладиган омбирсимон қисқич ҳам жуфтак дейилади. Албатта, бу бошқа сўз.

👍12
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
67%
Пулни совурмоқ | Pulni sovurmoq
22%
Пулни совирмоқ | Pulni sovirmoq
11%
Иккаласи ҳам тўғри.
👍1😢1
👍3🤨2
“Э” ҳарфли сўзлар имлоси
Кирил ёзуви э товушини ифода этишда нуқсонли. Чунки сўз бошида э ҳарфи билан берилган бу товуш қолган ҳолатларда асосан е ҳарфи билан ифодаланади. Масалан, эркин, элак; берк, челак, толе, кафе, феъл, шеър.
Чет тиллардан кирган камсонли сўзларда бу товуш сўз ичида ва охирида э билан ёзилиши мумкин: дуэт, каноэ, киноэкран, поэма, каратэ, алоэ, полиэтилен, маэстро, таэквондо.
Аммо ўзбекча ёки чет сўзлиги билинмай кетган арабча ва форсча сўзлар таркибида ҳам баъзан э ҳарфи келиши мумкин. Булар иккинчи қисми э билан бошланувчи қўшма сўзлар ёки бе- олдқўшимчасини олган сўзлардир. Уларнинг жами сони ўнтача, холос. Масалан, эчкиэмар, картошкаэккич, беэътибор, беэга, беэътироз.
❗️ Бундай сўзларнинг эътиборли жиҳати э ҳарфидан олдин унли ҳарф келишидир. Эчкиэмар сўзининг и унлиси туширилган эчкемар варианти ҳам бор. Бунда э ҳарфи е га айланяпти. Чунки ундан олдинги к ҳарфи ундош товушни ифода этади.
Лотин ёзувида ана шу камчилик йўқ. Э товуши барча ўринларда e ҳарфи билан ифодаланади.
📌 Демак,
Эчкиэмар, эчкемар, беэътибор, беэга ✅
Эчкиемар, эчкэмар, бееътибор, беега ❌
Каноэчи, алоэ, маэстро, поэзия ✅
Каноечи, алое, маестро, поезия ❌
Лотин ёзувида:
Echkiemar, echkemar, beeʼtibor, beega ✅
Echkiyemar, beyeʼtibor, beyega ❌
Kanoechi, aloe, maestro, poeziya ✅
Kanoyechi, aloye, mayestro, poyeziya ❌

👍2
“Отвес”нинг ўзбекчаси нима?
Кўп сўзларнинг ўзбекчаси ёки тилимизда эскидан қўлланган муқобили бўла туриб, ишлатмаймиз. Масалан, қурилишда девор, устун, эшик кабиларнинг тиклигини аниқлаш учун бир учига тош ёки темир боғланган ипли асбоб ишлатилади. Усталар унинг русча номидан фойдаланади – отвес.
Минг йиллардан бери уй қуриб келаётган халқда наҳот шу оддий мосламанинг номи бўлмаса?! Бор, нега бўлмасин? Унутилган, холос.
Бу ускуна ўзбек тилида шоқул ёки шовун дейилади.
Шоқулнинг илдизи ҳиндча сахул сўзига бориб тақалади. Сахул ипга боғлаб осилтирилган қўрғошин соққани англатган. У шоқул шаклида араб тилига, сўнг ўзбекчага ўтган.
Шовун сўзи эса аслан ўзбекча. Унинг маъноси шоқул билан бир хил.

👍1
Кушхонами ёки қушхона?
Кушхона – чорва молларини сўйиш, гўшт-ёғ тайёрлаш билан шуғулланувчи корхона.
Қушхона – уй қушлари боқиладиган хона, жой.
❗️ Лекин сўзлашув тилида кушхона сўзининг қушхона варианти ҳам ишлатилади. Бу шакл изоҳли луғатга киритилган. Демак, қушхона ҳам хато эмас.
Шу сабабли:
У кушхонада қассоблик қилади. ✅
У қушхонада қассоблик қилади. ✅

Эшик тақиллади. У шошганидан сарпойчан кетди.
Жумладаги “сарпойчан” сўзи нима маънода?
Жумладаги “сарпойчан” сўзи нима маънода?
Anonymous Quiz
10%
Башанг кийимда
31%
Юпун кийимда
51%
Ялангоёқ
7%
Ўзига оро бермай
Афзал ва абзал
Бу икки сўзнинг талаффузи бир-бирига яқин бўлгани учун уларни қўллашда хатога йўл қўйиб турилади.
Афзал арабчадан олинган, аслиятда энг фозил, энг фазилатли маъносига эга. Ўзбек тилида эса яхши, аъло, ортиқ маъноларида қўлланади. Афзал кўрмоқ ибораси аъло ҳисобламоқ, ортиқ деб билмоқ маъноларини англатади.
Абзал эса форсчадан кирган бўлиб, аслиятда иш қуроли демак. Ўзбек тилида от-уловни миниш ёки аравага қўшиш учун зарур бўладиган асбоблар мажмуини билдиради. Пойабзал сўзи таркибида эса кийим маъносига эга. Пой (оёқ) + абзал (кийим) = оёқкийим.
Сўзнинг маъноларини билиб олган киши уларни осон фарқлай олади.
📌 Демак,
Буниси афзал, борганим афзал, афзалини танланг ✅
Буниси абзал, борганим абзал, абзалини танланг ❌
От абзали, абзалламоқ, пойабзал ✅
От афзали, афзалламоқ, пойафзал ❌

👍1😱1
Агар ва агарда
Агар гапнинг мазмун-моҳияти, ифода қувватига таъсир этмаса, ортиқча сўз ва қўшимчалардан воз кечиш керак. Агарда сўзидаги -да ана шундай ортиқча қўшимчалардан.
Тўғри, сўзни агарда шаклида қўллаш хато эмас. Лекин яхши матннинг сифатларидан бири лўндалигидир.
Баъзан агарда сўзидан кейин келадиган сўзда ҳам -да қўшимчаси бўлади. Бир хил қўшимчаларни кетма-кет қўллаш жумланинг равонлигини камайтиради:
Агарда бу маъқул келмаса, ўз танловингиздан фойдаланинг. 🧐
Агар бу маъқул келмаса, ўз танловингиздан фойдаланинг. ✅
Агарда сенда вақт бўлганида, бирга бозорга борардик. 🧐
Агар сенда вақт бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅
Агар вақтинг бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅✅
Вақтинг бўлганида, бирга бозорга борардик. ✅✅

Сарпойчан
Маъноси: яланг оёқ; оёққа пайпоқ киймай ёки пайтава ўрамай пойабзалнинг ўзини кийган ҳолда.
Қизил паранжисини чимматсиз бошига ташлаб, эски кавушини сарпойчан судраб олган Холнисо эшикдан кириб келди.
А. Мухтор, Опа-сингиллар.
Куз кириб, ҳаво анча салқинлаганига қарамай, Тешабой ташқарида яктакчан, сарпойчан юрган эди.
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
Изоҳли луғатдан

Мудофаа
Араб тилидан кирган, аслиятда ҳимоя қилиш; ҳимоя, тўсиқ маъноларини англатади. Ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Жанговар ҳаракатнинг душман кучлари ҳужумини қайтариш, уларга жиддий талафот етказиш, позицияни қўлда тутиб туриш ва ҳужумга ўтиш учун қулай шароит яратиш мақсадида қўлланадиган бир тури.
Душман мудофааси.
Мудофаа линияси.
Мудофаадан ҳужумга ўтиш.
2️⃣ Душмандан сақланиш, ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёки ҳозирланган восита ва чоралар мажмуи.
Мамлакатнинг мудофаасини кучайтириш.
Душман мудофаасини ёриб ўтиш.
Немис мудофаасининг ўзаги бўлган тепаликда жон асари кўринмайди.
А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.
📖 Изоҳли луғатдан

Кўнгилчанми ё кўнгилчанг?
-чан қўшимчаси белги-сифатни билдирувчи сўзлар ясайди: кўнгилчан, ориятчан, бўйчан, шўхчан, таъсирчан, уятчан, хаёлчан, ўйчан каби.
Маълум бир кийимнинг бир ўзини, бошқа кийимларсиз кийганлик маъносидаги сўзларни ҳам ясай олади: яктакчан, кўйлакчан, иштончан, майкачан, маҳсичан, сарпойчан, трусичан сингари.
Юқоридаги каби ўринларда қўшимчани -чанг шаклида ишлатиш хатодир.
📌 Демак,
Кўнгилчан, бўйчан, хаёлчан, кўйлакчан, иштончан ✅
Кўнгилчанг, бўйчанг, хаёлчанг, кўйлакчанг, иштончанг ❌
❗️ Аммо -ча ва -нг алоҳида қўшимча бўлганда ва улар бошқа маънони ифодалаганда бу шаклда ишлатиш мумкин:
Кўнгилчанг бунча нозик бўлмаса!
Кўйлакчанг жуда ярашибди, қизим.
Тепадаги жумлаларда -ча кичрайтириш, -нг эса иккинчи шахс эгалик қўшимчасидир.

Тўртликлар
Расул Ҳамзатов
***
“Қушлар, нега жимсиз айни тонг-саҳар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
“Шоирлар, сиз нега жимсиз бу қадар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
***
Лочинни шикорга шайлашар бундай:
Уч кун на дон егай ва на сув ичгай.
Ҳокимиятга ташна каслар ҳам шундай:
Ўлгудай оч бўлар, ўлгудай мечкай.
***
Гоҳо шундай: авар тилини четда
На биров тушунар ва на тинглайди.
Тилга, дилга тугун тушган бир пайтда
Мени фақат ёлғиз Аллоҳ англайди.
***
Қамоқда бўлмадим, лек Кремлда
Каттаконлар билан ўтирдим бирга.
Ярим умрим ўтди гўё уйқуда,
Сочга оқ, дилга доғ тушди беҳуда.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
👉 Русчасини ўқиш
@oriftolib
Расул Ҳамзатов
***
“Қушлар, нега жимсиз айни тонг-саҳар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
“Шоирлар, сиз нега жимсиз бу қадар?”
“Ёмғир ёғишини тинглаётирмиз”.
***
Лочинни шикорга шайлашар бундай:
Уч кун на дон егай ва на сув ичгай.
Ҳокимиятга ташна каслар ҳам шундай:
Ўлгудай оч бўлар, ўлгудай мечкай.
***
Гоҳо шундай: авар тилини четда
На биров тушунар ва на тинглайди.
Тилга, дилга тугун тушган бир пайтда
Мени фақат ёлғиз Аллоҳ англайди.
***
Қамоқда бўлмадим, лек Кремлда
Каттаконлар билан ўтирдим бирга.
Ярим умрим ўтди гўё уйқуда,
Сочга оқ, дилга доғ тушди беҳуда.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
👉 Русчасини ўқиш
@oriftolib
👍5
#Сўраган_эдингиз
Рақам ва -та: қўшиб ёзиладими ёки ажратиб?
Рақамларга сўз ва қўшимчалар қўшиб ёзилмайди. Аммо айрим муаллифлар -та қўшимчасини сонга қўшиб ёзяпти экан. Шу ҳақида фикримни сўрашган эди. Такрор бўлса-да, бу борадаги баъзи мулоҳазаларимни айтиб ўтсам.
Менимча, рақамларга -та қўшимчасини бириктириб ёзаётганларнинг асоси шундай: сон сўз кўринишида берилганда қўшимчалар сўз таркибида бўлади. Демак, рақам сифатида ёзилганда ҳам қўшиб ёзиш керак. Лекин бу қараш – хато. Нега?
1️⃣ Ҳар қандай имло қоидасидан мақсад нутқни аниқ, тушунарли ифодалаш. 15та, 20та, 30та кўринишидан кўра 15 та, 20 та, 30 та шакли осон тушунилади.
2️⃣ Имло қоидаларида рақамга қўшимчани қўшиб ёзиш ҳақида ҳеч бир қоида йўқ. Тўғри, ажратиб ёзиш ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Лекин имло қоидалари ичида -та қўшимчаси қатнашган мисол бор. Унда қўшимча рақамдан ажратиб ёзилган. Менимча, бу ҳам далил бўла олади.
📌 Демак,
Ўнта, ўн бешта, йигирмата, юзта, мингта, миллионта ✅
10 та, 15 та, 20 та, 100 та, 1 000 та, 1 000 000 та ✅
10та, 15та, 20та, 100та, 1 000та, 1 000 000та, 1000та, 1000000та ❌

🔥1
👍1