Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Юрий Дуд: зўр интервю олиш сирлари

“Яндекс. Дзен”даги “Муҳаррир нимани ўқиши керак?” канали машҳур блогер Юрий Дуднинг “Тайм код 2016” ёш журналистлар фестивалида қилган маърузасидан энг муҳим қисмларни матн кўринишида тақдим этган экан.

“Дарахтни қандай гапиртириш мумкин?” деб номланган бу маърузада интервю олиш сирлари, унда нималарга эътибор бериш керак, нималар мумкину нималар мумкин эмаслиги ҳақида қизиқарли, асосли фикрлар айтилган. Бўлажак ва фаолиятдаги журналисту блогерлар, шу соҳага қизиққанларга фойдаси тегар деган ниятда маъруза матнини ўзбекчага ўгирдим.

Маъруза ҳали “вДудь” канали ишга тушмаган ва Юрий Дуд интервью устаси сифатида шуҳрат қозонмаган пайтларда ўқилган. Балки, унда айтилган тартиб-қоидаларга амал қилгани учун ҳам Юрий интервю борасида катта ютуқларга эришгандир.

👉 Телеграфда ўқиш
👉 Сайтда ўқиш

@oriftolib
👍1
Энг муҳими ҳақида лонгрид

Бир сафар public toilet – жамоат ҳожатхоналари мавзусида пост ёзаман деб ваъда берган эдим. Янги йилни шу мавзудан бошлаш бироз ноўнғай-ку, аммо қачондир кимдир барибир ёзиши керак.

Хизмат сафарлари ва оилавий борди-келдилар тақозоси билан республика бўйлаб кўп саёҳат қилишга тўғри келади. Мени таъбимни кўп хира қиладиган, ҳар сафар жиғибийронимни чиқарадиган нарса – магистрал йўлларда, жамоат жойларида ва ҳатто ишхоналарда ҳожатхоналар камлиги, бўлса ҳам, оёқ босишга жой топилмаслиги...

Водий перевалининг Тошкентга қайтиш йўлида жуда чиройли масжид қурилган. Ҳар куни ўн минглаб йўловчилар ўтади. Табиийки, аёллар масжид таҳоратхонасига киришга истиҳола қилишади. Масжид чап томонида яқин йилларда қурилган (аввал йўқ эди) ҳожатхонага ўғлим ва ўзим учун 2 минг сўм тўладим. Ҳожатхонага қадар пуллик бўлишини кўпчилик ёқтирмайди. Аммо мен тўлиқ қўллаб-қувватлайман, агар у шунга яраша ОЗОДА, ИССИҚ-СОВУҚ суви, шароити бўлса! Хуллас, ўша туалетга кириб чиқдиму жоним чиқди: мендан пул олган амакининг олдига қайтиб бордим. “Пуллик хизмат кўрсатиляптими, шунга яраша сал-пал тозалаб турилса бўлмайдими?! Кўзларим ачишиб кетди ахир!”

Амакиям “одамларнинг ўзи ифлос қилиб ташлайди” деб дийдиёсини бошлаб “ман битта ўзим нимаям қила оламан” деб тугатди. Одамларимизга уйидан бошқа ҳамма жойни “мусорить” қилиш одатий ҳол эканини менам биламан ва туалет бизнесидагиларга осон тутмайман. Аммо жамоат ҳожатхонасидан даромад топиш бўйича иш бошладими, ички туризмни ривожлантириш (2018 йилда туалет қурадиганларга имтиёзлар берилиши ҳақида смслар юборилганда айримлар роса майна қилганди, аслида заҳар танг қилганда, ҳеч куладиган жойи йўқ!) бўйича чиққан ҳужжатга кўра, имтиёзларга эга бўляптими, марҳамат қилиб вазифасини бажариб қўйсин.

Яқинда водий перевалида калишга қўйилган ҳайкал омма ичида кулгига сабаб бўлгани ва ҳамма интернетда майна қилиб ёзгани учун реклама инсталляцияси Наманган вилоят (Поп тумани) маҳаллий ҳокимияти томонидан олиб ташланди. Перевал йўлларида битта тузук ҳожатхона учрамаслиги (заправкадаги сал тузукроқ) ҳақида кўпроқ пост ёзсак, балки кўнгли нозик водий волийлари ундан анча савоблироқ ва фойдалироқ иш – замонавий ҳожатхоналар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, ҳеч бўлмаса, озодалигини сақлаш бўйича жиддий ўйлаб кўришар?

Самарқанд йўлида (ҳали тўлиқ йўл дейишга анча бор) ҳам рисоладагидек туалетлар кам. Ҳар ҳолда то Сирдарё вилояти бўйлаб Жиззахга етгунча шундай.

Яқин 10 йилдан бери фаол вилоятлараро кезаётган бўлсам, тан оламан, анча ўзгариш бор. Бензин/газ заправкалари олдида пуллик бўлса ҳам ҳожатхоналар кўпайди. Лекин охирги пайтда сифатли ҳожатхона, узр, маданийроқ тилда ёзсак, сифатли санитария-гигиена шохобчаларини кўпайтириш ёки яхшилаш ташаббуси камайди. 2 йил аввал қурилганлари эскиряпти, пул топаётган бўлса ҳам яна “эски тос, эски туалет” ҳолига тушмоқда.

Мен-ку йўллардаги жамоат туалетларини айтяпман. Ҳали туппа-тузук ишхоналардаги, айниқса давлат идораларидаги ҳожатхоналар аҳволини ёзмадим. Ҳудудлардаги, пойтахтдаги ташкилотларга ҳатто иш билан борсанг ва туалетга йўлинг тушса, раҳбарини “ўзиям шу ерга кирармикин” деб ичингда камида яниб ўтасан.

Макаренко бир ёзганди: “идорасидаги туалетига қараб раҳбарнинг қандайлигини билсанг бўлади” деб. Бирор жойга раҳбар бўлган одам ўз кабинетини ясатиш-таъмирлашдан аввал ходимлар фойдаланадиган туалетни тартибга келтириб қўйса эди, мансабдан кетса ҳам одамлар узоқ йиллар “барака топсин” деб эслашарди.

Хонадонлардаги туалет мавзуси эса китоб бўлади, агар ёзса. Айниқса, ҳожатхона қуриш ишига жиддий қарамайдиган, ҳовлисининг бир чеккасига ҳар еридан шамол гувиллайдиган туалетларни қўққайтириб, омонат қуриб қўйиб, битта ҳаммомни ҳам эплаб қилиб бермай, кейин яна “нега кўп касал бўлаверасан, нега сариқ касал бўлаверади, доим цистит, доим қиз туғади” деб аҳли аёлларини, болаларини маломат қилаверадиган оила бошлиқлари учун ҳам бир кун алоҳида пост ёзаман...

Азиза Қурбонова

@oriftolib
👍3
#Эслатма

Фатҳ
Фатх

Fath
Fatx
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
71%
Ҳиқичоқ | Hiqichoq
29%
Хиқичоқ | Xiqichoq
👍3
“Million”ning oʻzbekchasi nima?

Qadimgi turkiy tilda sonlar sof turkiycha boʻlgan. Keyinchalik juda katta sonlarni, jumladan, million va milliardni bildiruvchi soʻzlar boshqa tillardan kirib kelgan. Lekin bundan ming yil oldin ham turkiy tilda millionni ifodalash mumkin boʻlgan.

Eski oʻzbek tilida tuman soʻzi oʻn mingni bildirgan. “Devonu lugʻatit turk”da tuman ming soʻzi ming-ming, ming tuman, ming marta ming, bir million deb izohlangan.

Bobur Hindistonning moddiy boyliklari koʻpligini, katta miqdorni anglatuvchi sonlari borligi ham shundan dalolat ekanini taʼkidlaydi: “Yana hind eli adadni ham xoʻb tayin qilibturlar: yuz mingni lak derlar, yuz lakni kurur derlar. Yuz kururni arb derlar. Yuz arbni karb, yuz karbni nil, yuz nilni padam, yuz padamni song. Bu adadlarning tayini Hinduston molining koʻplugining dalilidur”.


Lak soʻzi Boburdan oldin yashagan adiblar ijodida ham uchraydi. Alisher Navoiy bir millionni oʻn lak soʻzi bilan ifoda etgan. Badiiy adabiyotda uchraydigan lak-lak soʻzi millionlab, milliardlab maʼnosini beradi. Agar uni yuz mingta yuz ming deb tushunilsa, oʻn milliardga toʻgʻri keladi.

📌 Demak:
Oʻn milliard – lak-lak.
Bir million – tuman ming, oʻn lak.
Yuz ming – bir lak, oʻn tuman.
Oʻn ming – tuman.

Turkiy tilda katta sonlarni ifodalagan yana boshqa soʻzlarni bilsangiz, izohlarda qoldiring.

👉 Toʻliq oʻqish

@oriftolib
👍7😱2🔥1
#Эслатма

Совимоқ | Sovimoq
Совумоқ | Sovumoq

Совиткич | Sovitkich
Совуткич | Sovutkich

Лекин:

Совуқ | Sovuq
Совиқ | Soviq

@oriftolib
👍5
“Азалдан”: азал нима?

Бу сўз тилимизда тез-тез учраб туради, лекин унинг асл мазмун-моҳиятига деярли эътибор бермаймиз. Шунинг учун уни баъзида хато қўллаймиз.

Сўзнинг илдизи Ислом дини билан боғлиқ. Азал бошланиши йўқлик бўлган, ибтидоси бўлмаган замон, ҳали махлуқот, жумладан, одамзод яратилмаган пайтни англатади. Бизнинг тақдиримиз ана шу азалда битиб қўйилган. Шу сабабли тақдири азал дейилади. Азалнинг зидди абад – охири йўқ замондир.

Азал сўзининг маъноси ўзбек тилида ўзгаришларга учраган. Масалан, азалги, азалдан сўзлари узоқ замонлардан давом этиб келаётган, узоқ тарихга эга бўлган; қадимги; эскидан, қадим замонлардан бери каби маъноларни англатади.

Эътибор берган бўлсангиз, сўзга жуда олис ўтмиш маъноси юкланган. Яқин тарихга, юз-икки юз йилларга нисбатан бу сўзни қўлламаган маъқул.

📌 Демак,

Мен бу асарни кўпдан бери қидириб юрардим.
Мен бу асарни азалдан қидириб юрардим.

Халқимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлайди (ёки эъзозлаб келади).
Халқимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини азалдан эъзозлайди.

@oriftolib
👍3
Бир қарич неча сантиметр?

Албатта, ҳар кимнинг қаричи ҳар хил. Лекин қарич дейилганда муайян узунлик тушунилади.

“Қизиқарли билимлар оламида” китобида ёзилишича, бармоқларнинг турли хил вазиятдаги ҳолатига кўра узунлик ўлчовлари сифатида қарич, суям, сарали, тутам, энлик каби сўзлар кўп ишлатилган.

Масалан, қарич бош бармоқ билан жимжилоқнинг, суян – бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқнинг, сарали эса кўрсатгич бармоқ билан жимжилоқнинг ёпиқ ҳолатдаги оралиғини билдирган. Бир бармоқ энига тенг узунлик ўлчови энлик дейилган.

Ҳозирги тилда бу сўзлардан асосан қарич, тутам ва энлик қўлланади.

📌 Демак:

1 қарич – бош бармоқ билан жимжилоқнинг бармоқ ёйилмасига тенг, яъни 19-20 см.га тенг.

1 тутам (Ўрта Осиёда) – 9 см: арқон ёки таёқни сиқиб ушлаган қўл тўртта бармоқнинг кенглигига мос равишда танланган узунлик бирлиги.

1 энлик – бир бармоқ энига тенг (18 - 20 мм) ёки 1 энлик – 6 дона арпа донасининг бўйланмасига тенг.

@oriftolib
Расул Кушербаев – “Йил одами”

ЎзА талқинига кўра, депутат Расул Кушербаев Ўзбекистонда йил одами сифатида эътироф этилди.

Расул каби жонкуяр, халқпарвар депутатларимиз кўпайсин.

@oriftolib
Режиссёр танлаш услуби

Америкалик машҳур ёзувчи Стивен Кинг бошловчи режиссёрлар ва талабаларга асарларини рамзий 1 доллар ҳақ эвазига экранлаштириш имконини берган. Бироқ фильмларни тарқатиш ҳуқуқи тўлалигича адибда қолади, улардан тижорий мақсадларда фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

Ана шундай бошловчи режиссёрлардан бири Фрэнк Дарабонт эди. У йигирма ёшида “Палатадаги аёл” асари асосида қисқа метражли фильм суратга олади. Ёндашув Стивен Кингга маъқул тушади ва бунинг натижасида “Шоушенкдан қочиш”, “Яшил миля” ва “Туман” асарлари айнан шу режиссёр талқинида экран юзини кўради.

@oriftolib
👍5
Нашида нима?

Тилимизда тез-тез хато қўлланадиган сўзлардан бири нашидадир. У араб тилидан кирган, ўзбек тилида қўшиқ; тантанали шеър, мадҳия маъноларини англатади. Исломий мазмундаги қўшиқлар ҳам нашида ёки нашид деб аталади. Сўзни бундан бошқача маънода қўллаш хатодир:

Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ нашидасидан бенасиб.
Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ овозини эшитишдан бенасиб.

Паспорт олган юртдошларимиз фуқаролик нашидасини ҳис этди.
Паспорт олган юртдошларимиз фуқаро бўлиш бахтини ҳис этди.

Бахт нашидаси уфурган гўша.
Бахт нашидаси таралган (ёки янграган) гўша.

@oriftolib
“Жуфтакни ростлади”: жуфтак нима?

Тилимизда жуфтакни ростламоқ, жуфтакни урмоқ ва баъзан жуфтак отмоқ иборалари қўлланади. Улар қочиб қолмоқ, орқа-олдига қарамасдан қочмоқ маъноларини англатади:

Омон менга қаради, мен “тағин бир бало бўлиб қолди шекилли” деб аллақачон жуфтакни ростлаган эдим.
Ғ. Ғулом, Шум бола.

Ибора таркибидаги жуфтак сўзи форс тилидан олинган бўлиб, икки оёқлаб тепиш маъносини англатади. Форсчада от, мол каби ҳайвонларнинг кейинги икки оёқ билан тепиши, тепинишига ҳам шу сўз ишлатилади.

❗️ Лекин тепки маъносидаги жуфтак сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. У фақат ибора таркибида қўлланади, холос. Унинг омоними ҳам бор. Мисгарликда ишлатиладиган омбирсимон қисқич ҳам жуфтак дейилади. Албатта, бу бошқа сўз.

@oriftolib
👍12
#Эслатма

Мутлақ
Мутлоқ

Mutlaq
Mutloq

@oriftolib
😱5👍2
“Э” ҳарфли сўзлар имлоси

Кирил ёзуви э товушини ифода этишда нуқсонли. Чунки сўз бошида э ҳарфи билан берилган бу товуш қолган ҳолатларда асосан е ҳарфи билан ифодаланади. Масалан, эркин, элак; берк, челак, толе, кафе, феъл, шеър.

Чет тиллардан кирган камсонли сўзларда бу товуш сўз ичида ва охирида э билан ёзилиши мумкин: дуэт, каноэ, киноэкран, поэма, каратэ, алоэ, полиэтилен, маэстро, таэквондо.

Аммо ўзбекча ёки чет сўзлиги билинмай кетган арабча ва форсча сўзлар таркибида ҳам баъзан э ҳарфи келиши мумкин. Булар иккинчи қисми э билан бошланувчи қўшма сўзлар ёки бе- олдқўшимчасини олган сўзлардир. Уларнинг жами сони ўнтача, холос. Масалан, эчкиэмар, картошкаэккич, беэътибор, беэга, беэътироз.

❗️ Бундай сўзларнинг эътиборли жиҳати э ҳарфидан олдин унли ҳарф келишидир. Эчкиэмар сўзининг и унлиси туширилган эчкемар варианти ҳам бор. Бунда э ҳарфи е га айланяпти. Чунки ундан олдинги к ҳарфи ундош товушни ифода этади.

Лотин ёзувида ана шу камчилик йўқ. Э товуши барча ўринларда e ҳарфи билан ифодаланади.

📌 Демак,

Эчкиэмар, эчкемар, беэътибор, беэга
Эчкиемар, эчкэмар, бееътибор, беега

Каноэчи, алоэ, маэстро, поэзия
Каноечи, алое, маестро, поезия

Лотин ёзувида:
Echkiemar, echkemar, beeʼtibor, beega
Echkiyemar, beyeʼtibor, beyega

Kanoechi, aloe, maestro, poeziya
Kanoyechi, aloye, mayestro, poyeziya

@oriftolib
👍2
“Отвес”нинг ўзбекчаси нима?

Кўп сўзларнинг ўзбекчаси ёки тилимизда эскидан қўлланган муқобили бўла туриб, ишлатмаймиз. Масалан, қурилишда девор, устун, эшик кабиларнинг тиклигини аниқлаш учун бир учига тош ёки темир боғланган ипли асбоб ишлатилади. Усталар унинг русча номидан фойдаланади – отвес.
Минг йиллардан бери уй қуриб келаётган халқда наҳот шу оддий мосламанинг номи бўлмаса?! Бор, нега бўлмасин? Унутилган, холос.

Бу ускуна ўзбек тилида шоқул ёки шовун дейилади.

Шоқулнинг илдизи ҳиндча сахул сўзига бориб тақалади. Сахул ипга боғлаб осилтирилган қўрғошин соққани англатган. У шоқул шаклида араб тилига, сўнг ўзбекчага ўтган.

Шовун сўзи эса аслан ўзбекча. Унинг маъноси шоқул билан бир хил.

@oriftolib
👍1
Кушхонами ёки қушхона?

Кушхона
– чорва молларини сўйиш, гўшт-ёғ тайёрлаш билан шуғулланувчи корхона.

Қушхона – уй қушлари боқиладиган хона, жой.

❗️ Лекин сўзлашув тилида кушхона сўзининг қушхона варианти ҳам ишлатилади. Бу шакл изоҳли луғатга киритилган. Демак, қушхона ҳам хато эмас.

Шу сабабли:

У кушхонада қассоблик қилади.
У қушхонада қассоблик қилади.

@oriftolib
👍1
Эшик тақиллади. У шошганидан сарпойчан кетди.

Жумладаги “сарпойчан” сўзи нима маънода?
Anonymous Quiz
10%
Башанг кийимда
31%
Юпун кийимда
51%
Ялангоёқ
7%
Ўзига оро бермай
Афзал ва абзал

Бу икки сўзнинг талаффузи бир-бирига яқин бўлгани учун уларни қўллашда хатога йўл қўйиб турилади.

Афзал арабчадан олинган, аслиятда энг фозил, энг фазилатли маъносига эга. Ўзбек тилида эса яхши, аъло, ортиқ маъноларида қўлланади. Афзал кўрмоқ ибораси аъло ҳисобламоқ, ортиқ деб билмоқ маъноларини англатади.

Абзал эса форсчадан кирган бўлиб, аслиятда иш қуроли демак. Ўзбек тилида от-уловни миниш ёки аравага қўшиш учун зарур бўладиган асбоблар мажмуини билдиради. Пойабзал сўзи таркибида эса кийим маъносига эга. Пой (оёқ) + абзал (кийим) = оёқкийим.

Сўзнинг маъноларини билиб олган киши уларни осон фарқлай олади.

📌 Демак,

Буниси афзал, борганим афзал, афзалини танланг
Буниси абзал, борганим абзал, абзалини танланг

От абзали, абзалламоқ, пойабзал
От афзали, афзалламоқ, пойафзал

@oriftolib
👍5