Orifon.uz
5.29K subscribers
4.7K photos
1.31K videos
25 files
5.16K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

Абу Умома (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади:
«Сизлар ҳар жума куни менга кўп салавот айтинглар! Зеро, (айтган) салавотингиз ҳар жумада менга етказилади. (Myсулмонлар) ичида ким кўпроқ салавот айтса, мартаба жиҳатидан менга яқинроқ бўлади». (Байҳақий ривоят қилган.)

#салавот

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

👉ЖУМА КУНИ УШБУ 8 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

ЖУМА КУНИ МЎМИН-МУСУЛМОН БИР-БИРИНИ ТАБРИКЛАШИ УЛУҒ НЕЬМАТ. АЗИЗЛАР ФИТНАЧИЛАР, ИҒВОГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ. ҲОЗИРГИ КУНЛАРДА ЖУМА ТАБРИГИ ЙЎҚ,ҲАР ХИЛ ГАП СЎЗЛАР .БУ АСОСИ ЙЎҚ. УЛУҒ БАЙРАМ, БИЛАН БИР БИРИМИЗНИ ТАБРИЕЛАШ БАХТИГА ЕТКАЗГАНИГА ШУКРОНАЛАР БЎЛСИН!!!!!!

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз..

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Orifonuz
БИР ЧОЛНИ УЧРАТДИМ

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
«Нима бўлди?» - дея сўрадим ҳайрон.
«Дўстимни душманга сотгандим…- деди,-
Икки қўлим қондир ўшандан буён».

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
«Нима бўлди?» - дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди, хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди,
«Нима бўлди?» - дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга…- деди,-
Ўзимни излайман ўшандан буён».

Хуршид Даврон.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
• Аёл қаҳва кабидир: пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради;
• Аёл бола кабидир: бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан;
• Аёл денгиз кабидир: қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан;
• Аёл топишмоқ кабидир: жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан;
• Аёл кока-кола кабидир: зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан;
• Аёл термост кабидир: ҳар қандай эски муаммони  қайноқ ҳолда тутиб тура олади;
• Аёл мушук кабидир: ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир;
• Аёл гул кабидир: эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.


Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ 
Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

#салавот
(САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ)
«Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат».

Маъноси:
«Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз-Замахшарий

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ".


“Хўжа Исмат” жоме масжиди қурилишига кўмак бермоқчи бўлган олиҳиммат биродарларларимизга ҳисоб рақамларини эслатиб қўймоқчимиз. Савобдан бебаҳра қолманг! Ўзингизга жаннатлардан қаср сотиб олинг!

UZ card: 5614681200998213

Humo card: 9860 010116932772

  ИНН.   206628196

МФО 00088

Масжид ҳисоб  рақами:

20212000704516299001

“Ипотека банк”

  РОССИЯДАН ПУЛ КЎЧИРУВЧИЛАР УЧУН.

  9860167827774552
ҳамкорбанк.

   ВИЗА КАРТА.  ИПОТЕКА

4242150031269205

БАРЧА КАРТАЛАР ГАДОЕВ САЛОҲИДДИН НОМИГА.

Murojat uchun
+998973003303  Салоҳиддин домла
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram (https://t.iss.one/Xoja_Ismat_jome_masjidi)
ШЕРИЯТ...

Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!

   🌹  🌹  🌹  🌹  🌹
 
Дунёда сир борки, сочма-соч дунё,
Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё.
Азал орифларнинг кўзи ўнгида
Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё!

  🌹  🌹  🌹  🌹  🌹

Эй, дўст, гўзалликка ўч бўлсанг азал,
Ҳикмат диёридан тингла бир масал:
Баҳор ҳам, хазон ҳам Ватанда гўзал! – 
Тўлсин хуш рангларга диёр, навбаҳор...


Мирзо КЕНЖ
АБЕК


ҲАЁТ  ЙЎЛИ

Замон тез, фурсат оз, ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида
Икки сана аро қисқа чизиқд
ир.

🌹  🌹  🌹  🌹  🌹

Адоватдан сира келмаган бойлик,
Ҳосил гадолигу қуллик бўлади.
Лой отишган ёвлар икков ҳам лойлик,
Гул тутишган дўстлар гуллик бўлади.

  Эркин Воҳ
идов

Таълимга қизиқмас, тўй қилар катта,
“Танировка мошин”, уй қилар катта.
Чойхона, гап-гаштак жойида, лекин,
Фарзанд онгсиз вайнер, жоҳил ё латта.

   Жавоҳир Эшонқ
улов


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
МАВЛОНОДАН ИНЖУЛАР!!!

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:
Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўли
нг.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ҒАЙБУЛЛОҲ АС-САЛОМ НИМА ДЕЙДИ
?

* *
*
Адабий таъсир ёзувчининг оргиналлигига халал етказмайди, аксинча, унинг маҳоратини оширади, ҳаётнинг чуқур қатламларини ва узоқни кўришга ўргатади. Тақлид эса, аксинча, бошқа ёзувчига кўр-кўрона эргашиш, унда тасвирланган ҳаёт лавҳаларини “ўзлаштириб”, механик суратда кўчиришга олиб келади, натижа ўлароқ, тақлидчининг ёзувчи сифатида бурди кетади.

* *
*
Ахлоқсиз ва баттол одамларга бериладиган ҳар хил танбеҳ, ҳайфсан, жазо чоралари сирасига уларни бир хилда фикрлаш, сидирға, китобий сўзлашга мажбур қилишни ҳам киритиш керак, деб ўйлайман. Бу энг оғир жазолардан бири бўлар эди!

* *
*
Ўз тилида хиргойи қилиш нималигини билмайдиган, ўз тилида ўз дилбандига алла айтолмайдиган, ўз тилида дуойи хайр, дуойи бад айтолмайдиган, муножот, нидо қилолмайдиган ва ҳатто ўз тилида... туш кўролмайдиган бир талай одамлар пайдо бўлди.

* *
*
Бирон асар ўзбек тилига асл нусхасига қараганда бўш ағдарилган бўлса, бу – тилнинг қусури эмас, балки таржимоннинг нўноқлигидир.

* *
*
Мен сўзшунос профессордан кўра дидли муҳаррирни афзал кўраман.

* *
*
Таржимоннинг бурчи матнга ўзининг субъектив муносабати, алоқадорлигини минимумга келтириш, таржима қилинаётган асарнинг моҳиятига яқинлашишдан иборат.

* *
*
Таржима – маълум бир гуруҳ кишилар ёки халқнинг бир қисми, аҳолининг бир тоифаси учун эмас, балки бутун халқ учун яратилади.

* *
*
Бегона тилнинг грамматикаси авахтасига тушган фикр ўзининг ҳар қандай маъносидан маҳрум бўлибгина қолмайди, балки ўқувчини калом туйғусидан бездиради, сўзнинг таъсирчанлик, сафарбарлик кучини қирқади... Сўз ўзининг сўзлигидан маҳрум бўлиб, ҳис-туйғусиз шартли тамғага айланади.

* *
*
Дунёдаги энг улкан нарсалар ҳам майда заррачалардан ташкил топади. Бинобарин, энг майда заррача ҳам ҳар қандай улкан нарсанинг бир қисмидир.

* *
*
Ҳақиқий таржима талабларига кўра, таржимон асл нусханинг санъат асари сифатида шакл ва мазмун бирлигини қайта яратиши, миллий ва индивидуал услуб хусусиятларини сақлаши лозим.

* *
*
Ҳар бир деталь, ифода ва ишора орқали ёзувчи, шоир бир гап айтиш, бир манзара чизишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Таржимон буни илғамас, аниқ таржима қилмас экан, асар ўз қимматини, маъносини йўқотади.

“Ёшлик” журналининг 2023 йил 6-сонидан олинд
и.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Сизга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард  феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Ибнул қоййум айтдилар:
Агар банда Пайғамбар алайҳиссаломга нафас олишдаги ададда салавот айтса ҳам у зотнинг ҳақларини адо эта олмабди.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Билгинки, Иблиснинг одамлар устидаги энг аввалги ҳийла, найранги уларни илмдан тўсиш бўлган. Чунки илм уларнинг чироқларидаги ёруғлик, нурдир. Нурни ўчирар экан, уларни қоронғу зулматда хоҳлаганидай адаштиради, гангитади”, деди.

“Талбийси иблис” асаридан.

РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН               7-АПРЕЛЬ   ДУШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 04-32..ИФТОР.  18. 56..
БУХОРО ВИЛ  С. 04, 41 .ИФТОР.  19,
15.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!


Ума
р ибн Хаттоб (р.а) бундай деган:
"Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади"
. (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган)

#салавот
«Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад».

Маъноси:
«Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!»

Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрл
и-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон
.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни к
енг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
أبو الفقيه
Bolalarni qanday Qori qilamiz?
Мусулмоннинг асосий иши Қуъронни тафаккур билан ўқиш

Болаларни қандай қилиб Қори қилсак бўлади

ХУСАЙН БУХОРИЙ.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Ўғлим Баҳоуддин!
Агар жаннатни қўлга киритишни истасанг, ҳар кимга дўстлик кўрсат!
Ҳеч кимга нисбатан гина-кудурат сақлама, ҳар кимга нисбатан тавозеълик бўл!
Бошқалардан устун бўлишга интилма ва истама!
Шам ва малҳам каби юмшоқ табиатли бўл!
Игна каби ботувчи бўлма!
Сенга ҳеч кимдан ёмонлик келишини истамасанг, ёмон нарсаларни ўйлама ва ўрганма!


Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳунинг ўғиллари ҳазрати Баҳоуддин Валадга насиҳатлари.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz
САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
ТО  ОТАНГ  РОЗИ  ЭМАС,  ТАВБАНГ  ҚАБУЛ БЎЛМАС  СЕНИ

Эй кўзимнинг шамъию ҳам нури дийдам равшани,
Одами имонға етмай ҳеч вақт бўлмас Ғани,
Мардумозори қилиб бўлма Худони душмани,
Осмонга етса бошинг қилмагил мову-мани,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Кечаю кундуз агар Қуръон тиловат айласанг,
Шабни рўз айлаб мудом тақвойи тоат айласанг,
Мисли Ҳотамдек бўлиб хайру саховат айласанг,
Каъбайи мақсудни минг бор зиёрат айласанг,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Машриқу Мағрибни кезсанг, йўқ бу дардингга табиб,
Қилмағай андак шафоат, саййиди нури Ҳабиб,
Куйдурур ул Молики дўзах, сени охир мужиб,
Юз фиғону нола қилсанг, ҳеч киши келмас қариб,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Дини имонинг билан урсанг бу йўлда дасту по,
Зўри бозинг бирла этсанг ўттиз уч минг хонақо,
Осмондин тушса Исо, қилса ҳаққингга дуо
Муршидинг Хизри замон бўлса, бўлолмас раҳнамо,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Бўйи раҳмат анга етмас, кимки бадкирдордур,
Гўр ани қилмас қабул, чиркин тани мурдордур,
Чун Худо бандам демас, ҳар кимки дил озордур,
Ким Падарозордур, андин Худо безордур,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Тоатинг беҳудадур, ҳаргиз тополмассан самар,
Сад ҳазорон некни, бир хўйи бад барҳам урар,
Эй муққаддар доманинг куйди ўзингдин бехабар,
Арши аъзамдин улуғдур, бандага амри Падар,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Ҳеч оқил ўзини аҳли касофат айламас,
Бу гиёҳи талхни ҳеч ким зироат айламас,
Ким Падарозордур Аҳмад шафоат айламас,
Бандайи мўмин омонатга хиёнат айламас,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Машрабо азми сафар қилгил неку кирдор бўл,
Бандаликни пеша тут, шаб то саҳар бедор бўл,
Охиратни хавфидин қон йиғлагил ҳушёр бўл,
Боғи ризвон истасанг амри падарга ёр бўл,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.

Бобораҳим Машраб

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Audio
ТО  ОТАНГ  РОЗИ  ЭМАС,  ТАВБАНГ  ҚАБУЛ БЎЛМАС  СЕНИ


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz