Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.4K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
DIQQAT! TAʼMIRLASH ISHLARI TUFAYLI OQQOʻRGʻON TUMANINING AYRIM HUDUDLARIDA GAZ TAʼMINOTI VAQTINCHA TOʻXTATILADI

2022-2023 yillar kuz-qish mavsumida aholini uzluksiz tabiiy gaz bilan taʼminlash, yuqori va oʻrta bosimli gaz quvurlarini zichlikka sinash ishlari olib borilishi rejalashtirilgan.
Shu sababli, 2022-yil 26-sentyabr kuni soat 08:00 dan 28-sentyabr 18:00 ga qadar tumandagi “Qahramon”, “Qoʻrgʻontepa”, “Nurafshon”, “Navroʻz”, “Zarbdor”, “Guliston”, “Yoshlik”, “Xonabod”, “Suvti”, “Tolovul”, “Usta Normat”, “Jagʻalboyli”, “Sultonobod”, “Qoʻshtepa”, “S.Segizboyev”, “S.Rahimov”, “Birlik”, “Mustaqillik” va “Qoʻrgʻoncha” MFY laridagi jami 12218 ta aholi xonadonlarida va 136 ta ulgurji isteʼmolchilarida vaqtincha tabiiy gaz taʼminoti toʻxtatiladi.
Shundan,
1.Maktab -26 ta.
2.MTM - 12 ta. 
3.Oshxona -44 ta.
4.Korxona va tashkilotlar -26 ta.                   
5.Nonvoyxona -28 ta.

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun gaz isteʼmolchilaridan uzr soʻraydi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
#Дайжест #Хотин_қизлар

Аёли фаол ва бахтиёр мамлакатнинг келажаги буюк. Шу боис хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги дайжестимиз шу мавзуда. Танишинг, Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳафта ичида!

🔘Бекобод тумани

Шоира Гулжамол Асқарова "Аёллар дафтари"да турувчи, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Ногиронлиги бўлган аёлнинг қўл ишлари оммалаштириладиган бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани

Банкирлар хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини оширишни мақсад қилди.  "Хўжакент" пансионатида ўтказилган ўқув семинарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔘Зангиота тумани

"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Меҳнатидан барака топиб ўз тадбиркорлигига эга бўлган қишлоқ аёллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

🔘Олмалиқ шаҳри

Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан "Дўстлик", Бобур, Муқимий, "Чамбил" маҳаллаларидаги иш тизими ўрганилди.

🔘Оққўрғон тумани

"Жағалбойли"да хотин-қизлар стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалашди. Беллашувларда дўстлик, аҳиллик ғолиб бўлди.

🔘Оҳангарон тумани

Республика ишчи гуруҳи "Нуробод" ва "Озодлик" маҳаллаларида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни платформага жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга тавсиялар берди.

🔘Оҳангарон шаҳри

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари шаҳардаги барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Жараёнда ҳаракатнинг фаол аъзоларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

🔘Пискент тумани

Суд раиси "Бирлик" маҳалласига келди. Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

🔘Чиноз тумани

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Хотин-қизлар марказида аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔘Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юртида 3-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан "Сиз оила қуришга тайёрмисиз?" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔘Юқори Чирчиқ тумани

"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди. Вилоятдаги корхоналар хотин-қизлари стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича куч синашдилар.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари топширилди.

🔘Қибрай тумани

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Теримчилар_чемпионати
#Ҳирмонга_барака

Ташаббус ҳар бир инсонга хос одат


✍️ Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ташаббуси билан ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш,  волонтёр ёшларнинг шижоатини кўриш,  "Ёшлар дафтари"да турувчиларга даромад топишни самарали йўлини ўргатиш мақсадида "Султонобод" МФЙ ҳудудидаги "Шохжаҳон, Комила, Файз" фермер хўжалиги даласида #Илғор_теримчи_2022 чемпионати ташкил этилмоқда.

👉 Айни пайтда жараён қизғин давом этмоқда. Кутилмаганда туман ҳокими А. Каримджановнинг далага ташрифи ва теримчиларга билдирилган самимий фикрлари барчага чинакам мотивация берди.

💫 Далада терим қизғин, дошқозонда "паловхонтўра", самоварда чой,  бу манзаранинг барчаси тинчлик нашидаси.

🥇 Кечки постларда чемпионат якуни ва ғолиблари билан таништирамиз.
#пахта_2022

Пахта терими авж паллага кирди. Ҳамма пахтани нест нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида. Барча ўз улушини қўшиш илинжида.
Бу жараёнда маҳалла аёллар фаоли саъй-ҳаракатлари мақтовга сазовор. Аёллар фаоллари ўз ҳудудларидан бугун далаларида 1500 нафардан ортиқ аёллар пахта термоқдалар.

Туман ҳокими теримчиларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиб, илғорларни рағбатлантирди.
#пахта_2022
#ҳашар

Бугун юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби туманимизнинг "Ҳамид Олимжон" МФЙ ҳудудидаги "Абдуманноп Пиримқулов" фермер хўжалигида ҳам терим авжида. Бугун далада 175 нафардан ортиқ теримчи жавлон урмоқда.

Туманимиз маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари оилалари билан теримга чиқиб, пахтакорларга ҳашар қилишмоқда.

Тушлик халфана ҳоким ёрдамчилари ташаббуси. Ажойиб урф-одат ва анъаналаримиз борда. Ушбу отряддаги илғор 35 нафар теримчига туман ҳокими, 3-сектор раҳбарининг эсталик совғалари тарқатилди.