Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.6K subscribers
24.7K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#биринчи_қўнғироқ
#мустақиллик_дарси

Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда "Билимлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Оққўрғон тумани ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси О.Мамаюсупов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Шунингдек, тадбир меҳмони ўқувчиларга "Мустақиллик дарси" ўтиб берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бу масалалар бўйича лойиҳалар бўлса, уларга барча шароитлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, бугунги кунда четдан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 140 миллион доллар узоқ муддатли маблағлар банкларда ҳалигача ўзлаштирилмаган. Яна 330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди.

На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти”, деди Президент.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу маблағларни ўзлаштириш бўйича ўзининг лойиҳаларини тақдим этиш топширилди.

Янги лойиҳаларни ишга туширишда “Агролизинг” акциядорлик жамияти умуман ишламаётгани танқид қилинди, унинг фаолиятини тўлиқ трансформация қилиб, деҳқон ва фермерларга молиявий кўмакчи бўладиган тизимга айлантириш топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

– келгуси бир йилда ҳудудларда маҳсулотни сақлаш бўйича 200 минг тонна қувватларни ишга тушириш;

– 100 миллион доллар ҳисобидан интенсив боғлар ва сабзавотчилик, сақлаш омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини бошлаб, тадбиркорларга лизингга беришни йўлга қўйиш;

- барча вилоятларда иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш;

- аграр соҳада молиялаштириш, кредит, лизинг ва суғурта тизимини тўлиқ янгилаш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
"Аграр соҳада белгилаб олган катта ислоҳотларимизни жадал амалга ошириш биринчи навбатда ушбу соҳа раҳбарлари Ғаниев, Хаитов, янги вазир Воитов ва ўринбосарлари фидойилигига боғлиқ.

Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", деди Президент.

Лекин, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов ҳали эскича ишлаётгани, баландпарвоз рақамларга берилиб кетгани танқид қилинди.

Соҳа раҳбарларининг вазифаси Президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.

Лекин, муҳим ишлар четда қолиб, қўшиб ёзишлар, номаъқул ишлар кўпайиб бораётгани қатъий танқид остига олинди.

Йўл қўйган камчиликлари учун қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев лавозимидан озод этилгани, вазир ўринбосари Ш.Мирзаевга ҳайфсан берилгани айтиб ўтилди.

"Бундан буён Ғаниевдан ҳам, Хаитовдан ҳам, янги вазир Воитовдан ҳам жуда қаттиқ сўров бўлади", деди Президент сўзининг якунида.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#тайинлов

Хабарингиз бор, жорий ўқув йилидан бошлаб Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Оққўрғон тумани ихтисослашган мактаби фаолият бошлади.

Ушбу ихтисослашган мактабга Агентлик буйруғи билан Элдор Мирзаев Таджикулович директор этиб тайинланди.
Элдор Мирзаев 1991 йили Оққўрғон туманида туғилган. Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Оққўрғон туман ХТБ тасарруфидаги 28-мактаб директори сифатида ишлаб келган.

Э.Мирзаевнинг юртимизга етук кадр тайёрлашдек машаққатли ва шарафли фаолиятида муваффақият тилаймиз!!!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#биринчи_қўнғироқ
#мустақиллик_дарси

Бугун юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Оққўрғон туман ихтисослашган мактабида ҳам "Биринчи қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими А.Каримджанов, прокурор ДФайзиев, 4-сектор раҳбари Б.Шомирзаев, ҳоким ўринбосари Ж.Джаникулов, туман ХТБ бошлиғи М.Тожибоев ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.

Меҳмонлар ўқувчиларни бугунги байрам билан қутлаб, ўқишларида зафарлар тилашди.

Мустақиллик дарсида биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими ўқувчилар зеҳни ва билими, кўзларида ёнаётган келажакка ишончдан мамнун бўлди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меритократия_амалда

⚡️Халқчил давлат хизматига фақат очиқ ва шаффоф танловлар билан

https://t.iss.one/AOKBToshvil