Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
💥💥💥💥💥💥

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 24 август куни Оққўрғон туманидаги "Қуштамғали" МФЙда жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида "Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Оққўрғон овози" газетаси", туман Халқ таълими, туман Маданият бўлими ҳамда "Қуштамғали" МФЙ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик берган имкониятлар ва бугунги кунда инсон қадри учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида шукроналик келтирдилар.

Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
#байрам_шукуҳи
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз!

Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлиги "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида "Янги Ўзбекистон инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўнги йилларда юртимиздаги ислоҳотлар, имкониятлар, айниқса, тиббиёт соҳасида инсон қадри учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

Туманда соғлиқни сақлаш тизимида самарали меҳнати ҳамда маънавий-маърифий ишларда  фаоллиги учун тиббиёт ходимлари РМММ Тошкент вилояти бўлими томонидан берилган бадиий китоблар ва ташаккурномалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
#байрамга_туҳфа

Оққўрғон туман 3-сектор раҳбари И.Т.Турғунов ташаббуси билан туман ИИБ бошлиғига бириктирилган "Тортувли" МФЙда жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олувчи эҳтиёжманд оилаларнинг 12 нафар фарзандига мактаб формаси ва пойафзаллар совға қилинди.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔰“УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ-2022”
🔰“НАЖОТ ТАЪЛИМДА, НАЖОТ ТАРБИЯДА, НАЖОТ БИЛИМДА”
#ОҚҚЎРҒОН_ТУМАНИ

⚡️Анъанага мувофиқ бугун Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими ходимларининг 2022-2023 ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

📌Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов ҳам форумда иштирок этиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлашди. Шу билан биргаликда барча устозларни яқинлашиб келаётган байрамлар билан табрикладилар.

❇️ Форумда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган таълим фидойилари муносиб тақдирланди.
💥💥💥💥💥💥💥💥

#Мустақиллигининг_31_йиллиги

📣АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!!!


▶️ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 2022 йил 28-август куни соат 17:30 да туманимиз марказидаги "Ёшлар боғи"да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига
барчангизни таклиф қиламиз.

🪅Байрам сюрпризларга бой бўлиши аниқ. Элимиз суйган, таниқли санъаткорлар байрам файзига файз қўшиши кутилмоқда.

🎊Барча-барчани байрамда кутамиз!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (1-4 сентябрь) давомида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Маълумот ўрнида:
Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

Расмий
каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram