Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
6.83K subscribers
30.1K photos
1.89K videos
52 files
3.88K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#диққат_эълон!!!
#савдо_ярмаркаси

Ҳурматли ота-оналар!!!

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сонли қарори асосида 2022-2023 ўқув йилидан халқ таълим тизимида махсус мактаб формаси жорий этилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудлар, таълим муассасаларида ушбу мактаб формалари ярмаркаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан, эртага "Зарбдор" МФЙ ҳудудидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида мазкур форманинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка 19 июль куни соат 10:00да 36-мактабда бошланади.

Бу билан Сиз фарзандингизга бозор оралаб уст-бош қилиш, ортиқча вақт сарфлашдан қутиласиз.

Айтиш жоизки, мактаб формаларининг савдо ярмаркаси туманимизнинг барча мактабларида белгиланган режа-жадвал асосида бўлиб ўтади.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#диққат_эълон
#сайёр_қабул

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси томонидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳлари жорий йилнинг 20 июль куни соат 11:00да Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" мономарказ фаоллар залида тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Сайёр қабулга тадбиркорлик фаолиятида муаммоси мавжуд бўлган тадбиркорларни таклиф қиламиз.


Ўзбекситон Савдо саноат палатаси Оққўрғон туман бўлими