Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#сайёр_қабул

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилаяпти. Жумладан, бугун туманимиздаги "Ишга марҳамат" мономарказида тадбиркорлар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармалари, Оққўрғон туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар маркази, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Унда бизга бириктирилган масъул вакил, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ж. Шодиев, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари О. Самандаров, Оққўрғон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари С.Бабасаидов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари харид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.

Қабулда 250 нафардан ортиқ тадбиркор қатнашиб, 75 дан зиёд мурожаат ва таклифлар билдирилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#ёшлар_хатлов_ўтказаяпти

Маҳаллалар ёшлар етакчилари 14/30 ёш тоифасида хатлов жараёнлари бошлашди

🖋 Муҳтарам Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарорига асосан, Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

📋 Хусусан, туманимизнинг "Сувти", "Қаҳрамон", "С.Раҳимов", "Ҳамид Олимжон", "Ёшлик", "Гулистон", "Жағалбойли" "Ҳамзабод", "Маданият", "Қўрғонча" ва бошқа маҳаллаларида хатлов жараёнлари жадал амалга оширилмоқда.

Сизда ёшлар борасида муаммо ва таклифингиз борми? Унда ёшлар етакчисига учрашинг.

Айтганча, ҳаво ҳароратини ҳисобга олган ҳолда хатлов вақтлари муайян вақтларга белгиланди.
#билдириш

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

🏛Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида жорий йилнинг 21 июль куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади.

Учрашув чоғида кўриб чиқиладиган асосий йўналишлар:
👉Товар-хом ашё биржаси иштирокчилари, шу жумладан, товарларни биржага кўйиш масаласи;
👉Тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирок этишидаги мавжуд муаммолари;
👉Коммунал соҳа (сув, газ, электр энергия) тармоқларига уланиш ва соҳага оид бошқа муаммолар;
👉Логистика соҳаси, шу жумладан, темир йўл транспортида ташиш хизматларини кўрсатиш (имтиёз ва преференциялар ҳолати);
👉Қурилиш соҳаси, шу жумладан, қурилишга рухсат беришдаги муаммолар;
👉Фармсаноат соҳасидаги муаммолар;
👉Сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология хизматларидаги муаммолар;
👉Эксклюзив ҳуқуқларни бекор килиш ва бошқа соҳалардаги рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар.

👉Учрашув 2022 йил 21 июль куни 17:00 гача кун бўйи давом этади.

👆Шунингдек, юқоридаги йўналишлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид бошқа масалалар бўйича мавжуд мурожаатларингизни ва таклифларингизни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

🏢 Телефон рақамлар: (70) 202-01-75; (70) 202-01-99.

📍Манзил: Нурафшон шаҳри, М.Улуғбек кўчаси 11 уй

☎️Қўшимча маълумот учун телефон: (70) 202-02-28.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Alisher Sadullaev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sherzod Shermatovning ma’lum qilishicha, Xalqaro IT-sertifikatni olish yoshlarning birinchi marotaba ishga kirishlarini osonlashtiradi. Endi bunday sertifikatlarni olishga ketkazgan xarajatining 50 foizgacha bo‘lgan qismi davlat tomonidan qoplab beriladi.

Mehnat staji yoki o‘zining portfoliosiga ega bo‘lmagan yoshlarning birinchi marotaba ish topishlari juda qiyin jarayon odatda, chunki ish beruvchilar nomzodning bilimi va qobiliyatiga ishonishi qiyin.

Ish beruvchi ishonadigan xalqaro IT sertifikatiga ega bo‘lsangiz, ishga kirish ham osonlashadi. Marhamat, Xalqaro IT-sertifikatlarini olish hamda o‘qish xarajatlarining 50 foizgacha bo‘lgan qismini qoplab berish xizmatidan foydalaning: https://my.gov.uz/uz/service/622

Uni yoniga chet tilini bilish bo‘yicha sertifikatniyam (IELTS, TOEFL va h.k.) qo‘shib olsangiz, ish topishingiz yanada osonlashadi. Uning 100% xarajati qoplab beriladi: https://my.gov.uz/uz/service/413

Ayniqsa, talabalar universitetni chet tili va kamida bitta IT sertifikatiga ega bo‘lib bitirib chiqishsa, kelgusida ularni ishga joylashishida ancha yengillik bo‘ladi.

@alisher_sadullaev
#ўрганиш

📍Оққўрғон туман кичик саноат зонаси фаолияти ўрганилди

💠Бунда туман ҳокими ўринбосари С. Ҳакимжонов ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Республика ишчи гуруҳи вакили Ж.Шодиев тумандаги кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар билан учрашиб муаммо ва таклифларини ўргандилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi