Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
25K photos
1.59K videos
44 files
3.18K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#сурур

Оқшом таровати ҳақида гап кетганда кўпчилик енгил энтикиши тайин. Кеча ҳилол ой шуласи остида "Қўрғонтепа" маҳалла аҳли ана шу туйғуни туйгани аниқ. Боиси, дам олиш куни маҳалла аҳли ҳордиқ чиқариши учун концерт дастури ташкил этилди. Маҳалладошлар чин маънода яйради.
#Оққўрғон_тумани
#жараён

Бугун Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Сайёра Файзиева иштирокида Оққўрғон туманида маънавий-маърифий йўналишда фаолият юритаётганлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмасига тайинланган янги раҳбар Нодирова Маҳфуза Умаровнага иш фаолиятига муваффақият тилаб, тумандаги ҳамкор ташкилотлар ҳамда умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган тарғиботчилар амалга оширадиган фаолият йўналиши ва мазмунини пухта белгилаш, самарали йўлга қўйиш юзасидан амалий тавсиялар берди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг вазифалари ва уларни методик қўллаб-қувватлаш, ижодкор ўқувчиларни танлаб олиш ва уларга ўз йўналишлари бўйича методик ёрдамлар кўрсатиш борасида сўз юритилди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь 4 июль куни ХХР ТИВ брифингида Хитой ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир».

〰️〰️〰️
На брифинге МИД КНР 4 июля официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь прокомментировал реакцию китайского правительства на события в Каркалпакстане следующим заявлением:

«Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Эълон

‼️Аутсорсерларга танлов эълон қилинади!

📌Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Аутсорсинг хизматини кўрсатиш истагини билдирган корхоналарни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш учун танлов эълон қилинади.

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Президентимга_рахмат
#имконият
#миннатдорчилик
#ватанимга_хизмат_қиламан

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев томонидан Тошкент вилоятида сафарбарлик чақируви резерви сифатида армия пуллари тўлаб берилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан самимий онлайн суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат жараёнида мотвацион фикрлар ёшларга катта далда бўлди. Албатта ёшлар ва уларнинг ота-оналари ўз навбатида Ҳукуматимизга, Юртбошимизга ёшларга берилган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.

Биз ишонамиз бугун ҳарбий хизматга кетаётган ёшларимиз ватанининг садоқатли фарзандлари бўлишади.
Шу ўринда Республика жамғармаси маблағларидан оққўрғонлик 20 нафар ёш ҳам ушбу имкониятдан кенг фойдаланди.

Ҳозирда 5 нафар йигитимиз бир ойлик ҳарбий хизматини ўташмоқда.

#менҳамҳарбийбўламан