Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Нафосат_ёзги_соғломлаштириш_майдончаси
#Назм_ва_нафосат
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

❇️ Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида ташкил этилган «НАФОСАТ» ёзги соғломлаштириш майдончасида беш муҳим ташаббус доирасида «Ёш китобсеварлар» тўгараги иши йўлга қўйилган.

⚡️Бугун ушбу тўгаракка аъзо ўқувчилар ўртасида «Ифодали шеър ўқиш» танлови ўтказилди. Ёшлар ўзлари севиб ёд олган шеърларини ифодали айтиб бердилар.
Бу каби танловлар ўқувчиларнинг таътилдаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг оғзаки нутқи ривожида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ифодали ўқиш кишини нафосатга чорлаши шубҳасиз.
Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

- ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бирга мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш;

- йил якунигача 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорларга экспорт қиладиган корхоналар сонини 400 тагача ошириш топширилди.

Йил якунигача 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияни жиҳозлашга 10 миллион доллар йўналтирилади.

Ветеринария қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар сонини 1,5 бараварга ошириб, 700 тага етказиш топширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 546 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 540 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 134 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 379 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 103 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 47 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 169 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 424 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 216 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 71 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 105 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 272 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 129 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 77 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#e_auksion_uz

📌Бўш турган биноларни ижарага олинг ва тадбиркорлик қилинг

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#хушхабар
#фахр_ифтихор

🥇Оққўрғон фарзанди, 11-мактаб ўқувчиси Беҳруз Азимов ММА спорт тури бўйича Қирғизистонда 11-12 июнь кунлари бўлиб ўтган халқаро турнирда ўз вазн тоифасида чемпион бўлди 🥇

Балли, азамат! Олға, Оққўрғон ёшлари!!!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўтган_ҳафта_давомида

🛡ОБЪЕКТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ КЎРСАТУВИ (9-сон)

YouTubeда кўриш:👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
— — — —
#на_прошедшей_неделе

🛡ПЕРЕДАЧА О БЕЗОПАСНОСТИ ОБЪЕКТОВ (выпуск 9)

Смотреть на YouTube: 👉
https://youtu.be/31Eo2L4DJfA
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
#Ёшлар_ойлиги
#Шахматчи_ёшлар

Шахмат чемпиони - Ҳайитбек!!!

💥Айни кунларда авж паллага кирган «Ёшлар ойлиги» доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ва маҳалла ёшлар етакчилари ҳамкорлигида бугун "Толовул" МФЙ 10-мактаб биносида 7-30 ёш тоифасидаги 200 нафарга яқин ёшни қамраб олган катта форматдаги "Шахмат турнири" ташкил этилди.

Турнирнинг энг ҳаёжонли дамлари жажжи болажонларнинг ака-опаларини мот қилишлари бўлди. Бугунги турнир чинакам шахмат ихлосмандлари учун ҳақиқий байрамга айланди десак, муболағага йўйманг.

Натижалар эса қуйидагича:
🥇ўрин - "Қаҳрамон"МФЙдан Холматов Ҳайитбекка;
🥈ўрин - "Ҳосилдор"МФЙдан Эгамбердиева Зебузарга
🥉ўрин - "Навбаҳор"МФЙдан Эгамбердиев Азаматларга насиб этди.

🎁Ғолиб ва совриндорлар агентлик томонидан муносиб тақдирланди. Бу каби спорт тадбирлари ҳали давом этади.

Олға, туманимиз ёшлари!!!
#сайлов
#конференция

📌Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қайта ташкил этилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok