Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.79K subscribers
26.1K photos
1.63K videos
45 files
3.23K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Сайёр суд

Оққўрғон туман “Касбий кўникмалар” маркази биносида Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди тергов судьяси А.Қахрамонов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Сайёр суд давомида Оққўрғон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика (катта) инспекторлари, давлат солиқ инспекцияси ҳамда Транспорт назорат  бошқармаси томонидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Суд жараёнида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти, Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ, Оилавий (маиший) зўравонлик ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган маъмурий иш хужжатлари кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланиб, муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жарима ва маъмурий қамоқ олиш жазолари тайинланди.

Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Сайёр судда инсонпарварлик ва одиллик принципларига асосланиб, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни бартараф этганлари маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиб, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаганлари бўйича маъмурий иш юритишдан тугатилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари МЖтКнинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда судга юборилганлари мансабдор шахснинг ўзига қайтарилади.

Ишни кўриб чиқиш пайтида ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари борлиги аниқлангани бўйича материаллар прокурорга юборилди.


@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 13 fevral
☁️ +10°...+2°, Bulutli

Hozir: 🌫 +2°, ⬇️ 1 m/s

Tong: ☁️ +4°
Kun: ☁️ +9°
Oqshom: ☁️ +8°
Namlik: 45%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 2.2 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:20
Quyosh botishi: 17:53
3-секторда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Жорий йилнинг 12 феврал куни  Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи подполковник И.Т.Турғунов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оққўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари М.С.Қолдибоевлар иштирокида белгиланган режа асосида туман 3-сектор ҳудуди Ҳ.Олимжон МФЙда яшовчи аҳолининг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 12 нафар фуқаролар қатнашди. Қатнашган фуқаролар томонидан турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди ва ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.


@Oqqorgon_hokimligi
4-секторда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Жорий йилнинг 11 феврал куни  Оққўрғон тумани 4-сектор раҳбари Ш.Абдурахмонов, Халқ қабулхонаси мудири М.Қолдибоев  иштирокида белгиланган режа асосида туман 4-сектор ҳудуди "Қўрғонча" МФЙда яшовчи аҳолининг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 18 нафар фуқаролар қатнашди. Қатнашган фуқаролар томонидан турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди. Сектор раҳбари Ш.Абдурахмонов  фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига йўналтирди ва ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани
#тарғибот_тадбири

Ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича таълим муассасаларида турли ҳуқуқбузарлик, қонунбузарлик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳодисаларнинг олдини олиш, уларда ёт ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида Оққўрғон туманида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири тумандаги "Бойғули" МФЙда жойлашган 17-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилган давра суҳбатида туман ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева ҳамда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими туман инспектор-психологи лейтенант С.Умаровалар томонидан "Ижтимоий тармоқлардаги хавф-хатарлар", "Оммавий маданият-ёшлар келажагига таҳдид" мавзулари бўйича маърузалар қилинди. Давра суҳбат якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

@oqqorgon_hokimligi
#скутер

🏍 Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган 10 та Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига қарашли маъмурий биноларда скутерларга давлат рақам белгилари берилмоқда.


Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш бўлим ҳамда бўлинмаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган вақтинчалик Низом талаблари асосида фойдаланишда бўлган мопед ва скутерлар давлат рўйхатидан ўтказилиб уларга давлат рақам белгилари берилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi