Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️25 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Зангиота тумани. Энг яхши метод бирлашма раҳбари танлови
*Янгийўл шаҳри. "Сўнгги қўнғироқ" садолари янгради
*Янгийўл тумани. Махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди
*Бўстонлиқ тумани. Сўнгги қўнғироқ сарҳисоби
*Юқори Чирчиқ тумани.
Сўнгги қўнғироқ: Ўқувчилар бугун катта ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда!
*Қуйи Чирчиқ тумани. Жаранглайди сўнгги қўнғироқ! 25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун
*Бекобод тумани. Ишбилармон ҳоким ёрдамчиси
*Паркент тумани. Сектор рахбари ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди
*Пискент тумани. Мустақил ҳаёт бўсағасида
*Тошкент тумани. Хайр мактаб, салом янги марралар
*Ангрен шаҳри. Президент табриги етказилди
*Нурафшон шаҳри. Сўнги қўнғироқ жаранглади
*Олмалиқ шаҳри. "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида Президент табриги ўқиб эшиттирилди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Хайр мактабим.. Жаранглайди сўнгги қўнғироқ
*Чирчиқ шаҳри. Шаҳримизда "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди
*Оққўрғон тумани. Амалий семинар ғалла ўримига пухта ҳозирлик кўришга қаратилди
*Бекобод шаҳар. Мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирлари кенг нишонланди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.
💰Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#жараён_сертификат
Бугун Оққўрғон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида ўқув йили тугаганлиги муносабати билан "Оила ҳамшираси" тўгараги раҳбари С.Ҳамдамова, С.Усмонова, С.Корабоева, "Тўқиш" тўгараги раҳбари Ф.Усканова, З.Кулматова, "Инглиз-тили" тўгараги раҳбари С.Зокирова тўққиз ой давомида дарсларни яхши ўзлаштирган ўқувчиларига сертификатлар топширишди.

#семинар_тренинг
Маҳалла аёллар фаоллари амалий кўникмаларини бойитмоқда
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига кўра, ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш юзасидан туманимиздаги 4та секторда семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Оққўрғон туман ИИБ ХПХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Файзуллаева ҳам маҳалла аёллар фаолларига опа-сингилларимиз билан ишлашда эътибор қаратадиган жиҳатлар, қайнона-келин можаролари, ҳимоя ордерлари бериш тартиблари, низоли оилалар билан ишлаш йўл-йўриқларини батафсил тушунтирмоқда.
👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам организации специальных экономических и малых промышленных зон в регионах, обеспечения их инженерно-коммуникационной инфраструктурой.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам организации специальных экономических и малых промышленных зон в регионах, обеспечения их инженерно-коммуникационной инфраструктурой.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.
Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.
Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.
Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.
“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.
Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.

Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.
Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.
Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).
Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.
“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.
Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.

Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.
Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.
Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:
- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;
- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;
- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.
Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.