Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
12.4K subscribers
30.2K photos
1.9K videos
52 files
3.92K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
2-секторда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди!

Жорий йилнинг 04-июль куни Оққўрғон тумани прокурори ўринбосари, С.Сафаров ва Оққўрғон туман ташкилотлари иштирокида белгиланган режа асосида Оққўрғон туман 2-сектор худуди "Маданият" МФЙда яшовчи аҳолиларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 6 нафар фуқаролар қатнашди. Қатнашган фуқаролар томонидан турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди. Оққўрғон тумани прокурори ўринбосари, С.Сафаров фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун тегишлилиги бўйича ижросини таъминлаш бўйича масъулларга йўналтириб, ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.


@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 6 iyul
☀️ +37°...+24°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +24°, ↙️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +29°
Kun: ☀️ +36°
Oqshom: ☀️ +34°
Namlik: 16%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 6.3 m/s
Bosim: 751 mm sim. ust.

Oy: Yangi oy
Quyosh chiqishi: 04:56
Quyosh botishi: 19:58

@oqqorgon_hokimligi
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича Долзарб 30 кун

Ойлик доирасида Оққўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш корхоналари, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, қурилиш объектлари  бозорлар ва савдо дўконларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, тарғибот ишлари давомида бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-анжомларининг созлиги, эвакуация йўлларининг очиқлиги, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги ҳолати назоратдан ўтказилиб, ишчи ходимларга махсус ўт ўчириш мосламаларидан фойдаланиш бўйича йўриқномалар берилмоқда.

@oqqorgon_hokimligi
#ичкитуризм
#зиёрат

Оққўрғон тумани Инсон ижтимоий хизматлар маркази жамоаси ички туризм доирасида Хосилдор МФЙ ҳудудида жойлашган "Шохмирқори Вале"  зиёратгоҳига ташриф буюрди. Ташриф доирасида зиёратгоҳ тарихи билан яқиндан танишди.

#туризм #ватан #ифтихор

@oqqorgon_hokimligi
Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими?

👩‍🦽Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.

Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади?

Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.

🖥 Бу қандай тартибда амалга оширилади?

👉 Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади.

Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади?

Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube