Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Бундан бир неча йиллар олдин туманимизда кўплаб замонавий мактабгача таълим ташкилотларининг янги бинолари қурилади, болажонлар барча шарт-шароитларга эга боғчаларга қамраб олинади, десак кўпчилик ишонмасди.

Айтиш жоизки кейинги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мактабгача таълим соҳасига давлат аҳамиятидаги муҳим масала сифатида қаралмоқда.

Жорий йилнинг 1 июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан болажонлар учун чинаккам байрам совғаси сифатида Оққўрғон тумани Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий талаблар асосида бунёд этилган янги 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ҳамид Олимжон маҳалласидаги қишлоқ аҳли кўпдан буён замонавий, ҳар томонлама қулайликларга эга боғчани орзу қилишарди. Ниҳоят бу орзу амалга ошди.

Муассаса замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали педагоглардан иборат. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар - болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари юқори талабларга мос.

Ўз навбатида янги мактабгача таълим ташкилоти очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Т.А.Боболов ва меҳмонлар туманимиздаги бунёдкорлик ишлари ва эришилаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтди.

Ушбу 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга эга, лойиҳа қиймати 3 млрд. 650 миллион сўмлик боғча биноси сифатли ва бенуқсон қуриб, бугун фойдаланишга топширилди.

@Oqqorgon_hokimligi
Жорий йилнинг 1 июн куни Оққўрғон тумани Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий талаблар асосида бунёд этилган янги 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Жараёндан фотолавҳалар.

@Oqqorgon_hokimligi
Forwarded from Ботир Бойбўтаев
"Эркатой Хонзода" номли Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади

Бугун Оққўрғон туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Наврўз маҳалласида тадбиркор С.Фармонкуловага тегишли Давлат хусусий шерикчилиги асосида "Эркатой Хонзода" номли 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. “Наврўз” маҳалласида шу пайтгача болалар боғчаси йўқ эди. Бугун, 1-июн куни мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда қатнашчиларга ушбу таълим ташкилотларида яратилган шароитлар яқиндан таништириб ўтилди. Боғчада инглиз, рус тили ва бошқа соҳа мутахассислари жамланган. Албатта, боғча тарбиясини олган болакай, мактабга ўқувчиликка тайёр ҳолда боради. Бу эса уларнинг билимли бўлиб етишишлари учун замин яратади.


@Oqqorgon_hokimligi