Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
25K photos
1.59K videos
44 files
3.18K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
16−18 март кунлари жаннатмакон диёримизда халқимизнинг азалий байрами Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда .

Хусусан Оққўрғон туманидаги 29 та маҳаллаларда «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда, ҳашарлар ташкил этилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, ногирон ва якка ёлғиз яшовчи қарияларга ёрдамлар кўрсатишдан иборатдир.

@oqqorgon_hokimligi
Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқимизнинг азалий қадриятлари мужассам бўлган "Наврўз" байрами шукуҳи давом этмоқда. Оққўрғон тумани маҳаллаларида ҳашар билан бираликда сумалак сайллари, миллий халқ ўйинлари ва аҳоли орасида турли кўнгилочар байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Наврўз байрамида тайёрланадиган сумалак фақат тансиқ таом бўлиб қолмай, унда инсоннинг барча яхши орзу-умидлари, ниятлари мужассамлашгандир. Наврўзнинг "шоҳона таоми"-сумалак тайёрлашда маҳалла ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. "Сумалак сайли"га марҳабо
!

@oqqorgon_hokimligi
#Маданий_кеча

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

Эртага яъни 18 март куни соат 19_00 да туман марказидаги "Ёшлар боғида" Наврўз байрами муносабати билан ташкил этиладиган маданий концерт дастуримизга таклиф этамиз.

Ушбу тадбирда таниқли эстрада хонандалари Санъат Фармонов, Ҳилола Самиева, Алишер Рўзиметов, Акмалхўжа Холхўжаев яна бир қатор хонандалар иштирок этиши кутилмоқда.

Унитилмас концерт шоусига барчангизни таклиф этамиз.

Концерт мутлақо бепул.

@oqqorgon_hokimligi
16−18 март кунлари жаннатмакон диёримизда  халқимизнинг азалий байрами Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда .

Хусусан Оққўрғон туманида хам  «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда, ҳашарлар ташкил этилмоқда.

Эрта тонгдан спорт мактаб ходимлари томонидан ҳам ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишлари олиб борилди.
Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов бошчилик мутасаддиларидан иборат делегация Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида бўлиб, маҳаллалардаги еттиликлар фаолияти шунингдек ишсизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига кўрсатилаётган ёрдамлар борасидаги ишлар билан танишмоқда.

Оққўрғонликлар дастлаб микролойиҳа асосида амалга оширилаётган ишларни кузатди.

Шунингдек томорқалардан самарали фойдаланиб, юқори даромад олаётган хонадоннинг тажрибаси билан қизиқди.

Кичик жойдан самарали фойдаланиб юқори даромад олаётган оиланинг бу тадбиркорлигини Оққўрғон туманида оммалаштиришни режалаштирилди.


@Oqqorgon_hokimligi