Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Оққўрғон

Обод хонадон,  обод кўча,  обод маҳалла

Жорий йилнинг 13 март куни туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида "Навбаҳор" МФЙда "Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла" мезонларида белгиланган ишларнинг айни пайтдаги ҳолати ижроси ҳамда таҳлили бўйича масъуллар билан муҳокамаси бўлиб ўтди. 

"Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла" мезонлари доирасида қатор масалалар ижроси муҳокама қилиниб, масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла

Жорий йилнинг 11 март куни туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилик сектор раҳбарлари Оққўрғон тумани Навбаҳор МФЙда қурилиш жараёни ҳамда ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Хусусан, янги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда МФЙ биносининг қурилиш жараёни билан туман ҳокими Т.А.Боболов танишиш баробарида қурилиш ишларида юзага келган масалаларни бартараф этиб, керакли тавсияларини берди.


@Oqqorgon_hokimlgi
#Оққўрғон

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви

Жорий йилнинг 13 март куни Оққўрғон тумани Қаҳрамон МФЙда жойлашган 44-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилигидаги тегишли ташилотлар раҳбарлари иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда мактабни битирувчи ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Учрашув ошкора ва очиқ руҳда ўтди. Ёшлар томонидан турли масалаларда таклиф ва фикрлар билдирилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgonhokimligi
Кутубхона ёшларнинг севимли маскани

Ҳар бир инсон болалик дамларидан билим масканларида таҳсил олар экан, қалбида китобга бўлган илк меҳру ҳавасни уйғотган мактаб кутубхоналари унинг келажак орзуларига замин ҳозирлайди. Бу муқаддас нурхона ўғил-қизларнинг ақл-заковати ва тафаккур олами кенгайишида муҳим ўрин тутади.

Туман ҳокими Т.А.Боболов 44-умумтаълим мактаби кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда мактаб ўқувчилари учун ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, зарур ўқув дарсликлари, болалар адабиёти, ўқув услубий қўлланмалар, мамлакатимиз Президенти асарлари ҳамда инглиз ва рус тилидаги адабиётларни кўздан кечирди.

Туман ҳокими Т.А.Боболов ёшларнинг бадиий адабиётга, китобга бўлган меҳр ва қизиқишини ошириб, уларда китобларни тоза-озода сақлаш, кўз қорачиғидек асраш кўникмаларини шакллантириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

@Oqqorgon_hokimligi