Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.16K subscribers
29.1K photos
1.8K videos
50 files
3.65K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Оққўрғон тумани 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси директори Шарофиддин Ахмедов бошчилигида Яшил макон умумҳалқ ҳашарида ўз ташаббусини жамоа билан кўрсатиб мусиқа мактаби майдониҳа ўрик, олхўри , катальпа ва клён мевали ва манзарали дарахтларини экишди.

@oqqorgon_hokimligi
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликларни Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митингга чиқишга чақириқлар пайдо бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда оммавий йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш ёки ўтказиш тартибини бузиш ўн беш суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоққа олиш билан жазога тортилади.

@Oqqorgon_hokimligi
#Умумҳалқ_хашари

Тошкент вилояти маҳаллаларида 28-29 октябр кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” ва “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиорлари остида ҳашар ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабати билан бугун эрта тонгдан Оққўрғон тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган Мустақиллик МФЙда чиқиндихоналарда ҳамда лотокларда йиғилиб қолган чиқиндилар туман ободонлаштириш бўлими махсус техникалари ёрдамида тозаланиб тартибга келтирилди.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Нуронийлар ёшларга ибрат

Тумандаги "Нодирхон қори", "Имом ал-Бухорий", "Жувонмард" каби барча жоме масжидларида нуронийлар ёшларга ибрат бўлиб, ҳашар ишларида фаол иштирок этишди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон

Тинчлик – бебаҳо неъмат. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир. Ушбу тинчликни асраб-авайлаб келаётган бир соҳа вакиллари бор, бу – ички ишлар ходимларидир.

Бугун – 28 октябрь куни "QUATTRO" тантаналар саройида "Ички ишлар бўлими ходимлари куни" байрами ўтказилди. Оққўрғон тумани ҳокими Т.А.Боболов бошчилик 4 та сектор раҳбарлари байрам муносабати билан табриклаб, туман Ички ишлар бўлимининг шахсий таркибини тақдирлади.

Байрамона кайфиятда ташкил этилган тадбирда, туман ҳокими Т.А.Боболов сўз олиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматларини алоҳида эътироф этди.

👉Батафсил

@Oqqorgon_hokimligi
Ҳурматли Оққўрғон тумани электр энергияси истеъмолчилари!

2023 йил 29 октябрь куни туман марказида жойлашган айрим маҳаллалар ҳамда Султонобод, Қўштепа, Ҳ.Олимжон, Тортувли, Бойғули маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида транформатрларни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминотида соат 8-00дан 13-00гача узилишлар бўлади.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
Bugun, 29 oktabr
☁️ +28°...+18°, Bulutli

Hozir: ☀️ +18°, ↙️ 2.1 m/s

Tong: ☁️ +22°
Kun: ☁️ +27°
Oqshom: ☁️ +24°
Namlik: 21%
Shamol: Sharqiy, 2.9 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 06:49
Quyosh botishi: 17:23

@oqqorgon_hokimligi