Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
5.43K subscribers
30K photos
1.88K videos
51 files
3.87K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Диққат_эълон!!!!

2023-йил 24-август куни кеч соат 18:00да Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик шодиёналари Оққўрғон туман марказий стадионида бўлиб ўтади.

Тадбир бош режиссёрининг маълум қилишича, байрам куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Махмуд Номозов, Лола Аҳмедова, Мустафо ва Авазбек Олимовлар халқимиз хизматида бўлади.

Шунингдек, байрам дастуридан спортчиларимиз, дорбозларимизнинг кўргазмали чиқишлари, туманимиз фахри бўлган маҳсулотлар кўргазмаси каби бетакрор номерлар тумандошларимиз учун тайёрланмоқда.

Барча туманимиз аҳолиси ва меҳмонларини байрам тадбирига таклиф этамиз!!!
#Диққат_эълон!!!
#эслатма

Бугун кеч соат 18:00да Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик шодиёналари Оққўрғон туман марказий стадионида бўлиб ўтади.

Тадбир бош режиссёрининг маълум қилишича, байрам куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Махмуд Номозов, Лола Аҳмедова, Мустафо ва Авазбек Олимовлар халқимиз хизматида бўлади.

Шунингдек, байрам дастуридан спортчиларимиз, дорбозларимизнинг кўргазмали чиқишлари, туманимиз фахри бўлган маҳсулотлар кўргазмаси каби бетакрор номерлар тумандошларимиз учун тайёрланмоқда.

Барча туманимиз аҳолиси ва меҳмонларини байрам тадбирига таклиф этамиз!!!
#Диққат
#тарқатинг

"Ҳудудий электр тармоқлари" барчани огоҳлантиради

1-3 сентябрь дам олиш кунлари уйингизда электр ўчиб қолмаслиги учун электр токи ҳаққини тўлаб қўйинг

Қарздор абонентлар тармоқдан автоматик узилади
.
#диққат

Ходимларни «Очиқ бюджет» учун овоз тўплашга мажбурлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Давлатимиз раҳбарининг "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига биноан, ходимларни овоз тўплашга мажбурлаш - мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. 

Маълумот учун: "Очиқ бюджет" учун овоз бериш жараёни 2023 йил 26 августда бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi