Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#таълимдаги_ислоҳот

✍️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Оққўрғон тумани 11-сонли ИДУМда "Очиқ эшиклар" куни тадбири бўлиб ўтди.

Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари олий билим юрти ҳақида умумий ўрта таълим мактаблари 11-синф ўқувчи ёшларига батафсил маълумот бердилар.

Университет ректори А.Киргизбаев ҳамда битирувчи 11-синф ўқувчилари билан ташкил этилган учрашувда мамлакатимизда таълим тизимига бўлаётган эътибор ҳамда имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди.

Шунингдек, университет ходимлари томонидан ташкил этилган "Заковат" интеллектуал ўйинларида 11-18-43-48-49 мактаб ўқувчилари фаол қатнашди ва турли эсдалик совғалар билан тақдирланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
📍Бугун Оққўрғон тумани "АБС Оққўрғон агрокластери" МЧЖ дала майдонининг "Ўзбекистон" ҳудудида ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

💠Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Ниёзов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ф.Пардаев семинарда қатнашаётган механизатор, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер ишчи ходимларига ғўза қаторига тўғри ишлов бериш ҳамда ҳосилдорликни ошириш усуллари юзасидан тушунтиришлар берди.

🚜Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Ниёзов томонидан механизаторларга ўз вақтида тўланадиган иш ҳақлари даладаги ишлар самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

💰Шу ўринда иш жараёнида фаоллик кўрсатган механизаторлар моддий рағбатлантирилди.
#депутатлар_муҳокамада

Сессияда депутатлар Адлия ахборотини тингладилар


Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 50-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Алишер Каримджанов олиб борди.

Депутатлар сессия кун тартибидан ўрин олган 10та масалани атрофлича муҳокама қилдилар. Хусусан, кун тартибида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлими раҳбари, туман Ички ишлар бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахборотини эшитдилар.

Шунингдек, сессия ишида "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"га киритиш ҳамда уларда турган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.