Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.77K subscribers
25.9K photos
1.61K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Биласизми

ИЛИК УЗИЛДИ”: ёшларга қандай зарари бор?

Эрта баҳорда инсон танаси заифлашиб қолади. Чунки суяклар ичидаги илик деб аталувчи суюқлик таркибида ўзгаришлар бошланади. Ана шу  давр “илик узилди” дейилади.

🤔Танамизда нималар бўлади?

🔹 ҳолсизлик;
🔹 тез чарчаш;
🔹 мудроқ;
🔹 дангасалик;
🔹 юзга тошмалар тошиши;
🔹 сочларнинг қуриши ва бошқалар
.

Нима қилиш керак?

🔹 бадантарбия машқлари, тонгги югуришни канда қилмаслик, мунтазам спорт билан шуғулланиш;

🔹дон ва дон маҳсулотлари, кўкатлар (ялпиз, исмалоқ, кашнич, отқулоқ, редиска, жағ-жағ, кўк пиёз, мадор ва бошқалар) истеъмолини кўпайтириш. Дарвоқе, кўкларлар берадиган қувватни ҳатто гўштдан ҳам ололмайсиз.

🔹Наврўзгача сумалак, ҳалим, гўжа оши каби миллий таомларимизни албатта, мунтазам тановул қилинг.

🥝Имкон қадар цитрус меваларни камроқ ейиш тавсия этилади. Чунки улар аллергия қўзғатиши мумкин.

❗️Асосийси асабларингизни асранг. Кўтаринки кайфиятни бой берманг. Кўклам чиройидан баҳраманд бўлинг, азизлар!

Нигора Ўролова,
“Ёшлар кундалиги” мухбири
.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Биласизми

‼️ Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра:

🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари турар жой ва жамоат биноларидан ҳамда таъмирлаш цехларидан камида 150 m, юқори ва паст кучланишли электр линиялар таянчларидан уларнинг 1,5 та баландлигига тенг масофада жойлаштирилши;

🔹Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари ёнғинни ўчириш мақсадида 50 m3 дан кам бўлмаган миқдорда сув захираси билан таъминланиши;

🔹Тракторлар, автомобиллар, пахта териш машиналарини тўхтатиб туриш, уларни таъмирлаш, мойлаш ва ёнилғи қуйиш, пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонларидан камида 50 m масофада амалга оширилиши;

🔹Пахта ғарамларини титиш даврида пахта ташувчи машиналар, механизмлар ва автопоездлар гуруҳлар орасидаги 30 m ли масофани сақлаган ҳолатда жойлаштирилиши;

🔹Гуруҳлардаги пахта ғарамлари орасидаги масофа 15 m дан, гуруҳлар ўртасида масофа эса 30 m дан кам бўлмаслиги керак.

@oqqorgon_hokimligi
#биласизми

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро қандай пенсияга чиқиши мумкин?

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

➡️ эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ҳамда меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

🧶 Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

🔔 Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔴Бугунги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.

🔴Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

🔴 Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@oqqorgon_hokimligi
#биласизми

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🟣 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;

🟣 ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 минг сўм;

🟣 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 минг сўмдан) 920 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – 920 минг сўм;

🟣 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 минг сўм;

🟣 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига – 745 минг сўм этиб белгиланган.

🗄 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz