Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.85K subscribers
26.5K photos
1.66K videos
46 files
3.27K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
O‘ZBEK SHAXMATINING OLTIN AVLODI!
#диққат_эълон

Оққўрғон тумани 25-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган иқтидорли ўғил-қизларни ўқишга таклиф этади.

Мактаб таълим йўналишлари билан танишинг!..👆
#расмий

⚡️⚡️⚡️Тайинлов

Агзамов Жаҳонгир Акмалович — Тошкент вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири лавозимига тайинланди.

Ж. Агзамов 1987 йилда Чиноз туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2014 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Xushnudbek.uz
Фантастик бешлик!

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган терма жамоамиз аъзоларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Нодирбек Абдусатторов (2688)
Нодирбек Якуббоев (2620)
Жавоҳир Синдоров (2629)
Жаҳонгир Воҳидов (2564)
Шамсиддин Воҳидов (2552)

Кўпчилик чемпион шахматчиларимиз қандай мукофотланади, дея сўрашмоқда.

5 августдаги Президент қарорига биноан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 600 млн сўм пул мукофоти берилади, уларнинг мураббийсига эса 300 млн сўм бир марталик пул мукофоти берилади.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ишонаманки, қаҳрамонларимизга ушбу кафолатланган мукофотлардан ташқари қўшимча совғалар ҳам берилади. Улар бунга мутлақо лойиқ!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Яна бир хушхабар!

Шахмат олимпиадасида жамоавий баҳслардан ташқари индивидуал натижалар бўйича ҳам кураш кетади.

Ушбу индивидуал натижалар бўйича Жаҳонгир Воҳидов 4-доскада ўйнаган шахматчилар орасида 🥇олтин медални қўлга киритди!!!

Нодирбек Абдусатторов эса 1-доскадаги шахматчилар орасида 🥈кумуш медални қўлга киритди. У ҳаттоки шахмат тожининг амалдаги соҳиби Магнус Карлсенни ҳам ортда қолдирди. 1-доскада олтин медаль Гукешга насиб қилди.

Нодирбек Якуббоев эса 2-доскадаги шахматчилар орасида 🥉бронза медали соҳиби бўлди.

Йигитларимизни яна бир муваффақият билан табриклаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi Konstitutsiyaga hokimlar va ularning mahalliy kengashlaridagi vakolatlari bo'yicha qanday yangiliklar kiritilmoqda?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида "Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти" сарлавҳали видеолар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️Ёшлар туризм қурилтойидан янгилик!

💯Ёшлар туризми Қурултойи доирасида вилоятларнинг туризм элчилари тайинланди.

🏆Тошкент вилояти ёшлар туризми элчиси этиб Оққўрғон тумани “Гулистон” маҳалласи ёшлар етакчиси Номазов Азамат тайинланди.

https://t.iss.one/yiatvboshqarma
⚡️Олий суд раиси Козим Комилов истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов эгаллади.


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
#жараён

📌Қашқадарёда “Ёшлар туризми" қурултойи ўтказилмоқда — унда вакилларимиз фаол

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Оққўрғон туман Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан "Собир Раҳимов" МФЙда "Жаҳолатга қарши маърифат" бош ғояси остида маҳалла аёллари иштирокида "Оила ва фарзанд тарбиясида аёлнинг ўрни" номли учрашув-мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирок этган тумандаги хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича тарғибот гуруҳи раҳбари Ж.Турғунбоева томонидан жаҳолатга қарши иммунитетни айнан оилада шакллантириш муҳимлиги, фарзанд тарбиясида, оилада аёлнинг ўрни ҳақида таҳлилий мисоллар билан иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.