Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.15K subscribers
28.7K photos
1.79K videos
49 files
3.58K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#айни_дам
#Нурафшонда_Наврўз_шукуҳи

Кўп миллатли халқимиз бугун Наврўзни биргаликда, аҳил иноқликда кенг нишонламоқда. Нурафшондаги Наврўз сайлида Оққўрғон қозоқ маданият маркази санъаткорларининг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлаётир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#маҳалларда_Наврўз
#айни_дам

"ҚЎШТЕПА"ДА НАВРЎЗ САЙЛИ

Наврўз сайли туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда. Дошқозонларда ҳалиму сумалак, ошлар пиширилиб, элга тортиқ қилинмоқда.
Бугун қўштепаликлар уюшқоқлик билан кўтаринки кайфиятда Наврўзни нишонламоқдалар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
#Нурафшонда_Наврўз_шукуҳи

Вилоят маркази Нурафшондаги Наврўз сайллари жўшқин онларга бой ўтяпти. Оққўрғон повилёни олди.
Ас-с-са ёшлар!.. Даврани кенгроқ олинг!..

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
💐💐💐💐💐💐💐💐

Азиз ва қадрли тумандошлар!

💫Сизни яшариш ва янгиланиш, миллий урф-одатларимиз, азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган қутлуғ сана - Наврўз байрами билан табриклайман!

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджоновнинг байрам табриги

▶️Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Э Ъ Л О Н !!!
‼️ "Тошкент сув таъминот” МЧЖ Оққўрғон туман бўлими маъмурияти, Сизга шуни маълум қиладики,
‼️Оққўрғон туманининг "С.Раҳимов" МФЙ Фурқат кўчаси ҳудуддаги мавжуд д-200 мм.ли азбиз ичимлик сув қувурида жиддий носозлик юзага келган. Ушбу носозликни режалаштирилган ҳолда бартараф этиш мақсадида фавқулотда 2022 йил 22-март куни соат 09:00 дан ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.
‼️ Мазкур носозликлар бартараф этилганидан сўнг ичимлик сув таъминоти тикланиб, бир меъёрда узатилишини маълум қилади.
‼️ Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Оққўрғон туманининг "Бирлик", "Мустақиллик", "С.Сегизбоев", "У.Нормат" ва "С.Раҳимов" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисидан ичимлик сув захирасини яратишларини сўраб қолади ва ушбу ноқулайликлар учун узр су‌райди.

☎️Мурожаат учун

+998705521082
+998705521207

✍️"ТОШКEНТ СУВ ТАМИНОТИ" МЧЖ Оққўрғон туман бўлими ижро назорати
#Адлия_хабари

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.

🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:

👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);

❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.
#жараён

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов ҳудудларда қурилаётган иншоот ва биноларда кетаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, туман ҳокими "Жағалбойли" ва "Бирлик" МФЙларда бунёд этилаётган маҳалла гузарлари биноси қурилиш ишлари билан яқиндан танишди ҳамда қурувчилар, тегишли мутасадди корхоналар раҳбарларига керакли кўрсатма ва топшириқлар берди.
#маҳаллада_Наврўз

Наврўз умумхалқ байрами маҳаллаларда кенг нишонланмоқда. Дастурхонларга ҳалиму сумалак, кўк сомсаю варақилар ва ош кўрк бермоқда. "Сувти" МФЙ аҳли Наврўзни ана шундай нишонлашди.