Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Хакимжанов Собиржон Рахимжанович - Оққўрғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари лавозимига тайинланди.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _
🔎Хакимжанов Собиржон Рахимжанович лавозимга тайинлангунга қадар "Сув таьминоти” Оққўрғон туман филиали бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Зухриддинов Шарофиддин Зухриддинович - Ўзагроинспекция Оққўрғон тумани бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _
🔎Зухриддинов Шарофиддин Зухриддинович лавозимга тайинлангунга қадар “Қахрамон Агро идеал” МЧЖнинг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Эркинов Нодир Эркинович -
Оққўрғон тумани "Инсон ижтимоий хизматлар маркази" директори лавозимига тайинланди.

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _
🔎Эркинов Нодир Эркинович лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📱@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди


Унда туман сайлов комиссияси раиси Мансур Тожибоевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Зухра Миргазиева қатнашди.

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими томонидан Оққўрғон тумани ҳокими  лавозимига Боболов Тўра Абдиевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгашининг қарори билан Боболов Тўра Абдиевич Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Шинтемиров Касимбек Сапарбекович -
Оққўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари лавозимига тайинланди.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Қурбонов Алишер Эргашевич -
Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _
🔎Қурбонов Алишер Эргашевич лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музейи раҳбари лавозимида ишлаб келган.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📱@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Оққўрғонда поликлиника ходимларининг маошидан 250 минг сўмдан обунага ушлаб қолинганмиш мақоласи ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

... Бугун шундай тушунча пайдо бўлиб қолди-ки, газета ва журналларга обуна – ортиқча харажатдек кўринаяпти. Аслида ҳам шундайми?

Асло! Ахир маънавият, маърифат, онг ва кўнгил озуқаси учун қиладиган сарфимиз қорин ғамидаги харажатимизнинг ҳеч қурса ўндан бирини ташкил этмаса, биз қандай онгли мавжудот бўлдик?

Шахсан Президентимизнинг азму қатъияти билан давлат бюджетидаги муассаса, корхона ва ташкилотларга «Китоб фонди» учун маблағлар ажратилаяпти. Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини, мавқеини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинаяпти.

Бироқ кўпгина муассасалар ҳамон «пинакда». Уларни уйғотиб қўювчи таъсир чоралари, воситалар фақатгина ижтимоий тармоқда чиққан бирор танқидий лавҳа ва ёки «пост»лигича қолаётганининг ўзи ачинарли...

Оққўрғон туманидаги
барча ташкилот ва корхона раҳбарларига газеталар чоп этилишини қўллаб-қувватлаш, ўз жамоаларида 2025 йилда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш бўйича тавсиялар берилган.

Шундан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасида ишлаётган ходимларнинг, нафақат тиббий билимга эга бўлиши балки, юртимизда, ҳудудларда, туманда бўлаётган маънавий ва маърифий тадбирлардан хабардор бўлиши зарурлиги инобатга олиб, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари ташаббуси билан мазкур нашрларга ихтиёрий обуна бўлиш тавсия этилганлигини маълум қиламиз.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@oqqorgon_hokimligi
#расмий

😎РАСМИЙ МУНОСАБАТ
 
Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани Тортувли МФЙ ҳудудининг кириш қисмида чиқиндилар тўпланиб, экологик фожеа юзага келмоқда мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Оққўрғон тумани Тортувли МФЙга кириш ҳудудида аҳоли томонидан белгиланмаган жойга чиқиндилар олиб чиқиб ташланиш оқибатида ачинарли ҳолатга келиб қолган.

Ушбу чиқиндиларни
масъуллар назорати остида тегишли соҳа вакиллари, Тоза ҳудуд ДУК ходимлари томонидан махсус техникалари жалб қилиниб, кенг кўламли чиқиндиларни олиб чиқиш чоралари кўрилди.

Айни пайтда ҳолат тўлиқ бартараф қилинганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда туманимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва фуқароларимиздан кераксиз чиқиндиларни белгиланган ҳудудлардаги махсус чиқинди идишларига ташлашларини сўраб қолардик.


Зеро озодалик, саришталик бор жойда барака бўлади деб халқимиз бежизга айтишмаган.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼 Қахрамонов Алижон Қахрамонович - Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.

🔎 Қахрамонов Алижон Қахрамонович - лавозимга тайинлангунга қадар Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси лавозимида ишлаб келган.

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

Оққўрғондаги "Тош" каналидан эшак гўшти топилгани юзасидан


Ижтимоий тармоқларда "Оққўрғонда 13 та эшакни ичак-чавоқлари ва суяклари ташлаб кетилибди" деган хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари бошланди.

Аниқланишича, воқеа туманнинг "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда..

Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.


Ботир Бойбўтаев,
туман ҳокимининг матбуот котиби.


@Oqqorgon_hokimligi
#расмий
#тайинлов

▫️Тожибоев Мансур Махмудович – Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўринбосари лавозимига тайинланди.

▫️Тожибоев Мансур Махмудович - 1987 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган.

▫️Маълумоти – олий. 2009 йил Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тамомлаган.

▫️Мазкур  лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири  вазифасида ишлаб келган.


✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
💎@oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди


Жараёндан фотолавҳалар

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉 😎 Telegram 😎Instagram 🌐 Facebook 😎YouTube 🕸WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM