Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.3K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Bugun, 22 avgust
☀️ +36°...+22°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +22°, ↙️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ +29°
Kun: ☀️ +36°
Oqshom: ☀️ +34°
Namlik: 13%
Shamol: Shimoliy, 6 m/s
Bosim: 756 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:39
Quyosh botishi: 19:12

@oqqorgon_hokimligi
Оққўрғон тумани Тортувли МФЙда жойлашган Равнақ ва Истиқлол кўчаларига тунги ёритгич чироқлари ўрнатилмокда.

@Oqqorgon_hokimligi
#Toshkent_viloyati
#Oqqo'rg'on_tumani


🔰Joriy yilning 22- avgust kuni Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Oqqo'rg'on tuman bo'linmasi hamda  Din ishlari bo'yicha qo'mita hamkorligida "Ma'naviyat maskani"da "Yangi O'zbekiston fidoyisi bo'lib ma'naviyat targʻibotchisiga aylanamiz" nomli ilmiy uslubiy qoʻllanmaning taqdimoti hamda targ'ibot tarbiri boʻlib oʻtdi.

🔰Tadbir davomida Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Oqqo'rg'on tuman bo'linmasi rahbari O'.Botirova, Din ishlari bo'yicha qo'mita vakili M.O'razov, "Nuroniy" jamg'armasi tuman bo'limi rahbari S.Ahmedov va tuman Tarix va o'lkashunoslik muzeyi direktori A.Qurbonovlar so'z chiqib,  Yurtboshimizning muborak Xaj va Umra safariga borgan nuroniy xoji otalarimiz va xoji onalarimizga yo'llagan fikrlari haqida alohida ta'kidlab o'tdilar.

@oqqorgon_hokimligi
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР


Оққўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан "Мактабгача таълим ташкилотларининг директори ва ходимларининг янги ўқув йилига муносиб тайёргалик кўриш, маънавий-маърифий ишлар самадорлигини оширишни тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак- ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва тарбиячи-ходимлар иш жараёнида янги методик ёрдам кўрсатиш ва таълим-тарбия сифатини оширишни таъминлаш ҳамда бу борада ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

@oqqorgon_hokimligi
#Меҳнат_ярмаркаси

Оққўрғон тумани "Ишга марҳамат" Мономарказида “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси доирасида 2024 йил 23 август куни соат 10-00да тумандаги ишсиз хотин-қизлар учун “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзи учун мақбул иш қидираётган туманимизнинг ишсиз хотин-қизларини ҳамда битирувчиларни "Меҳнат ярмаркаси"га таклиф этамиз!

@Oqqorgon_hokimligi
2-секторда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди!

Жорий йилнинг 22 август куни  Оққўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири С.М.Колдибоев, Оққўрғон тумани прокурори Д.Р.Файзиев ва Оққўрғон туман ташкилотлари иштирокида белгиланган режа асосида Оққўрғон туман 2-сектор худуди "Маданият" МФЙда яшовчи аҳолиларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 9 нафар фуқаролар қатнашди. Қатнашган фуқаролар томонидан турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди. Оққўрғон тумани прокурори Д.Р.Файзиев фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди ва ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, фуқаролар билан томорқадан унумли фойдаланиш ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида кўплаб имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

@oqqorgon_hokimligi