Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.3K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Беш_ташаббус
#Оққўрғон_тумани
#Касблар_танлови

"Мен келажакман" шиори остида ўтказилган "Касблар танлови-2024" танловининг 1-босқичида тест синовлари орқали ёшларнинг билимларини синалди.

Ушу босқичга ёшлар ўзлари ўтган 5 та йўналишлар бўйича тест синовларидан ўтишди.

Хусусан,
Электромонтаж;
Ёш қурувчи;
Пайвандлаш;
Навойичилик;
Дизайнерлик;

Ёшлар касблар танловида ўз билимларини яна бир бора синашди.

"КАСБЛАР ТАНЛОВИ-2024" тест машқ шартидан юқори балл олган ёшлар амалий топшириқлар шартига йўлланмани қўлга киритишди.

@Oqqorgon_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг 6-чақириқ 109-сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 август куни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Т.А.Боболов, туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган навбатдаги сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-август санасидаги “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатилгани камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги
масала муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масаланинг ижросини таъминлашда сусткашликка ва маъсулиятсизликка йўл қўйганликлари учун тегишли мутасаддилар фаолиятига  туман прокуратураси томонидан ҳуқуқий баҳо бериш учун тавсия этилди.

@Oqqorgon_hokimligi
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН
МАЪНАВИЯТ СЕМИНАРЛАРИ


Оққўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан "Умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида мактабларда ўқувчиларни таълимга тўлиқ жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, бу борада ҳамкорликни кучайтириш чора тадбирлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак- ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш, мактаблар фоеси, бино ва йўлакларини безатишни янгича усулларини амалиётга кенг жорий қилиш, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб уставида, одоб-аҳлоқ ва ички тартиб қоидалари билан белгиланган мактаб формасини ота~оналар ва ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари белгилаб олинди.

@oqqorgon_hokimligi