Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.71K subscribers
25.5K photos
1.6K videos
45 files
3.2K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#МТТ_кўпаймоқда

Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан туманимизда мактабгача таълим ташкилоти сони яна биттага ортди. Хусусан, "Ҳамзаобод" МФЙ Муқимий кўчаси 59-уйда яшовчи фуқаро Л.Холбаева МТТ очиб, маҳалласидан 5 нафар фуқарони доимий ишга қабул қилди.

Муҳими, бугунги кунда туманимизда яна 26 нафар болажон боғчага қамраб олинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#вакансия

⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакант лавозимларга ишга таклиф этади!

⚡️Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси олий маълумотга эга олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедрасини тамомлаган заҳирадаги офицер номзодларни геолог, гидролог, метеоролог, гидромеханик, муҳандис-техник, муҳандис-қурувчи, кимё-технолог, муҳандис-технолог, гидротехник, муҳандис-ирригатор, муҳандис-энергетик, муҳандис-механик, кимё, кимё-технология, биология, биология-кимё, тиббиёт, радиология, санитария-эпидемиология, санитария врачи ёки врач-эпидемиолог, педагог, психолог, юрист, АКТ, алоқа тизими ва ахборот хавфсизлиги, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги йўналишларида мутахассис номзодларни танлов асосида ишга қабул эълон қилади.

📝Номзодлар 25-апрелдан 5 майга қадар бошқарманинг Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

📌Номзоддан бўйи 170 смдан кам бўлмаслиги ҳамда 30 ёшга тўлмаган бўлишлиги талаб этилади.

Манзил: Нурафшон шаҳар, Оҳангарон йўли кўчаси, 66-уй,
☎️ 70-763-10-06.
#мулоқот
#қабул

⚡️Зойир Мирзаев тадбиркорларнинг юзга яқин масала ва муаммосини тинглади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#янгилик
#тарғибот

Президентимизнинг 2022 йил 14-апрелдаги "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-106 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби директори Ғ.Хамраев Оққўрғон туманида бўлди.

Президент мактаби раҳбари Оққўрғон туманида "Ихтисослаштирилган мактаб" ташкил этилиши муносабати билан ушбу таълим масканига ишга кириш ва ўқувчиларни қабул қилиш тартиблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Ҳудудларда_Заковат
#Билимдонлар_учрашуви
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ёшлар ишлар агентлиги ташаббуси билан 22-23-24-25-27-28-47-50-мактаб ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ўйин 2 тур, 20 та саволдан иборат бўлиб, якуний натижаларга кўра:
🥇-ўрин 10 балл билан 27-мактаб жамоасига,
🥈-ўрин 8 балл билан 22-мактаб жамоасига,
🥉-ўрин 7 балл билан 50-мактаб жамоаларига насиб этди.

Бугунги ҳамкорлик учун туман Халқ таълими бўлими, мактаб заковат координаторларига миннатдорлик билдирамиз.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi