Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.61K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Ayni_paytda
#Al_Xorazmiy_avlodlari

O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 3-maydagi “Iqtidorli yoshlarni aniqlash va yuqori malakali kadrlar tayyorlashning uzluksiz tizimini tashkil etish chora tadbirlari to’g’risida”gi PQ-4306-sonli qarorida ijrosini ta’minlash va o’quvchilarni fan olimpiadalariga tayyorgarlik amaliyotini kuchaytirish maqsadida Oqqo’rg’on tumani tumani xalq ta’limi bo’limiga qarashli umumiy o‘rta ta`lim maktablari 7- va 8-sinf o‘quvchilari o‘rtasida matematika, kimyo, biologiya, fizika fanlaridan Al-Xorazmiy olimpiadasining tuman bosqichi o’tkazilmoqda.
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Давлат хавфсизлик хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#jarayon
#ochiq_muloqot

📌 Oqqo‘rg‘on tuman hokimlik binosida bugun Quyi Chirchiq, Bo‘ka va Oqqo‘rg‘on tuman mahalla yoshlar yetakchilari ishtirokida yil yakunlariga bag'ishlangan muhokama yig'ilishi o‘tkazildi. Unda Yoshlar ishlari agentligi mas'ullari bilan bir qatorda viloyat hokimi o'rinbosari Otabek Sultonbekov ham ishtirok etdi.

Ochiq muloqot shaklida o'tgan yig'ilishda ortda qolgan  bir yil mobaynida bajarilgan ishlar hamda yo'l qo'yilgan xato va kamchiliklar tahlil  qilinib,  yoshlar yetakchilari tomonidan tizimni takomillashtirish bo'yicha bildirilayotgan takliflar ham tinglandi.

Yig'ilish so'ngida kelgusidagi faoliyatni muvofiqlashtirish, boshlangan 2023-yilda tashabbuskorlik  hamda ishchanlik bilan vazifalar ijrosiga kirishish zarurligi alohida ta'kidlandi.
Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.

❗️Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.

‼️ Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot | Lotin
#Bilasizmi

📝 Mahalladagi yoshlar yetakchilari tavsiyasi asosida yoshlarga beriladigan yordam turlarining ro'yxati.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot_lotin
🔔 2023 йил январь ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

➡️ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,4 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 январь кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

➡️ Ўз навбатида 5 январь ҳолатига 2,6 млн нафар пенсия ва нафақа олувчиларга талаб этилган маблағларнинг 61 фоизи фуқароларга тўлаб берилиши таъминланди.

➡️ Жумладан,
💳 нақд пулсиз шаклда (банк карталари) пенсия ва нафақа олувчи
2,4 млн нафар фуқароларга пенсия ва нафақа пуллари уларнинг банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди;

💴 нақд шаклда пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 183 минг нафарига ёки жорий ойда тўланиши лозим бўлган маблағларнинг 10 фоизи Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан фуқароларга етказиб берилди.

ℹ️ Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

🗣Батафсил

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
#rasmiy_munosabat

Bugun ijtimoiy tarmoqda keltirilgan “Ko‘ngilni xira qiluvchi holat”, deb berilgan xabar mutasaddilar tomonidan o‘rganilib, holat zudlik bilan bartaraf etilgan.

Mutasaddilar tumandoshlarimizdan chiqindilarni belgilangan tartibda tashlash va ekologik madaniyatli bo‘lishga chaqiradi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tv_nigoh

Bobodehqonlarimizning qishki agrotexnik tadbirlari “O‘zbekiston 24” telekanali lavhasida