Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.85K subscribers
26.4K photos
1.65K videos
46 files
3.27K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#бугуннинг_иши
#Чигит_экиш_авж_паллада

Айни дам деҳқонга "ҳорма", десанг "саломат бўлинг!" дейишга вақти йўқ маҳал. Боиси чигит экиш нафақат кун, балки соат ҳам санашини бободеҳқонларимиз тажрибасида кўп бора синашган. Шу боис кўклам тафтидан фойдаланиб, уруғни ерга тез қадаш жоиз.

Бу иш Оққўрғонда изчиллик билан ҳамжиҳатликда кенг қамровда амалга оширилмоқда.
Жорий йилда туманда 11 300 гектар майдонга чигит экилади. Хусусан, айни пайтда фермер ва кластер томонидан кунига ўртача 1300 гектар ер майдонига чигит экилмоқда.

Экин экиш ҳадисини олган оққўрғонлик деҳқонлар дала бошида қўчқорлар сўйиб, ош дамлаб эҳсон беришди. Далада ишчи-хизматчилар учун ҳам барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Мақсад белгиланган вақтда режадаги ишларни амалга ошириб олишдир.

Фотолавҳада чигит экиш жараёнидан лавҳалар.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани "Ҳамид Олимжон" МФЙ, "Ҳамзаобод" МФЙ ҳудудларидаги йўл ҳолатининг қониқарсиз эканлиги хусусидаги хабарларга Оққўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорак иш режасига асосан 28 март санасидан бошлаб ҳудуддаги асосий йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Шунингдек, 2022-йилнинг 2-апрель куни 115 тонна асфальт олиб келинган ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Таъмирлаш режасида "Ҳамид Олимжон" ва "Ҳамзаобод" маҳаллаларидан ўтувчи йўллар ҳам бор.

Фотода асфальтлаш жараёнидан лавҳа

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#жараён
#ислоҳотлар_самараси

Маълумки, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамиятимиздаги ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.
Хусусан, касб-ҳунар ўрганиб оёққа тураман, оиламга наф келтираман, деган бир гуруҳ хотин-қизлар "Зиё касб-ҳунар ва ўқув курси"да тикувчилик сир-асрорларини ўрганмоқда.
#Эълон

💼 Ишга таклиф этамиз!

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Оққўрғон туман бўлими техник-назоратчи лавозимига ишга таклиф этади.

Ойлик маоши 2 миллион сўмдан бошланади.

Мурожаат учун телефон:
+998 971345259.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#ижодий_учрашув

ТУМАНИМИЗ ФАХРИЙСИ

📚 Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 11-ИДУМда туман ХТБ, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон тумани кенгаши, Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорликда "Оққўрғон овози" газетаси бош муҳаррири, Антик дунё профессори, шоир Абдулла Маъдиев ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар шоир шеърларидан намуналар ўқишди. Рақслар ижро этишди.

Иштирокчилар шоир Абдулла Маъдиев ижод намуналаридан баҳраманд бўлди.

Учрашув сўнггида шоир ўқувчиларга ўз қаламига мансуб китоблардан совға қилди.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#қонунчиликда_янгилик

Кеча "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларида йўллардаги қоидабузарликларни қайд этувчи фото ва видеорадарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда жарималарнинг 30 фоизи маҳаллий буджетга тушади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тузилди. 1 июлдан «Хавфсиз йўл» индекси жорий этилади.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга қўшилиш:👇

@oqqorgon_hokimligi
#яшил_макон

Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамкорликда "Ҳамзаобод" маҳалласи ҳудудида бўш турган ер майдонига 100 дона манзарали кўчат ўтказдилар.