Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
3.12K subscribers
28.2K photos
1.76K videos
49 files
3.52K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#ЗАКОВАТДА_ҚИЗЛАР

Бугун "Муслима" кошонасига қизлар жамул жам бўлишди.
Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ташкил этган мега лойиҳада 200 нафардан ортиқ хотин-қиз бир мақсад, билим ва тафаккурни синовдан ўтказиш учун бирлашишди.

Маҳалла қизлари ўртасида илк бор ўтказилган бу йирик танлов кўплаб истеъдодларни кашф қилди.
Мутасадди ва ташкилотчилар ҳам рости бундай аура ва ҳаяжонни кутмаган эди. Қизларнинг билимдонлиги ва зукколигига Respekt

Заковатни ташкил этишда ёрдамини аямаган туман ҳокимлиги, "Маҳалла хайрия жамоат фонди", "Муслима" тўйхонаси раҳбарияти, туман маънавият ва маърифат ҳамда Маданият бўлими ходимлари ва бошловчига миннатдорлик билдирамиз.

Бугун нафақат қизлар, балки 29 маҳалла ёшлар етакчилари ҳам беллашди.

Заковат якунида 1-ўрин "Қўрғонтепа" МФЙ "Нафосат" жамоасига;
2-ўрин "Ҳосилдор" МФЙ "Шоҳрухия қизлари" жамоасига;
3-ўрин "Жағалбойли" МФЙ "Лидер қизлар" жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақлирландилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#қишлоқ_хўжалиги
#жараён_рақамлар

📌Ғалла агротехникаси: ҳаракат қилган хирмон уяди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жараён

Бозорга йўлингиз тушса йилнинг тўрт фаслида ҳам расталар сарҳил мевалар билан тўлиб тошганини кўриб, юртимизнинг жаннатмонанд эканлигига яна бир бор амин бўласиз.
Саховатли элимизни эса умумхалқ байрамларида дастурхон ёзишидан тантилигига тасаннолар айтасиз.

Наврўз умумхалқ байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 17 февралда «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Байрам арафасида халқимизнинг сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Оққўрғон деҳқон бозорида Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов Оққўрғон деҳқон бозори ва унинг ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мутасадди раҳбарларга байрам арафасида бозор ҳудуди ҳамда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига қулай нархларда сотилишига эришиш юзасидан кўрсатмалар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов "Собир Раҳимов" МФЙ Фурқат кўчасига ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини бориб кўрди.

Туман ҳокими бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли мутасаддилар тегишли кўрсатмалар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#қутлов

Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев таваллуд топган кун.

Вилоят ҳокимининг 54 ёши билан самимий қутлаймиз, сиҳат саломатлик, доимо элу юрт ардоғида бўлишларини тилаймиз.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#туғулган_кун
#қутлов

Бугун яна бир ажойиб инсон, туман ижтимоий ҳаётида муносиб ўринга эга раҳбар, 2-сектор ҳудудида ёшу қарининг бирдек ҳурматини ҳақли равишда қозонган Оққўрғон туман прокурори Файзиев Дилшод Расулматович 42 ёшга тўлди.

Дилшод Расулматовични Оққўрғон туман ҳокимлиги ва аҳолиси номидан самимий табриклаймиз. Узоқ умр, туганмас соғлик ва доимо халқ эътиборида бўлишини тилаймиз.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#йиллар_ва_йўллар

Одамлар, Сиз — менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси...


👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ВАТАНПАРВАР
#МАРДЛИК
#ТEМУР_АВЛОДЛАРИ
❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️

🔰Ўқувчиларини ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Оққўрғон тумани ҳудудида жойлашган 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10-11-синф ўқувчилари ўртасида Мудофаа вазири кубоги учун «ВАТАНПАРВАР» ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

❇️Ҳарбий-спорт мусобақасида Оққўрғон туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Ш.Икромов бошчилигида 19-,49-, 23-, 36-,25-, 34-, 39-, 13- ва 46-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўзаро беллашди.

❇️Тадбир якунларига кўра 19-сонли умумий ўрта таълим мактабининг «Темур авлодлари» жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Тошкент вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.