Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.7K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Теримчилар_чемпионати
#Ҳирмонга_барака

Азимбек #илғор_теримчи_2022 чемпиони

✍️ "Султонобод" МФЙ ҳудудидаги "Шохжахон, Комила, Файз" фермер хўжалиги даласида #Илғор_теримчи_2022 чемпионати ташкил этилди.

Чемпионат якуни ва ғолиблари билан таништирамиз.

🥇🏆 Бектемиров Азим "Қўрғонтепа" МФЙ - 298 кг

🥈 Мамирбоева Мадина "Гулистон" МФЙ- 294 кг

🥉Эгаммаматова Гулнар "Ҳамзабод" МФЙ-269

"Уста Нормат", "Толовул" ва "Маданият" МФЙ теримчиларига рағбатлантирувчи мукофатлар насиб этди.

✍️ Хирмонга бугун 8 тоннадан ортиқ улуш қўшганимиздан мамнунмиз.

#ҳирмон #барака #мехнат
#Диққат_эълон❗️❗️❗️

⚡️Ҳурматли Оққўрғонлик тадбиркорлар!

Оққўрғон туман ҳокимлиги ва республика тижорат банклари билан ҳамкорликда 2022 йил 27 сентябрь куни соат 11:00да тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилмоқда.


⚡️Учрашувда давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар, тижорат банклари таклиф этаётган кредит маҳсулотлари ҳақида кенг ва батафсил тушунчалар берилади.

Шунингдек, бизнес бошлаш ниятида бўлган бўлажак тадбиркорлар ҳам ўз лойиҳа ва ташаббуслари билан иштирок этишлари мумкин.

📍Очиқ мулоқот тарзида ўтадиган учрашувимизда ўз ташаббус, таклиф ва мулоҳазаларингиз билан қатнашинг.

▶️ Манзил: "Ишга марҳамат" мономаркази, "Толовул" МФЙ Ойбек кўчаси

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Эълон

Мош сотиб олинади!

Ҳурматли фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарлари ҳамда меҳнаткаш халқимиз!..

"LEGUMES" МЧЖ мош маҳсулотларини сизлар учун қулай нархларда сотиб олади.

Қўшимча маълумот учун Оққўрғон тумани "Уста Нормат" МФЙ "Кичик саноат зонаси" ҳудудида жойлашган "LEGUMES" МЧЖ корхонасига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ +998901337766
#хуш_хабар

John Deere пахтакорларимизга кўмакка келди

"Абс Оққўрғон агрокластер" МЧЖ томонидан туманимизга 10 дона John Deere русумли юқори унумли пахта териш машиналари олиб келинди.

Бугун ушбу комбайнлар 2-сектор ҳудудидаги "Абдумалик Шарифжон" фермер хўжалиги пахта майдонида иш бошлади.

Комбайнлар ишини  туман ҳокими Алишер Каримджанов, сектор раҳбарлари ва Ўзагроинспекция раҳбари иштирокида ўрганилиб, теримга тушириб юборилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️26 сентябрь — Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари куни

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

@haqiqatonline
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#ислоҳот_ва_самара

Қўрғонча драйверларидан бири асаларичилик

Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳаллада фаолият кўрсатиб келаётган "Қўрғонча соф асал" МЧЖ асалари корхонаси билан келишилган ҳолда маҳалладаги ишсиз “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига асаларичилик соҳасини ўргатиб, кооперация ташкил этишга эришилди.

Батафсил

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига:

- Тошкент вилоятида электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича 58 миллион долларлик 14 та лойиҳани;

- Фарғона вилоятида маиший техника ва кабель симлари ишлаб чиқариш бўйича 56 миллион долларлик 9 та лойиҳани;

- Андижон вилоятида 34 миллион долларлик маиший техника ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Сирдарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига бир ой муддатда 100 миллион долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берилди.

Келгуси йилдан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги электроника ва микро-электроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиб бориши белгиланди.

Бош прокуратура, Божхона ва Солиқ қўмиталарига маиший техникалар ноқонуний айланмаси ва контрабандасига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Охирги йилларда аҳоли хонадонларининг маиший техникага бўлган талаби ҳар йили 10-15 фоизга ошмоқда. Бу уларнинг сервис хизматига ҳам талаби ортиб бормоқда, дегани.

Мутасаддиларга йирик ишлаб чиқарувчилар билан бирга ҳудудлардаги касб-ҳунар мактабларида маиший техникаларга хизмат кўрсатишга ўқитишни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Президент томонидан Тошкент шаҳрида йил якунига қадар Қашқадарёдаги кластерга қўшимча яна 2 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Бунинг ҳисобига республика бўйича муқобил энергия қурилмаларини ишлаб чиқариш йиллик қуввати 50 минг донага етказилиши таъкидланди.

Ҳозирда ўз эҳтиёжини 100 фоиз муқобил энергиядан қоплаган ва тармоқдан тўлиқ узилган истеъмолчиларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Молия ва энергетика вазирликларига муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter