Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди
🏠Вилоятдаги 33 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига 4 миллиард 741 миллион сўм маблағ ажратилди.
✍️Вилоят ҳокими З. Мирзаев ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш ҳақидаги фармойишни имзолади.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Оққўрғон ёшлари
⚡️Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида «Киберспорт» мусобақасининг маҳалла босқичлари катта форматда бошланди.
Мусобақани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган тадбиркорларга ва ташаббускор ёшлар етакчиларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
❗️Эслатма: Мусобақада иштирок этиш учун маҳаллангиздаги ёшлар етакчиси билан боғланинг.
⚡️Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида «Киберспорт» мусобақасининг маҳалла босқичлари катта форматда бошланди.
Мусобақани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган тадбиркорларга ва ташаббускор ёшлар етакчиларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
❗️Эслатма: Мусобақада иштирок этиш учун маҳаллангиздаги ёшлар етакчиси билан боғланинг.
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Тайинлов
Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.
🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.
⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.
💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.
📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#Статистика
Тошкент вилояти аҳолиси китоб сотиб олиш учун қанча пул ажратяпти?
📘Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти аҳолиси томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 12,5 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.
📚Ушбу кўрсаткич билан вилоятимиз Республикада 3-ўринда турибди.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Тошкент вилояти аҳолиси китоб сотиб олиш учун қанча пул ажратяпти?
📘Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти аҳолиси томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 12,5 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.
📚Ушбу кўрсаткич билан вилоятимиз Республикада 3-ўринда турибди.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон❗️❗️❗️
⚡️Ҳурматли Оққўрғонлик тадбиркорлар!
✅Оққўрғон туман ҳокимлиги ва республика тижорат банклари билан ҳамкорликда 2022 йил 27 сентябрь куни соат 11:00да тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилмоқда.
⚡️Учрашувда давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар, тижорат банклари таклиф этаётган кредит маҳсулотлари ҳақида кенг ва батафсил тушунчалар берилади.
⏯ Шунингдек, бизнес бошлаш ниятида бўлган бўлажак тадбиркорлар ҳам ўз лойиҳа ва ташаббуслари билан иштирок этишлари мумкин.
📍Очиқ мулоқот тарзида ўтадиган учрашувимизда ўз ташаббус, таклиф ва мулоҳазаларингиз билан қатнашинг.
▶️ Манзил: "Ишга марҳамат" мономаркази, "Толовул" МФЙ Ойбек кўчаси
👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi

Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:
«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.
Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.
Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.
Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.
Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства спортивных, образовательных, медицинских объектов.
#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from "HUDUDGAZ TOSHKENT" gaz ta‘minoti filiali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz buni bilasizmi!
▪️ U koʻzga koʻrinmaydi.
▪️ U hidsiz.
▪️ U taʼmsiz.
▪️ Ammo koʻpgina insonlar hayotiga nuqta qoʻyishi mumkin.
♨️ Is gazidan ehtiyot boʻling!
“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati

#фуқаролар_қабули
Бугун Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигидаги туманимиз секторлари ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатлаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 20 мурожаат кўриб чиқилди. Айримлари шу жойнинг ўзида ҳал этилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вақт ва маблағ талаб этиладиган мурожаатлар эса тегишлилиги бўйича корхона-ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этди
Бу ҳақда батафсил "O'zbekiston 24" телеканалида