Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Жадидлар_халқ_ичинда
#Маърифатпарвар_боболар
#Эзгуликни_улашамиз

✍️ Ёшлар ишлари агентлиги  томонидан маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” рукни остида чоп этилган китоблар тўплами бугун Оққўрғон туман 1-сектор раҳбари туман ҳокими А. Каримджанов ва 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Файзиевга топширилди.

🎤 Мазкур тўпламнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш бўйича сектор раҳбарлари янгича ёндошув асосида тавсия ва кўрсатмаларини бердилар.

👉 Кейинги манзилимиз 3- ва 4-секторлар.

#илм #заковат #ибрат

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#долзарб

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бўлиб ўтади, деб хабар берди ЎзА.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда.

Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўяётганини ҳам кўриб турибсизлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилди. Бугун имзоланган Президент қарорига кўра йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида ажратилади. Бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятлари бу ерлардан самарали фойдаланиб, 3 мартагача ҳосил олиб, ички бозорни таъминлаш билан бирга экспортини 1,5 бараварга оширгани таъкидланди.

Ислоҳотлар натижасида республикада парранда гўшти, тухум, балиқ, гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси анча яхшиланди.

Мисол учун, сўнгги 3 йилда:

- балиқ етиштиришни Андижон 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган;

- парранда гўштини Самарқанд 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган;

- тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 миллион донадан 200 миллион донага, Наманган 480 миллион донадан 700 миллион донага, Фарғона 350 миллион донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти.

Лекин, айрим вилоят ҳокимлари бу ишларни тўғри ташкил қила олмагани қайд этилди.

Нима, бу вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?”, дея савол қўйди Президент.

Ички бозор 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғлиқ бўлиб қолаётгани қайд этилди.

Президентимиз бу ҳолатни қаттиқ танқид қилиб, мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда ушбу 25 турдаги импорт маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариб, кўпайтириш бўйича лойиҳа пакетларини тақдимот қилиб, ҳукумат қарорини чиқариш топширилди.

Келгуси йил олти ой якуни билан бу борада ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимлари ишдан олиниши кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгариши юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Сабаби - қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.

“Бунинг маблағлари бор. Лекин, бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди”, деди Президент.

Жорий йилда мева-сабзавотга ажратилган 1,5 триллион сўм кредит ресурсларининг 670 миллиард сўми ўзлаштирилгани ҳам қайд этилди.

Ҳокимлар ўзларининг таклифларида фақат амалга ошириладиган янги лойиҳалар, улар ҳисобига олинадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатаётгани, бу аҳолининг таъминотига қандай таъсир қилади, йил якунигача нарх-наво нима бўлади, деган саволларга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзимизда кўпайтириш бўйича аниқ тадбиркор ва аниқ лойиҳаларни кўрсатиб, ҳар бир маҳсулот кесимида ҳозир қанча ва бир йил ичида қанчага кўпайтириши бўйича аниқ режа ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳадаги вазифалар ва янги имкониятларни айтиб ўтди.

Энг аввало:

- жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартириш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш.

Умуман, озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни бундан буён Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.

Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш топширилди.

Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунинг учун, келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.

“Бу янгилик кўплаб деҳқонларимизнинг ишини юргизиб, Қишлоқ хўжалиги жамғармасида ишлатилмай турган 700 миллиард сўмдан самарали фойдаланишга имконият яратади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугунги кунда республика бўйича ҳар йили 300 минг тонна картошка, 6 минг тонна дуккакли, 11 минг тонна мойли экинлар уруғини тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада, картошка бўйича Самарқандда яхши тажриба бошланган. Мутасаддиларга бу тажрибани хусусий сектор билан бирга дуккакли ва мойли экинлар уруғчилигида ҳам йўлга қўйиш, бунга 26 миллион доллар йўналтириш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига келгуси 2 йилда уруғ импортини 3 баравар қисқартириш вазифаси қўйилди. Ҳар бир вилоятда камида биттадан интенсив сабзавот кўчатчилик хўжаликларини ишга тушириш топширилди.

Бундан буён ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасадди идораларга интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Байрам_шукуҳи.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 13 умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мустақиллик тадбири ва биринчи қўнғироқ шодиёнаси бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига келган меҳмонлар Оққўрғон тумани пенсия жамғармаси бошлиғи Зафар Жонбоев, туман халқ таълими бўлими ходими Клара Бобонова сўзга чиқиб, янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан барчани самимий қутлади.

Шундан сўнг ўқувчилар томонидан тайёрланган ватан, устоз, мактабни мадҳ этувчи шеърлар, гўзал куй-қўшиқлар тақдим этилди.

Тадбирдан сўнг барча синф хоналарида мустақиллик соатлари ўтилди.

ИММБТ: Д.Ўролова
#Ilk_qadam

Oqqo'rg'on tumanidagi 2-son kasb-hunar maktabida yangi o'quv yilining ilk dars mashg'ulotlari - "Mustaqillik darslari" bo‘lib o‘tdi.
"Yangi O'zbekistonda el aziz, inson aziz" shiori ostida o'tkazilgan tadbirda Oqqo'rg'on tuman Xosildor MFYidagi faxriy ustoz E.Ro'ziyev, Oqqo‘rg‘on tuman “Shohruhiya TEX” MChJ korxonasining rahbari D.Madrizayevlar ishtirok etdi.
Tadbir yuqori saviyada o‘tdi.

@marifatziyo
#биринчи_қўнғироқ
#мустақиллик_дарси

Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда "Билимлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Оққўрғон тумани ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси О.Мамаюсупов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Шунингдек, тадбир меҳмони ўқувчиларга "Мустақиллик дарси" ўтиб берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi