Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.6K subscribers
24.7K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️
Бугун Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимлари томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлими биносидаги кутубхонада ташкиллаштирилди.
Танловга «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ижодий асарлар қабул қилинган эди. «Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди. Унда Тошкент вилоятидаги шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар иштирок этди.
Ушбу танловнинг вилоят босқичида туманимиз ижодкорларидан "Оққўрғон овози" газетаси муҳаррири Абдулла Маъдиев "Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари" йўналишида 3-ўринни эгаллаган бўлса, газета масъул котиби Отабек Йўлдошев "Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари" йўналишида 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

С Днем независимости, дорогие соотечественники! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🎉🎉🎉

Facebook|Instagram|Twitter
#байрам_шукуҳи
#мамлакатимиз_мустақиллигининг_31_йиллиги

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси остида бугун туманимизнинг "Зарбдор" МФЙ да мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрамда сўз олган мустақиллик берган имконият ва шарт шароитлар, хусусан, ушбу маҳаллада амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Байрам ўйин-кулгу остида кўтаринки руҳда ўтди. Нуронийлар дуоси олиниб, ўзбек шох таоми ош тортилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

⚡️Вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари диққатига!

🔹Энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

🔹Хусусан, вилоятимиз марказидаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам дастури бугун, 31 август ҳамда эртага, 1 сентябрь кунлари ҳам намойиш этилади.

🔹Барчангизни ушбу муаззам майдондаги байрам томошаларига таклиф этамиз.

🔹Байрам тадбирлари соат 19:00 дан бошланиши режалаштирилган. Амфитеатрга кириш эркин.

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️
#диққат_танлов!!!  📣📣
                 
Оққўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими туманимиз хотин-қизларини "Йил аёли" миллий танловида иштирок этишга чорлайди!

Танловда қуйидаги номинация бўйича иштирок этишингиз мумкин:

-Йилнинг энг ватанпарвар аёли"номинацияси;
-Йилнинг энг фаол олима аёли" номинацияси;
-Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли" номинацияси;
-Йилнинг энг яхши ижодкор аёли" номинацияси;
-Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли" номинацияси;
-Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси" номинацияси;
-Йилнинг энг яхши уй бекаси" номинацияси;
-Йилнинг энг жонкуяр устози" номинацияси;
-"Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси" номинацияси;
- Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори" номинацияси;
- Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёли" номинацияси;

Ҳужжатлар 1 октябрга қадар туман Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан қабул қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter