Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.7K photos
1.57K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил IT-академию «Astrum» и провёл встречу со специалистами сферы информационных технологий и молодежью.

#Mirziyoyev #uchrashuv #IT #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#хуш_келдинг_чемпион

🇺🇿🥈🤼 Италияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган Шаҳзод Рўзиохунов бугун туман ҳокимлигида муносиб кутиб олинди.

Маросимда Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов, сектор раҳбарлар ва туман фаоллари чемпионни карнай-сурнай садолари остида кутиб олиб, муваффақиятлар билан самимий қутлаб, эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба_муборак

⚡️⚡️⚡️Таниқли ММА жангчиси, ижтимоий тармоқ юлдузи, Оққўрғон фарзанди Одилхон Камолов «OCTAGON-33» лигасининг рейтинг жангида қозоғистонлик Еркебулан Тохтарни мағлуб этди.

Оққўрғон тумани аҳолиси бугун чемпионни муносиб кутиб олишди.

Батафсил видеолавҳада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#жараён

Аёллар ардоғимизда

Аёл буюк зот. Доимо ардоқ ва эътиборимизда. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳтарам Президентимизнинг ҳар йили қарор ва фармонлар қабул қилиниб, амалиётга кенг жорий этилмоқда.

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов "Зарафшон" МФЙ да "Аёллар дафтари"га киритилган идтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг ҳовли-жойини таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Айтиш жоизки, айни дамда 4та секторда 36 нафар "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар уй-жойи таъмирлаб берилмоқда. Шунингдек, ушбу тоифадаги 4 нафар аёлга янги уй қуриб берилмоқда.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён
#таълим

Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги ихтисослашган мактаб жорий ўқув йилидан Оққўрғонда ҳам иш бошлайди.

Айни дамда ушбу мактабда таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Оққўрғон туман ҳокими мактабда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, қурувчиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Президентимиз сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири экани ва у изчил давом эттирилишини бир неча бор таъкидлаганлар.

Ахборот маконини ёпиб қўйиш, фикрлар плюрализмига тўсқинлик қилишга уринишлар жамиятнинг тараққиётига хизмат қилмай, аксинча, уни орқага тортиши - исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

Как неоднократно отмечал Президент, обеспечение свободы слова и печати, права граждан на получение и распространение информации, свободное выражение своих мнений является одним из важнейших направлений государственной политики и этот курс будет последовательно продолжен.

То, что попытки изолировать информационное пространство и препятствовать плюрализму мнений не служат прогрессу общества, а наоборот, сдерживают его - неоспоримый факт.

As the President has repeatedly noted, ensuring freedom of speech and the press, the rights of citizens to receive and disseminate information, the free expression of their opinions is one of the most crucial areas of state policy and this course will be consistently continued.

It is an indisputable fact that attempts to isolate the information space and prevent pluralism of opinions do not serve the progress of society, but, on the contrary, refrains its advancement.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ММА #Одилхон #Оққўрғон

Қозоғистонлик ММА жангчиси Токтарни тўхтатган Одилхон Камолов.

У гапига жавоб берди, енгди, мақтанмади, аксинча, катта кетганни жазолади. Принцип дейдилар буни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро мусобақалар ўтказилади

“Спорт курашларининг Олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарор билан 2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):

▫️ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
▫️ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
▫️катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари;
▫️Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Вазир кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида “Раис кубоги”, Миллий гвардия тизимида “Қўмондон кубоги”, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Тошкент шаҳри ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади.

Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақаларининг дастурларига спорт курашлари киритилади.

2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади.

☑️ 2023 йилдан спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этилади.

📝Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчиларнинг натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиши йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ўқув_семинар

Айни кунларда Чирчиқ Давлат педагогика университетида Тошкент вилоятидаги маҳалла раислари учун белгиланган режа-жадвал асосида ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Бугунги семинарларнинг навбатдаги босқичида Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари ва Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла раислари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда бешинчи босқич биринчи кунги ўқиш жараёнларини якунлашди.