Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тв_нигоҳ

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кам таъминланган оилаларга ер ажратилди
#диққат

❗️ Бугун ОТМларга ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

Бугун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

❗️ Абитуриентлар бугун 23:59 га қадар my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

Абитуриентлар кун якунига қадар рўйхатдан ўтиш билан бирга ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

@haqiqatonline
#расмий
#тайинлов

⚡️⚡️⚡️Акбаров Улуғбек Аюбханович – Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

🔹 У. Акбаров 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йил Москва Давлат университетини тамомлаган.

🔹Лавозимга тайинлангунга қадар, Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари ман этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

📢 Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўқитувчиларга мажбурий ягона форма жорий этилмаган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётгани ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмагани, бу оддий «фейк» хабар эканини қатъий таъкидлаб ўтмоқчиман», — деди Бахтиёр Саидов.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter
Таълим платформасида мактаб дарсликларидаги медиа саводхонлик мавзулари билан танишиш мумкин

🌐 Kitob.uz веб-ресурсида айни пайтда 2657 та электрон адабиёт, 973 та аудиокитоб мавжуд бўлиб, уларни ўқиш ва тинглаш бепул.

Хусусан, ушбу ресурсда «Дарсликлар», «Энциклопедия», «Талабалар учун қўлланмалар», «Хорижий тиллар», «Ота-оналар учун тавсиялар», «Психология», «Ўқитувчилар учун мавзу ва режалар», бадиий асарлар мажмуалари ҳамда яна кўплаб қизиқарли маълумотлар алоҳида бўлимлар сифатида таснифланган.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарбия» фанлари таркибига киритилган медиа саводхонлик бўйича мавзулар билан танишиши мумкин.

〰️〰️〰️
Хусусан:

📖 «Тарбия» фани 10 синф дарслиги: «Ижтимоий тармоқ: имкониятлар ва таҳдидлар» деб номланган 3-боби «Бузғунчи ғоялар», «Жаҳолатга қарши маърифат», «Хавфсиз медиа уммони», «Сохта хабарлар ортида нима бор» каби мавазулардан ташкил топган.

📖 «Тарбия» фани 11 синф дарслиги: «Инсон маънавияти» деб номланган 2-бобида «Кибермаконда ахборот истеъмоли маданияти» сарлавҳали алоҳида бўлим келтирилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 6 синф дарслиги: «Ахборот билан ишлаш маданияти ва муаллифлик ҳуқуқи», «Интернет хавф-хатарлари ва улардан сақланиш» каби сабоқлар ўқувчиларнинг соҳага оид билим-кўникмаларини оширишга қаратилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 11 синф дарслиги: «Ахборот хафсизлиги ва уни таъминлаш», «Интернет ва рақамли дунё», «Компьютер жиноятлари ва киберхавфсизлик», «Электрон ҳукумат ва миллий ахборот ресурслари» сингари ўнга яқин мавзулар бўйича фойдали маълумотлар жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#очиқ_мулоқот

Бугун "Ишга марҳамат" мономаркази фаоллар залида Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов, сектор раҳбарлари, туман прокурори Дилшод Файзиев ва солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

100 нафарга яқин тадбиркор иштирок этган мулоқотда бизнес эгалари ўзларининг таклиф ва мурожаатлари билан фаол иштирок этди.

Ҳар бир мурожаат ва таклиф мутасадди раҳбарлар томонидан қатъий назоратга олинди. Туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаатлар кесимида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда бундай ҳолатда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар айтиб ўтилди. Уларни барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “долзарб 30 кунлик” эълон қилинди.

Кластер ва фермерларнинг даласига бориб, илмий ёндашув ва янгиликларни тушунтириш зарурлиги таъкидланди.

– Иқлим ўзгариши келгусида ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, иш тутишимиз керак. Бу масалага илмий ёндашиш шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.