Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.66K subscribers
25.2K photos
1.6K videos
44 files
3.19K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
РАСМИЙ: Мудофаа вазирлиги баёноти

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Манба
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Toshkent viloyati Oqqo'rg'on tumani "Ishga marhamat" monomarkazi
👉 #Oraliq_imtihon

🥮"Qandolatchi" kasbi tinglovchilarining amaliy imtihon jarayonidan foto lavhalar.
Bugun “Qandolatchi” kasbi tinglovchilari ichki oraliq imtihon jarayoniga start berildi.
🍰Muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarga davlat na’munasidagi Sertifikat topshiriladi.

📋 Ushbu sertifikat, o‘rta maxsus ma‘lumotga tenglashtirilga. Qolaversa, sertifikat bilan tijorat banklaridan imtiyozli kredit ham olish mumkin.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
Toshkent viloyati Oqqo'rg'on tumani "Ishga marhamat" monomarkazi matbuot xizmati

🗺Manzil: Toshkent viloyati, Oqqo’rg’on tumani, “Tolovul” mfy, Oybek ko’chasi.
📲Murojaat uchun telefonlar:
+99870 202 21 19
+99870 202 61 19
____
👇.
Kanalga ulanish:
https://t.iss.one/bandlik_tosh_vil
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларга таълим кредити 14 фоизда ажратилади

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–323-сон, 18.07.2022 й.) қабул қилинди

Қонунчиликка кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида банкларга Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилган.

🔰Қарорга кўра:

▫️таълим кредитлари 14 фоиз ставкада ажратилади;
▫️таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
▫️таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#жараён
#савдо_ярмаркаси

⚡️ Аввал хабар берганимиздек бугун "Зарбдор" МФЙ ҳудудидаги 36-умумтаълим мактабида ўқувчилар формаси сотуви бўйича ярмарка бўлиб ўтди.

📌 Ярмаркада ота-оналар фарзандларига форма харид қилдилар.

▶️ Айтганча, эртага ушбу Ярмарка "Қаҳрамон" МФЙ ҳудудидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли ота-оналар савдо ярмаркаси олдингизга борганда унумли фойдаланиб қолинг. Ҳам нақдидан, ҳам вақтидан тежайсиз!..

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#очиқ_мулоқот

Ёшлар етакчилари фаолиятининг танқидий таҳлилий учрашуви

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи М.Мирсултонов Оққўрғон туманида фаолият олиб бораётган 29 нафар ёшлар етакчилари билан "Ишга марҳамат" мономарказ биносида очиқ суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар етакчиларининг 6 ойлик ҳисоботи, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги тўғрисида суҳбатлашилди.

Шунингдек, "Ёшлар дафтари" ҳамда 14/30 ёшларни қайта мукаммал равишда хатловдан ўтказиш вазифалари тушунтириб берилди.

М.Мирсултонов ёшлар етакчиларининг ташаббускорлиги қониқарли даражада эмаслигини танқид қилди.

Жумладан, "Бирлик", "Мустақиллик" ва "С.Сегизбоев" маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари фаолияти суст эканлиги таъкидланди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Оққўрғон_тумани

Оилаларга маърифат улашилди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан Туман Ахборот кутубхона маркази, "Бирлик" МФЙ раиси С.Нураддиновлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини кучайтиришга қаратилган “Маърифат улашиб” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

"Бирлик" МФЙ биносида ташкил этилган маҳалла кутубхонасида янги адабиётлар кўргазмаси ўтказилиб, оилаларга мутолаа учун китоблар тавсия этилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва шу ернинг ўзида кутубхонага аъзо бўлишди. Ўзлари ва фарзандларига маъқул бўлган китобларни танлаб олдилар. Тадбир ташкилотчилари томонидан китоб ҳаётда беминнат устоз эканлиги таъкидланиб, оилаларга маърифат улашилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси